Нарпай туманидаги халқаро автомагистрал йўлида ҳаракатланиб кетаётган «Mercedens-Bens» юк машинасида ёнғин келиб чиқиши оқибатида 20 та той пахта ёниб кетган.
Ўзбекистон ва АҚШ таълим маҳкамалари ташаббуси билан барча фанлар инглиз тилида ўқитиладиган мактаблар очилади.
GM Uzbekistan фаолиятидаги тизимли хато ва камчиликлар сабабли Хоразм вилоятидаги филиалининг қатор ходимларини ишдан бўшатди.
Ўзбекистон Иқлим бўйича Париж битими ҳамда Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти устави ва тартиб-қоидаларини ратификация қилди.
Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясининг Москвага парвоз қилувчи самолётлари энди «Внуково» аэропортига қўнади.
Психофаол дори воситалари, жумладан трамадол ва «лирика» тақиқланган ёки айланиши чекланган наркотик моддалар рўйхатига киритилади.
USAID эксперти Йован Йекич Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши масаласида ташқи савдо вазири маслаҳатчиси бўлди.
Юсуп Кабулжанов Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули бўлди.
Индонезияда 7,5 магнитудали зилзила келтириб чиқарган цунами оқибатида 1234 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди.
Лебедев студияси Тошкент логотипини яратиш бўйича танловда қатнашади. Студия раҳбари Артемий Лебедев айни пайтда Ўзбекистон пойтахтида.
Физика бўйича Артур Эшкин, Жерард Муру ва Донна Стриклэнд, тиббиёт бўйича — Жеймс Эллисон ва Тасуку Хондзё Нобел мукофотига сазовор бўлди.
Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида Х.Б. ўзининг «Нексия» русумли автомашинасини «Volvо» русумли юк автомашинаси ён томонига бориб уриши натижасида вафот этди.
«Гербли гувоҳномалар шаклларини такомиллаштириш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг аҳолига кўрсатаётган хизматлари сифатини яхшилаш тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Маҳмуджон Болтабоев Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон биринчи президентининг невараси Имон Каримова Лондонда эканлигини маълум қилди.
Давлат статистика қўмитаси сентябрда товар ва хизматлар нархлари 1,8 фоизга, йил бошидан эса 8,1 фоизга ошганини маълум қилди.
Амерсфорт концлагерининг ўзбекистонлик асирлари хотираси бадиий фильм ва ёдгорликда муҳрланади.
1 октябрь куни Тошкентда 80 бош зотдор тулпор иштирокида отлар паради бўлиб ўтди.
Юнусобод туманида Хотин-қизлар қўмитаси қошида «Аёллар ижтимоий кўмаклашув маслаҳат маркази"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг