Бош прокуратура матбуот хизматига раҳбарлик қилган Сурайё Раҳмонова Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
ЙПХ ва ППХ ходимлари йил охиригача мобил камералар билан тъминланиши лозим. Ҳукумат бодикамераларни жорий этишга масъул раҳбарларга хайфсан эълон қилди.
Адлия вазирлиги Гулнора Каримова жазони ўтаётган аёллар колонияси тўғрисида интернетда тарқалган хабарлардан сўнг қамоқхонада ўрганишларни бошлади.
Тошкентдаги «Қўйлиқ» бозорида икки фуқарони судсиз жазолаган уч эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Хорижда яшаётган ва тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган беш фуқаро жиноий жавобгарликдан озод қилинди.
Импорт божхона божларини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда. «Ноль» божхона божи ставкаси қўлланиладиган товар позициялари улушининг 62,7 фоиздан 40,1 фоизгача камайиши кутилмоқда.
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш тартибларига ўзгартиш киритилди. Эндиликда бўлажак «ҳожилар» ўз туманларида тиббий кўрикдан ўтади.
GM Uzbekistan компанияси номи UzAuto Motors`га ўзгартирилди. Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар 1 июль куни рўйхатга олинди.
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг бир қатор бошқармаларида янги тайинловлар амалга оширилди.
Шаҳзод Эшонқулов Самарқанд шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлартириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.
«Мир Бокса» промоутерлик компанияси Роман — Аҳмадалиев жанги учун 145 минг АҚШ доллари қўйди ва унинг 36,25 мингги Муроджон Аҳмадалиевга насиб қилади.
Нукус тумани Ақманғит ОФЙ ҳудудида пиёдани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлиб, қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда.
ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси масалалари бўйича йиғилишидаШаҳрисабзни Бутунжаҳон рўйхатида қолдириш ҳақида қарор қабул қилинди.
Косонсой туманида жойлашган 54 та мактаб ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарлар ХТВ томонидан ўрганилмоқда.
Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Бухородаги Арк қўрғонида «Олимпия куни"га бағишланган оммавий соғломлаштириш тадбири ўтказилди.
«Қўқон» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости орқали 3 миллиард 59 миллион сўмлик 305 913 метр матони ноқонуний равишда Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатилди.
Адлия вазирлиги томонидан шаҳарларда арзон уй-жой сотиб олиш тартиби, уй-жойларни кимлар олиши мумкинлигини маълум қилинди.
Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» бешинчи Boeing 787−8 Dreamliner самолётига эга бўлди. У Сиэтлдан Тошкентга қўнмасдан учиб келди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг