Ҳукумат қарори билан Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиниши мумкин.
2019 йилнинг 1-чорагида божхона органлари томонидан 9,5 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмлари ва дори воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Президент қарори билан 2019 йил 1 сентябрдан эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши ўн саккиз ёш этиб белгиланди.
Енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик Руслан Қурбонов 3 хатлаб сакраш секторида 16.93 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистонда велоспорт бўйича Осиё чемпионати ўтказилиши муносабати билан Бўстонлиқ туманига олиб борувчи бир қатор автомобиль йўллари маълум муддатга ёпилади.
Яқин кунларда яна ёмғир ёғиши, айрим жойларда эса кучайиши кутилмоқда. 25 апрелдан ёғингарчиликсиз об-ҳаво ҳукмрон бўлади.
Шавкат Мирзиёев 24−27 апрель кунлари «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойда бўлади.
Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг иқтисодиёт факультети декани икки талабадан 400 доллар пора олаётганда ушланди.
«American soybean corporation» компанияси Жиззахда ҳозирда яроқсиз ва фойдаланилмаётган ерларда соя экишни режалаштирмоқда.
Фарғона вилоят прокуратураси ўтказган сайёр қабулда 186 нафар вояга етмаганнинг ҳуқуқи ҳимоя қилинишига эришилди ва 23 нафар ёш оила яраштирилди.
Қизилтепада метан газ қўйиш шахобчасида автомашинага ўрнатилган газ балони босим натижасида тўсатдан чақнаши натижасида 2 қисмга бўлиниб кетди.
Ўзбекистон тарихида илк маротаба 25−27 апрель кунлари халқаро юридик форум бўлиб ўтади.
Франциянинг Рюэй-Мальмезон шаҳрида «Ўзбек боғи» очилди. Унга Бухородан келтирилган дарахтлар ўтқазилиб, Ибн Сино ҳайкали ўрнатилди.
Биринчи чоракда Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромади 8,6 фоизга ўсиб, 64,9 трлн сўмни ташкил этди. Аҳоли жон бошига реал даромадлар 1,7 млн сўмга етди.
Йил бошидан буён Ўзбекистон аҳолиси 120 мингдан зиёдроққа кўпайиб, 33 миллион 375 минг 800 кишини ташкил этди.
Прокуратура органлари томонидан 2019 йил 3 ойи давомида тергов қилинган жиноят ишлари бўйича 330,8 млрд сўм зарар аниқланди.
Шри-Ланкадаги саккизта портлаш натижасида вафот этганлар сони 290 кишига етди, 500 киши жароҳатланди. Ҳодисаларда алоқадорликда гумонланиб 24 киши қўлга олинди.
Тошкентда ўтказилган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг учинчи босқичида ўзбекистонлик гимнастикачилар кумуш медални қўлга киритди.
20 апрель куни Қозоғистонда йўловчи автобуси иштирокидаги аварияда ҳалок бўлган уч ўзбекистонликнинг жасадлари Ватанга олиб келинди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари биринчи марта Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказиладиган «Танк биатлони"да иштирок этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг