Президент маҳаллаларда футбол инфратузилмасини кенгайтириш режаларини тасдиқлади. Мавжуд стадион ва майдонлардан самарали фойдаланиш, улар мавжуд бўлмаган жойларда эса ДХШ асосида янгисини қуриш режалаштирилган. «Газета.uz» фуқаролар футбол майдонлари бузилишига қарши чиққан ҳолатлар ҳақида ёзганди.
Тутун билан қопланган Тошкент, бепул тушлик сабаб ортган давомат, бозор сотилишига қаршилик қилган «Қўйлиқ» акционерлари, Ўзбекистоннинг Инсон тараққиёти индексидаги ўрни ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Ўзбекистон БМТнинг янги Инсон тараққиёти индексида бир поғона пастлаб, 193 та мамлакат ичида 106-ўринни олди. Мамлакат инсон тараққиёти индекси юқори бўлган мамлакатлар тоифасида қолмоқда.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Томонлар тўсиқларни бартараф этиш ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Ҳукумат кунгабоқар ва ўсимлик ёғи экспортига чекловларни юмшатди. Корхоналарга импорт қилинган уруғлардан тайёрланган маҳсулотларнинг 50 фоизгача қисмини экспорт қилишга рухсат берилди.
Германияда мингдан ортиқ шифохонада тиббиёт ходимлари етишмаяпти, шунингдек, металлни қайта ишлаш, логистика ва транспортда ишчи кучига талаб мавжуд. Ўзбекистон бу бўшлиқни тўлдиришга тайёр. Бу ҳақда бандлик вазири ва Mangold Consulting компанияси президенти ўртасидаги учрашувда сўз борди.
Ўзбекистон давлат драма театрининг ХIХ аср охирида қурилган, сўнгги бор 40 йил аввал таъмирланган биноси спектакллардан ташқари қурултой, митинг ва ҳатто дафн маросимларига-да гувоҳи бўлган. «Газета.uz» мухбирлари ўтган даврда шароитидан кўра номи кўпроқ ўзгарган бу томошагоҳ аҳволи билан танишди.
Президент Шавкат Мирзиёев Сайхунобод туманида бўлиб ўтган йиғилишда вилоятдаги иқтисодий идоралар ходимлари олаётган маошларини оқламаганини айтди. «Уларнинг Тошкентда ўтирган ва вилоятдаги раҳбарлари пастга тушиб ўргатмаган, талаб қилмаган, бефарқ бўлган», — деди у.
Тўққизта кинопремьера, очиқ осмон остида кинонамойишлар, мультимедиа кўргазмаси, ярмаркалар, болалар учун шоу-дастурлар, ижодий маҳорат дарслари, спектакллар, мусиқий кечалар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
ЕЧЛнинг чорак финал баҳсларига қуръа ташланди. Унга кўра, чорак финалда «Арсенал» — «Бавария», «Атлетико Мадрид» — «Боруссия Дортмунд», «Реал Мадрид» — «Манчестер Сити», «Барселона» — «ПСЖ» клублари ярим финал учун баҳслашади.
Танзила Нарбаева маълум қилишича, ҳозир ўғил болалар учун ўртача турмуш қуриш ёши 26−27 ёш, қизлар учун 23−24 ёш. «Лекин биз айрим ривожланган мамлакатлардаги каби қизлар турмуш қурмаслик, оила қилмасликни исташини хоҳламаган бўлардик», — деди Сенат раиси берган интервьюда.
Россияда президентлик сайлови учун овоз бериш бошланди, у 15−17 март кунлари бўлиб ўтади. Мамлакатни 2000-йилдан буён бошқариб келаётган амалдаги давлат раҳбари Владимир Путин бешинчи марта президентликка номзодлик қилмоқда.
Ўзбекистон оиладаги зўравонликни жиноят деб ҳисоблаган Марказий Осиёдаги илк давлат бўлди. Минтақада бу мавзу табу бўлган. Маълум лавозимларда ўтирган баъзи эркак раҳбарлар бу нормаларни қабул қилишни хоҳламаган. Бу ҳақда Танзила Нарбаева БМТ ахборот хизматига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Ҳужжатларга кўра, Тошкентдаги «Қўйлиқ» қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори акциядорлари дастлаб бозор фаолияти тугатилишига қарши бўлган ва ҳатто 53,9 млрд сўмлик акциялар чиқариш бўйича қарор ҳам қабул қилган.
Республиканинг барча ҳудудлари бўйича ижтимоий сўровнома ўтказилиб, бепул тушлик мактабга қатнаш даражасини 8 фоизга ошириши аниқланди, дея хабар берди МҲТИ. Институт экспертлари 1−4 синф ўқувчиларини бепул иссиқ овқат билан таъминлаш учун барча мактабда ошхона ташкил этиш кераклигини таъкидлаган.
Муроджон Абдураҳимов Чирчиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди. У тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул вазифада ишлаган. Шаҳарнинг собиқ ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши сабаб озод этилганди.
Пойтахтнинг Учтепа туманида 15 ёшли мактаб ўқувчиси келишмовчилик сабаб уйдан чиқиб кетиб, бошқа бир фуқаронинг машинасини миниб қочиб кетди. Маълум бўлишича, ўсмир бундан аввал ҳам 2 марта машина олиб қочган. Суд унинг бу ҳаракатлари учун 3 йилга озодликдан маҳрум этди.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди. Шанбадан якшанбага ўтар кечаси жойларда бироз совуқ сақланиб туради. Ҳарорат +8…+20 даража атрофида бўлади. Фақат якшанба куни Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ўзбекистонда экспортни қўллаб-қувватлаш учун давлат бераётган субсидия ва преференциялар Тарифлар ва савдо бўйича бош битим (GATT) ҳамда Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимга (ASCM) мувофиқлаштирилади. Ҳудудларда Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади.
Президент қарори билан Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ ташкил этилди. Ундаги ва «Ўзбекэкспертиза»даги давлат улушини бошқариш функцияси Савдо-саноат палатасига берилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг