Ўзбекистонда баҳор ойларида 15 га яқин йирик сел ва кўчкилар содир бўлди. Бунинг оқибатида 9 нафар инсон ва 450 дан ортиқ бош чорва моллари ҳалок бўлди. 245 та хонадон ва 19 та кўприк зарар кўрди. Президент туну кун ишлайдиган штаблар ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларда аҳолини ҳимоя қилишни кучайтириш юзасидан топшириқ берди.
ОТP Bank «Ипотека-банк» нинг давлат улушини сотиб олишни Россия ва Украинадаги вазиятга ойдинлик киритилгунгача кечиктирди, деб хабар берди банкнинг молиявий директори Ласло Бенчик. Унинг сўзларига кўра, Венгриянинг ОТP банки келишувга бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда, бироқ Ўзбекистон томони уларни кутишга мажбур эмас.
Ижтимоий тармоқларда банкоматлардан нақд пул ечиб олиш билан боғлиқ муаммолар юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Марказий банк мазкур узилишни нақд пулга талаб ортиши ва логистика муаммолари билан изоҳлади. Регулятор аҳолининг нақд пулга бўлган эҳтиёжини қондириш учун барча имкониятларга эга эканлигига ишонтирмоқда.
Ўзбекистонда давлат ҳокимияти иерархияси «жуда вертикал» бўлиб қолмоқда, бу «фуқаролар, фуқаролик жамияти, ўзини ўзи бошқариш органларига ривожланиш ва жалб қилинишига етарли имкониятлар бермаяпти», дея таъкидлади Германия элчиси Тило Клиннер.
Бундан кейин туманда режа бажарилмаяпти, чорва, парранда ёки балиқчиликка озуқа-ем керак, деган важлар билан фермерлар ғалласини олиб қўйиш қатъиян тақиқланади. Бундан ташқари, биржа орқали сотилган буғдойга ҳудудлараро чеклов қўйилмайди. Президент бош прокурор, вилоят, туман ва шаҳар прокурорлари буни шахсан назоратига олиб, фермерни норози қилган раҳбарларга қатъий чора кўришни буюрди.
«Миллий тикланиш» фракцияси йиғилишида депутатлар томонидан уй сотиб олишда ва автомобиль олди-сотдисида тўланадиган давлат божи тоифаларини бекор қилиш ва умумий нарх белгилаш муҳокама қилинди.
Россияликларнинг телеканалларга бўлган ишончи охирги икки ойда пасайган, дейилади GroupM халқаро реклама гуруҳи ўтказган сўровнома натижаларида. Ушбу вақт давомида Россия аҳолисининг Telegram ва бошқа ижтимоий тармоқларга нисбатан ишонч ортди.
1 июндан давлат ғаллани бозор нархларида сотиб олади ва сотади. Шавкат Мирзиёев эски тизим дон етиштирувчига ҳам, қайта ишловчи корхоналарга ҳам манфаат бермаётганини таъкидлади. 1 тонна буғдой нархи ўтган йилдаги 1,5 млн сўмдан 3 млн сўмга оширилади.
Шавкат Мирзиёев жаҳон бозорида озиқ-овқат нархи кун сайин ортиб бораётгани, жумладан, буғдой нархи йил бошидан бери 30 фоизга қимматлашганини айтди. «Нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли бу — бозорда таклифни кўпайтириш ҳисобланади», — деди у. Қолаверса, «Ўздонмаҳсулот» таркибидаги 43 та дон корхонаси харажатлари юқорилиги, бироқ рентабеллиги 2 баравар пастлиги танқид қилинди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сариосиё туманида селда оқиб кетган икки фуқаронинг жасади ва машина «Тўпаланг» дарёси ўзанидан топилганини маълум қилди.
Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш маъмурий кўрсатмалар ҳимоясида эди ва германиялик ишлаб чиқарувчилар томонидан янги сармоялар киритиш имкониятлари анча паст бўлган, дея таъкидлади Германия элчиси Тило Клиннер. Бу вазият ўзгариши керак, чунки унинг сўзларига кўра, 2025 йилгача UzAuto Motors монополиясига барҳам бериш режалаштирилган.
Фуқаролар томонидан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига ноқонуний қурилиш ҳолатлари бўйича онлайн мурожаат юбориш имкони яратилади. Шунингдек, ташқи реклама объектларини жойлаштиришда жамоатчилик назорати кучайтирилади.
2022 йил бошидан бери Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги корхоналар сони кўпая бошлади. Хусусан январь ойида 23 та янги компания ташкил этилган бўлса, апрелнинг ўзида уларнинг сони 103 тага ошган, шундан 45 таси АКТ йўналишидаги компания ҳисобланади.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида бир нечта фуқаро банкомат орқали қалбаки 2 минг долларни сўмга алмаштириб олганликда гумонланмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
УЕФА 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб янгича кўринишда ўтказиладиган клуб мусобақалари формати ва саралаш схемасини тасдиқлади. Унга кўра, Чемпионлар лигасида иштирокчилар сони 32 тадан 36 тага оширилади. Шунингдек, гуруҳ босқичи ўрнига 36 та клубдан иборат ягона лига ташкил этилади.
Ўзбекистон Кариб денгизи ҳавзасининг яна бир давлати — Сент-Винсент ва Гренадин ороллари билан дипломатик муносабатларни ўрнатди.
БМТ Бош Ассамблеяси апрел ойида Россия томонидан бўшатилган Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги ўринга Чехияни сайлади.
Биринчи чоракда ўзбекистонликлар хорижий валютадаги омонатларга 2,2 трлн сўм эквивалентидаги маблағларни йўналтирди. Уларнинг аксарияти март ойига тўғри келади. Марказий банк хорижий валютадаги омонатларга талаб ортиши сабабларини тушунтирди.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳокими Нуритдин Абдураҳимов хасталикдан сўнг 44 ёшида вафот этди. У бу лавозимга январь ойида тайинланган эди.
Ангор туманида тадбиркор 3,10 гектар суғориладиган қишлоқ хўжалиги майдонида қурилиш ишлари олиб боргани аниқланди. Бу орқали тадбиркор қишлоқ хўжалиги ери фойдаланишдан чиқишига сабаб бўлгани ва давлат манфаатларига 3,1 млрд сўм зарар етказилгани айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг