Россиянинг Санкт-Петербург, Москва, Новосибирск ва Қозон шаҳарларида қаровсиз қолиб кетган 31 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.
Telegram Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олинишига изоҳ бераркан, ушбу платформадаги суиистеъмолликлар учун платформа ёки унинг эгаси жавобгар экани ҳақидаги даъволарни абсурд деб атади.
Президент Мустақиллик куни арафасида ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади. Улар орасида ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва Олий суд раиси Бахтияр Исламов ҳам бор. Тўлиқ рўйхат.
23−25 август кунлари Тошкент вилоятининг Паркент туманида «Узум сайли» халқаро фестивали ўтди. 400 минг атрофида маҳаллий ва чет эллик сайёҳ қатнашгани айтилаётган тадбир қандай ўтгани — «Газета.uz» фоторепортажида.
Июль охирида Нукус томон пиёда йўлга чиққан олтинкўллик Шоҳжаҳон Ўразалиев ўзига хос шов-шувга айланди. У уч ҳафтада Самарқандга етиб келди, бу вақт ичида ундан илҳомланган «пиёда саёҳатчилар» пайдо бўлди, Instagram’идаги обуначилари эса 370 мингдан ошди. «Газета.uz» унинг ҳикоясини ҳавола қилади.
Президент Мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади. Улар орасида вазирлар, вилоят ва туманлар ҳокимлари, агентлик ва акциядорлик жамиятлари раҳбарлари ҳамда бошқа амалдорлар ҳам бор. Рўйхат.
Янгийўл туманида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йил 1 ойга қамалди. Унинг фирмаси тармоққа ўзбошимчалик билан улангани оқибатида давлатга 295 млн сўм зарар етган.
Ўзбекистоннинг молиявий кўмагида Мозори Шарифда минг талабага мўлжалланган мадраса қурилиши бошланди. Лойиҳа учун 6 млн доллар ажратилган бўлиб, объект бир йил ичида фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.
Telegram асосчиси Павел Дуров Париждаги аэропортда ҳибсга олинди. Француз ОАВ у Telegram`да етарлича модерация йўқлиги ортидан келиб чиққан гиёҳванд моддалар савдоси, болаларга қарши жиноятлар ва фирибгарликда айбланаётгани ҳақида ёзмоқда.
2−4 октябрь кунлари Тошкентда IV Бутунжаҳон креатив иқтисодиёт конференцияси бўлиб ўтади. Унинг мавзуси: «Инклюзив креативлик: ўзгарган воқелик». Креатив иқтисодиёт соҳасидаги вазирлар учрашуви, креатив иқтисодиётга бағишланган кўргазма ва бошқа бир қатор тадбирлар режалаштирилган.
Ўзбекистон президенти мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Чилонзор туманидаги беш нафар шахс «Олтин маркази» автотураргоҳ назорати ходимлари билан жанжаллашди. Улар процессуал тартибда ушланган ва жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент шаҳридаги цехларнинг бирига тегишли омборхонада ёнғин содир бўлди. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига 09:48 да етиб борган, 11:28 да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин бартараф этишга 19 та ёнғин ўчириш ва бошқа махсус техника жалб этилди.
Россиянинг Волгоград областидаги колонияда маҳбуслар ходимларни гаровга олди, баъзиларини ўлдирди. Уларга қарши ўтказилган ҳарбий амалиёт чоғида исёнда гумонланган тўрт маҳбус ҳам йўқ қилинди.
BC Card ва HUMO тизими ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди. Энди мижозлар ҳам Кореяда, ҳам Ўзбекистонда тўловларни ўз карталаридан фойдаланган ҳолда қулай амалга ошириши мумкин бўлади.
Қирғизистонда соат 01:33 да содир бўлган зилзила кучи Фарғона вилояти ҳудудларида ҳам сезилди (2−3 балл).
Маҳаллаларни тоза, чиқиндилардан холи ҳудудга айлантириш мақсадида ҳар йили «Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» ва «Энг тоза маҳалла» танловларини ўтказиб бориш режалаштирилмоқда. Ғолибларга пул, электромобиллар, велосипедлар ва бошқа мукофотлар берилади.
Қозоғистон суди биринчи марта эгалари қонуний йўл билан қўлга киритганини исботлай олмаган активларни давлат ҳисобига ўтказди. 10 миллион доллардан ортиқ маблағ, хусусан, қимматбаҳо заргарлик буюмлари ва тарихий буюмлар мусодара қилинди.
Толибон Афғонистонда аёлларга «васвасага тушмаслик ва бошқаларни ҳам васвасага солмаслик» учун юзлари очиқ ҳолда саҳнада кўринишни, шунингдек, жамоат жойларига чиқишни расман тақиқлади. Тақиқлар Иллатлар ва фазилатлар тўғрисидаги қонунларнинг биринчи декларациясига киритилди.
Иттифоқдошларга айланган Ўзбекистон ва Озарбайжон, соқоли учун жаримага тортиш ҳолатлари, 5 баравар ортган газ импорти, Гиннес рекордлари китобига кирган Қорақалпоғистондаги ўтов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг