2019 йил августдан бошлаб фуқаролардан айрим маълумотномаларни талаб қилиш тақиқланади, қўшилган қиймат солиғи ва ягона солиқ тўловчилар сафи кенгаяди.
Ўзбекистонда 2021 йилда олтин ва кумуш қазиб олиш 300 тоннага етказилади.
Шавкат Мирзиёев Борис Жонсонни Буюк Британия бош вазири лавозимига тайиинлангани билан табриклади.
Шавкат Мирзиёев кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишни тарихий деб атади. Президент ҳоким ва уларнинг биринчи ўринбосарларига тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни кучайтириш бўйича топшириқ берди.
Тошкентда йўл-патруль хизмати ходимлари учун мобил видеокамераларни синовдан ўтказиш бошланди.
Эркин курашчи Артур Таймазов Лондондаги Олимпиада-2012 олтин медалидан маҳрум қилинди. Унинг допинг намунасидан туринабол аниқланди.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади.
Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Маҳмуд Истамов Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари этиб сайланди.
Президент банкларда кредит ажратиш масалаларини бир ва икки поғонага ўтказиш ҳамда лойиҳалар учун ер ажратишни соддалаштиришга топшириқ берди.
Ҳокимлар ва уларнинг биринчи ўринбосарлари фаолияти янги тизим бўйича баҳоланади. Янги ташкил этилган кичик корхоналар, яратилган иш ўринлари сони ва корхоналарнинг «яшовчанлиги» — асосий омиллар.
2021 йилдан жорий этилиши режалаштирилган мажбурий тиббий суғурта тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдим қилинди.
Тошкентда 20 та «Автокон» мажмуаси ёрдамида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бошланди.
«Барча ҳокимларни қатъий огоҳлантираман — асосли зарурат бўлмаган ҳолда тадбиркорларга тегишли мол-мулкни бузишга умуман йўл қўйилмаслиги зарур ва шарт», — деди Шавкат Мирзиёев.
Яккабғ туман ҳокими ўринбосарини ёқиб юборишга ҳаракат қилган икки қаватли бино эгаси бузиш ҳақида огоҳлантирилмаганини, ҳокимият эса тадбиркорлар оғзаки огоҳлантирилганини маълум қилди. Ҳодиса тафсилотлари.
Яқин кунларда ҳаво ҳарорати бир оз салқинлашади. Дам олиш кунларига қадар кундузги ҳарорат +40 даражача тушиб, сўнгра жуда иссиқ давр бошланади.
Россиянинг Хабаровск ўлкасидаги болалар оромгоҳида содир бўлган ёнғинда тўрт бола вафот этди.
«Ўзбекнефтгаз» раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Улуғбек Сайидов «Ўзтрансгаз» бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Ўзбекистон ярим йилда 8,44 млрд долларлик маҳсулот ва хизматларни экспорт қилди, импорт ҳажми эса 11,24 млрд долларни ташкил этди.
Божхона ходимлари Фарғона туманида «Дамас» машинасида 187,1 миллион сўмлик 116 дона уяли алоқа воситалари яширилганлиги аниқлади.
Эркинжон Ражабов Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг