Изабель Сервоз-Галлуччи Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди.
Минхажидин Ходжиматов Республика Маънавият ва маърифат марказининг янги раҳбари этиб тайинланди.
Тошкентда ЙПХ инспектори хизмат автомобилида ўтиш йўлидан 30 метр узоқликда йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Пиёда тан жароҳатлари олди.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг ҳуқуқбузарликлар олдини олиш йўналишидаги вазифалари, уларнинг мажбурият ва ваколатлари белгиланмоқда.
Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати Сайфутдинов Анвар Назарович Яккасарой тумани ҳокими этиб тайинланди.
«Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қонун имзоланди.
Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Бахтиёр Шомуродов Сергели тумани ҳокими этиб тайинланди.
2020 йилнинг охиригача Қашқадарё вилоятида иккита янги микроГЭСни қурилади. Икки иншоот харажатлари 1 миллион 460 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистон ва америкалик ҳарбий учувчилар Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли ҳарбий аэродромда ҳамкорликдаги тренинглар ва парвозларни амалга оширди.
Фирдавс Абдухоликов «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг бош директори этиб тайинланди.
Қўшилган қиймат солиғи ставкасини амалдаги 20 фоиздан 15 фоизгача тушириш режалаштирилмоқда. Бу Давлат буджетига тушумларни тахминан йилига 10 трлн сўмга камайтириши ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонда Осиё Кубогида еттита медал билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилади. У реклама бозорини тартибга солади ва товарлар хариди устидан назорат ўрнатади.
Хитой ва Гонгконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистон халқаро аэропортлари орқали 7 кунгача визасиз режим жорий этилди.
Тошкентнинг «Ҳумо» жамоаси Олий хоккей лигаси чемпионатидаги дебют учрашувида Россиянинг «Рязань» клубини мағлубиятга учратди.
Талабалар 400 минг сўм миқдорида стипендия олади. Келгусида жамоатчиликнинг фикри ҳисобга олинган ҳолда унинг ҳажми ўзгариши мумкин.
Қонунчилик палатаси Тошкентнинг Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов номзодини бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига маъқуллади.
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда ўрта бизнес тоифасини жорий этиш, ҚҚС ставкасини камайтириш бўйича топшириқлар берди.
Самарқандда юз берган «Нексия 3» ва «Матиз» ўртасидаги ЙТҲда «Матиз»даги йўловчи аёл олд ойнадан учиб чиқиб кетган ва воқеа жойида вафот этган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг