2020 йилдан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда қоғоз шаклидаги рухсат берувчи ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. Божхона назоратида маъмурий жараёнлар соддалаштирилади.
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари ва Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига ўринбосарлар тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина президенти сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Пекинга жўнаб кетди.
Доҳада ўтказилаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар иккита олтин, битта бронза медалини қўлга киритди.
Депутатлар бош вазир ўринбосарига «Умумтаълим мактабларида тиббий хизмат кўрсатиш ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги парламент сўровини юборишга қарор қилдилар.
Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Актриса ва қўшиқчи Ацуко Маэда Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм бренди элчиси этиб тайинланди.
Абитуриентлар ҳар қандай миллий ОТМга кириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳужжат топширишлари мумкин.
«Ғишткўприк» чегара божхона постида 952 300 Россия рубли, 1 600 АҚШ доллари, 127 200 қозоқ тенгесини сумка астарига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс фош этилди.
Педагог ходимларга ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари белгиланди.
Шри-Ланкадаги портлашларда қурбон бўлганлар орасида ҳозирги вақтгача Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган, дея хабар қилди ТИВ.
Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаж зиёратини амалга ошириш 33,3 миллион сўмгача туширилди, умра эса 1,3 миллон сўмга арзонлашди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
ТИКА ваколатхонаси илмий ишланмаларга оид лойиҳаларини тижоратлаштиришга Туркиянинг йирик тадбиркорларини жалб қилишга кўмаклашади.
Ғузор туманида беш кунлик фарзанди 4 млн сўмга сотиб, пулнинг 1 млн сўмини олаётган шахс қўлга олинди.
Жанубий Кореянинг SK Engineering&Construction компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилади. Лойиҳа қиймати 600 млн долларга баҳоланмоқда.
«Ислом давлати» Шри-Ланкадаги серияли портлашлар учун жавобгарликни зиммасига олди, бироқ оролдаги ҳужумларга алоқадорлигига оид далилларни тақдим этмади.
Марказий Осиё давлатлари 2019 йилги суғориш даврида сув истеъмоли лимитларини тасдиқлади.
Тошкентда 2021 йилгача Жанубий Кореянинг Kyung-in Women’s University университети филиали очилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг