Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Хоразм, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Дзюдочи Муҳаммадкарим Хуррамов Неаполда ўтказилаётган ёзги Универсиаданинг бронза медалини қўлга киритди.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Хизмат кўрсатган спорт устаси, баскетболчи Равиля Наджиповна Салимова 77 ёшида оламдан ўтди.
Ҳаёт Шамсутдинов Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Давлат божхона қўмитаси чегара-божхона постлари орқали ҳаракатланган автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувига ўртача қанча вақт сарфланаётганини маълум қилди.
Божхона ходимлари милоддан аввалги I-II асрларда буюк Эвкратид I бошқарувидаги Юнон-Бақтрия подшолиги даврида зарб этилган тангаларни олиб чиқилишига йўл қўймади.
Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат товарлари сифатини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Термизда «Дамас» русумли автомашиналарда йўловчи ташишни тақиқловчи ҳоким қарори ҳайдовчилар норозилигини келтириб чиқарди. Ҳужжат 10 кун ичида бекор қилиниб, айбдор шахсларга чоралар кўрилади.
Тошкент цирки реконструкция қилинади, таъмирлаш-қурилиш ишларига 46,63 млрд сўм сарфланади.
Италиянинг Неаполь шаҳридаги Сан-Пауло стадионида ХХХ ёзги Универсиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Дам олиш кунлари Бишкекда ЕИ ва Марказий Осиё давлатлари ТИВ раҳбарларининг йиллик учрашуви бўлиб ўтади. «Газета.uz» Еврокмиссия вице-президенти Федерика Могерини ва Европа халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш комиссари Невен Мимика мақоласини эълон қилмоқда.
Белоруслик инвесторлар Тошкентда дори воситаларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Лойиҳа манзили Тошкент вакцина ва зардоблар ИТИ манзили билан мос келмоқда.
Президент қарори билан Ўзбекистон ва «Газпром ЭП Интернэшнл Б.В.» ўртасида Устюрт минтақасидаги Жел кони бўйича имзоланган маҳсулот тақсимотига оид Битим ва 1-сон Қўшимча битим тасдиқланади.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев 30 август куни АҚШнинг Калифорния штатида рингга кўтарилади.
Алдов йўли билан икки кишидан 43 миллион сўм ҳамда 56 миллион сўм пулларни олиб, ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган шахс ушланди.
«Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги фармони мазмун-моҳияти ва унинг ижроси мавзуида брифинг бўлиб ўтди.
«Kun.uz"да «Арнасой тумани ИИБ раҳбарлари фермернинг отасини нега урди?» сарлавҳали материал Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Ҳукумат қарори билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида эксперимент тариқасида Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи ташкил этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг