«Бунёдкор» клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов Ўзбекистон олимпия терма жамоасини бошқаради.
Тошкентдаги «Олтин тегирмон» юк ортиш станциясида иккита вагон темир издан чиқиб кетди. Жабрланганлар йўқ.
Президент кўпроқ спорт марказлари ва тўгаракларини ташкил этиб, пул ютуқларига эга мусобақалар сонини ошириш, спортни оммалаштириш бўйича концепция ишлаб чиқишни топширди.
Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчаси метронинг Юнусобод йўналиши давоми қурилиши муносабати билан вақтинча ёпилди.
Қашқадарёда гиёҳвандлик моддасини сақлашда гумонланаётган акаси учун терговчига пора таклиф қилган фуқаро ушланди.
Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ташқи ёритиш электр тармоқларининг техник ҳолатини яхшилаш дастури ишлаб чиқилди.
Тадбиркорлик субъектларини Андижон вилоятининг кичик саноат зоналарига жалб этишга доир қўшимча-чора тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Юзага келган ноқулайликлар электрон ойлик чипталарининг синов муддати якунига етганлигини инобатга олиб, Тошкентда йўлга қўйилган тизим фаолияти келаси ойларга узайтирилмайди.
НҲҲ лойиҳалари муҳокамаси порталида «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.
Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани маҳаллаларида «Тадбиркорлик марказлари"ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Вьетнам президенти Чай Дай Куанг 62 ёшда вафот этди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиянинг ишчи органи этиб белгиланди.
Актенге Кеунимжаева (-53кг) ва Набира Есенбаева (-62кг) ўзбек спорти тарихида илк марта спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг финалида иштирок этади.
Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
«Жартепа» чегара постида Тожикистондан кириб келганфуқаро У.А. 515 дона лазерли нур тарқатгичларни олиб киришга уринган пайтида божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди.
«Аҳолини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳукумат қарори қабул қилинди.
Тўлов-контрак асосида таҳсил олучи талабаларга контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати узайтирилди.
Тошкент чорраҳаларидаги камералар ёрдамида қайд этилувчи ЙҲҚ бузилишлари рўйхати иккитадан еттитагача кенгайтирилди. Беш турдаги қоидабузарликлар қўлда қайд этилади.
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги ислоҳотларга ҳар томонлама кўмакни кенгайтиришга тайёр, деди Бандар Ҳажар президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда.
Бош прокуратура Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимларига пора беришга уриниш ҳолатлари ҳақида хабар қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг