Шавкат Мирзиёев 60 ёши билан табриклаган ватандошлар ва жаҳон етакчиларига миннатдорчилик билдирди.
Акмалхон Ортиқов иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Чирчиқ давлат педагогика институти қабул квотаси 750 киши миқдорида белгиланди (тўлов-шартнома асосида).
Олмалиқда Тошкент давлат техника университети филиали очилади. У пулли сиртқи ва кечки бўлимларга эга бўлади.
ОТМлардан узоқда жойлашган ва кўрсаткичлари паст бўлган лицейлар ёпилади.
Ўзбекистон Президенти Гужарат штатида рўй берган сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Ҳиндистон Президентига ҳамдардлик йўллади.
Президент Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Гулнора Каримова 2015 йилда беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Ҳозирда иккинчи жиноят иши бўйича тергов давом эттирилмоқда.
Педагогика ОТМларидаги тест синовлари билан бир қаторда абитуриентлар билан ижодий суҳбатлар ўтказиш режалаштирилмоқда.
Талабалар учун яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартибининг қулай ва соддалаштирилган шаклини ишлаб чиқилади.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Биринчи Президент Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг Boeing 787 лайнери тарихда биринчи марта Тошкентдан Нью-Йоркка қўнмасдан парвоз қилди. У 11 соату 48 дақиқа давом этди.
Сентябрь ойидан бошлаб хатланган мол-мулкларни сотиш бўйича савдолар фақатгина онлайн-аукцион кўринишида амалга оширилади.
Жаҳон банкининг ҳар йиллик «Бизнесни юритиш» ҳисоботидаги Ўзбекистон рейтингини ошириш бўйича маҳкамалараро комиссия ташкил этиш режалаштирилмоқда.
ИИВ ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган қурол ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича изоҳ берди.
«Ўзбекенгилсаноат» раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Бахтиёр Саидов Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимига киришди.
Тошкентнинг Олмазор туманидаги «12-трест» ҳудудида керосинли цистерна ёниб кетди.
Ўзбекистон валютани либераллаштириш учун халқаро кредитларни жалб қилмайди, дея маълум қилди молия вазири ўринбосари Мубин Мирзаев.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ишлаш учун Россияга отланаётган фуқаролар гуруҳи билан учрашди.
Тошкентда Лондондан етиб келган Ўзбекистон паралимпия делегацияси тантанали равишда кутиб олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг