1 апрелдан болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш масаласи Давлат хизматлари марказлари орқали ҳал этилади.
«Ақлли шаҳар» концепцияси бўйича Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилиши учун 246,2 га ер майдони ажратилади.
Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилоти фаолиятида тўлақонли аъзо сифатида қатнашиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Қурилаётган сув омбори Жиззах вилоятида фойдаланилмай турган 20 минг гектар ерни сув билан таъминлаш, экин майдонларини кенгайтириш имконини беради.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Беларуснинг янги элчиси олий ва юқори даражаларда бўлажак учрашувлар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.
Биринчи чоракда истеъмол маҳсулотларининг асосий турлари нархида барқарорлик қайд этилди, дея хабар қилди Марказий банк.
Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Ихтиёр Абдуллаев давлат хавфсизлигига таҳдид сифатида сиёсий мухолифат, диний эркинликнинг нотўғри талқин этилиши, «зарарли инвестициялар» ва бошқа омилларни санаб ўтди.
Ўзбекистон уяли алоқа операторлари янги частоталар режасида ишлашни бошлади.
Тез орада йўналишга чиқувчи экскурсион даблдекерлар Самарқандга етиб келди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тошкентдан Нью-Йоркка учиш чипталари нархини арзонлаштирди.
Бекободда овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолати қайд этилди. 55 киши шифохонага ётқизилди.
Болаларни урган МТМ тарбиячиси тасвирланган видео Жиззахда олингани маълум бўлди. 39- болалар боғчаси мудираси, икки тарбиячи ва ҳамшира ишдан бўшатилди.
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи жараёнида хорижга пахта экспорти ҳажмини камайтириб, уни Ўзбекистонда қайта ишлаш миқдорини ошириш режалари ҳақида сўзлади.
Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги «Ғишткўприк» ўтказиш пункти орқали кунига 30 мингдан ортиқ киши ўтмоқда.
Эрта тонгда Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида зилзила сезилди, унинг ўчоғи Тожикистон ҳудудида.
2017 йилда Ўзбекистон давлат чегараларидан 22 млн киши ўтди, уларнинг 7 млн нафарга яқини чет элликлардир.
Ижтимоий тармоқда қоидабузарлик содир этган ички ишлар органлари ходими ва уни ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган икки фуқаро ҳам жаримага тортилди.
Фарғонада Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари раислиги остида икки давлат чегарадош вилоятлар ҳокимлари кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи ва бошлиқнинг биринчи ўринбосари тайинланди.
Солиқ кодекси содда, башорат қилувчи ва тенг шароитларни яратувчан бўлиши лозим, дейди Ўзбекистонда солиқ ислоҳоти концепциясини ишлаб чиқишда иштирок этаётган Грузия собиқ бош вазири.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг