«Газли-Чимкент» магистрал газ қувурида авария содир бўлди. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Ўзбекистонда электромобилларни олиб кирганлик учун акциз солиғи бекор қилинди. Январдан божхона божининг ноль ставкаси ҳам кучга киради.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга патрон олиб кирмоқчи бўлган хорижий давлат фуқароси қўлга олинди.
Президентнинг куёви Отабек Умаров автомобиллар тонировкаси хавфсизликни таъминлашда тўсиқ бўла олмаслигини маълум қилди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон ҳудудлари туристик логотипларига доир танлов якунлари эълон қилинди.
Мирзачўл тумани «Боғбон» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ўтиш кўпригининг дамба ичига тушиб кетган одам қутқарилди.
Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Бош прокурор томонидан видеоконференция алоқаси орқали республиканинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг қабули ўтказилган.
Олимпия захиралари мактаб интернатида Ўзбекистон камондан отиш федерациясига қарашли янги спорт базаси очилди.
ХТВ томонидан «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ўзбекистон президентининг куёви Tesla автомобилида тезликни оширгани учун 1,8 млн сўм миқдорида жарима тўлади.
Мобил телефонларини IMEI-кодлар бўйича рўйхатга олиш тизимини жорий этиш янги ташкил қилинган Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси шуғулланади.
Fides Solutions Жаҳон банки томонидан компанияга жазо чоралари авваллари бир неча валюта курслари мавжуд бўлганидан келиб чиққан «тушунмовчилик» ортидан белгиланганини маълум қилди.
Тошкент ИИББ туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари дам олиш кунларисиз ишлашмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Наманган, Нукус Хива ва Тошкент шаҳарларида ўз фаолиятини бошлайдиган президент мактабларига ўқувчиларни саралаш жараёни давом этмоқда.
Ҳаво ҳароратининг кескин исиб кетгани сабабли Тошкент вилоятида зарур дори-дармон ва керакли жиҳозлар билан таъминланган шифокорлар тез ёрдам машинаси билан навбатчилик қилмоқда.
Ўзбекистонда «Евро-6» стандартидаги автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш бошланади. Лойиҳавий қувват йилига 190 мингта двигателни ташкил этади.
Ўзбекистон президенти «Туризм тўғрисида"ни қонуннинг янги таҳририни имзолади. Унда, жумладан, «йўриқчи-йўл бошловчи», «мустақил туризм» тушунчаларига изоҳ берилган.
Бош прокурор ўринбосари бўлиб ишлаган Акмалхўжа Мавлонов Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг