Термизда кондиционер, бепул Wi-Fi интернет тармоғи ва бошқа қулайликларга эга 8 та инновацион жамоат транспорт бекати фойдаланишга топширилди.
Электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ва текшириш, шунингдек мавжудларини алмаштириш эндиликда электр тармоқлари корхоналари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Юнусободда аниқланган 332 та фойдаланилмаётган объект ва ер майдонида янги ишлаб чиқаришлар ташкил этилади.
Йил сўнгига қадар Ўзбекистон журналистларининг одоб-ахлоқ кодекси қабул қилиниши кутилмоқда.
Инвесторлар «Самарқандкимё», «Электркимёзавод», «Жиззах пластмасса» ва «Фарғонаазот» корхоналаридаги давлат улушини бозор нархларида сотиб олишлари мумкин.
Бахтиёр Умаров Давлат туризм қўмитаси раҳбари лавозимидан озод қилинди.
Юнусободнинг 2-Отчопар маҳалласидаги 45,5 гектар майдонда «Business city» қурилади.
Рустам Искандаров «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг молия, маркетинг ва инвестиция масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманида метрополитен қурилиши ишлари билан танишди.
Қиш ва баҳор мавсумига 222,4 минг тонна картошка, 120,7 минг тонна пиёз ва бошқа маҳсулотлар захира қилиб қўйилади.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Халқаро молекуляр аллергология маркази ташкил этилди.
Иорданияда кучли ёмғир вақтида Ўлик денгиз яқинида мактаб автобусини сув оқими олиб кетди, 18 киши ҳалок бўлди.
Еттита туман ички ишлар бўлимига янги бошлиқлар тайинланди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар учун сифатли экипировкалар етказиб бериш бўйича Германиянинг «JAKO» компанияси билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришди.
Марказий банкнинг янги ташкил этилаётган тўлов тизимининг номини аниқлаш бўйича эълон қилган танловида «Ҳумо» номи 45,3% овоз билан биринчи ўринни эгаллади.
Шавкат Мирзиёев хориждаги ватандошлар билан ишлаш самарадорлигини оширишга қаратилган қарорни имзолади.
Молия вазирлигида ижро интизомини назорат қилиш дастури жорий этилди, энди барча ҳужжатлар электрон тизим орқали ҳаракатланади.
ДХХ халқаро террористик ташкилотларга аъзо бўлган Ўзбекистон фуқароларини ушлаб, мамлакатга қайтарди.
Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича чекловлар олиб ташланди.
9 ой давомида 4655 ҳайдовчига автотранспорт воситасини маст ҳолда бошқаргани учун маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди, 33583 киши ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг