БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал 19−30 август оралиғида Ўзбекистонда бўлади. У Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Бухорога ташрифи давомида уй-жой арзонлиги ва яроқлилигини ўрганади. У талабалар турар жойлари ва бошпанасиз қолганларнинг манзилларига ҳам боради.
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.
Франциянинг машҳур актёрларидан бири Ален Делон 88 ёшида вафот этди.
Андижон шаҳри собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлди. У 2017 йилда шаҳардаги таълим муассасалари раҳбарларини ҳақоратлагани учун жаримага тортилган, 2019 йилда эса ишдан олинганди.
Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Кобулга борди. Ташрифда савдо айланмасини 3 млрд долларга етказиш, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳокама қилинди. Афғонистонлик тадбиркорларни Ўзбекистонда фаол ишлаши борасида келишув имзоланди.
«Ўзсувтаъминот» ичимлик суви ва канализация хизматларидан қарздор истеъмолчиларга кредит бермаслик таклифи ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Ўзбекистондаги 5 млн хонадоннинг 50 фоизга яқинида қарздорлик мавжуд.
«Газета.uz» хотин-қизлар ҳақидаги стереотипларни йўққа чиқариб, ўз фаолияти билан тарихда ўчмас из қолдирган аёллар ҳақидаги ҳикояларни давом эттиради. Бу галги қаҳрамон — Менделеевнинг элементлар даврий жадвали бойишига, фан ва тиббиёт ривожига улкан ҳисса қўшган Мария Склодовская-Кюри.
СЭС бошқармаси бошлиғи Рустамжон Икромов Ўзбекистонга маймунчечакнинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, вирусология мутахассислари қайта тайёргарликдан ўтказилган, жойларга тест системалари тарқатилмоқда.
Маданият вазири Тошкент давлат циркини хусусий бошқарувга бериш ва ҳайвонларсиз ҳам томоша кўрсата оладиган механизмни ишлаб чиқиш кераклигини айтди. «Давлат учун циркдаги битта ҳайвонни боқиш бир инсонни боқишдан қимматга тушмоқда», — деган Озодбек Назарбеков циркка оид режаларни санади.
18 августдан ОТМнинг бакалавриат босқичи кириш тестлари натижасидан норози бўлган абитуриентларнинг апеллация аризаларини қабул қилиш бошланди. Жараён 10 кун давом этади, шикоятларни кўриб чиқиш эса 22 августдан бошланади.
Тармоқларда абонентларнинг «ўтган йиллар учун электрдан қарзи борлиги» ҳақида шикоятлар келиб тушди, бу эса уларнинг таъминотдан узилишига сабаб бўлди. «ҲЭТ»нинг хабар беришича, бу эски тизимдан янгисига архив маълумотларини ўтказиш билан боғлиқ. Компания вазиятга ойдинлик киритмоқда.
Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги Ўзбекистон фуқароларига кўчага алоҳида заруратсиз чиқмаслик ва жамоат жойларига боришни чеклаш, талабаларга эса онлайн таълимга ўтиш тавсия этилмоқда.
Қозоғистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Ўзбекистон элчиси Саидикром Ниёзхўжаев «улкан ишлар ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун» II даражали «Достиқ» ордени билан тақдирланди. У 2018 йилдан бери Остонада элчилик қилаётганди.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков «Овоз» телелойиҳаси учун давлат бюджетидан ажратилган салкам 2 млрд сўм ҳақида яна фикр билдириб, лойиҳа Ўзбекистон имижига хизмат қилаётганини айтди. «Агар ҳадеб маломат қилаверсаларингиз, шу пулни охири уйимни сотиб бўлса ҳам бераман», — деди у.
2024−2025 ўқув йили учун ОТМнинг бакалавриат босқичи кириш имтиҳонлари бўйича танлов натижалари (мандат) эълон қилинди. Уларни 4 усулда билиш мумкин.
Ироқ парламенти, ҳуқуқ ҳимоячилари фикрича, қизлар учун никоҳ ёшини 9 ёшга тушириш ва диний идораларга никоҳ масалаларини қайтадан тартибга солиш имконини берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Бир қатор шаҳарларда норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Энди Тошкентда автобуслар 50 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатлана олмайди — тезликни дастур даражасида чеклаш бошланади. Ўтган йили алоҳида йўл қаторлари жорий этилгандан сўнг айрим йўналишларда ўртача тезлик 23 км/соатни (бунгача — 18 км/соат) ташкил этиши айтилган эди.
Орган ходимлари видеосини тарқатишга доир қонунни қайтарган Сенат, таксичилик билан шуғулланаётган ярим миллион ўзбекистонлик, криптовалютага оид президент қарори, икки ойда 20 баравар ортган мазут импорти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Uzbekistan Airways’нинг Тошкент-Куала-Лумпур йўналишидаги парвози вақтида чет эл фуқаролари томонидан ўғрилик содир этилди. Самолёт Малайзияга қўнгач чақирилган полиция хизмати ёрдамида барча буюмлар топилди, гумонланувчилар қўлга олинди.
Маданият вазири Озодбек Назарбековга кўра, «Ўзбеккино» (Кинематография агентлиги) кино ишлаб чиқаришни тўхтатса, соҳада силжиш бўлади. «„Ўзбеккино“ фақат буюртмачи бўлиб, хусусий ширкатларни ривожлантириши ва қўллаб-қувватлаши керак», — деган вазир агентлик фаолияти ичидан ўрганилаётганини айтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг