15 июлдан энг кам маошни 7 фоизга ошириш режалаштирилмоқда, дея ахборот берди иқтисод вазирининг биринчи ўринбосари. Ярим йилда инфляция даражаси 6,2 фоизни ташкил этди.
Улуғбек Лапасов Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Ўзбекистоннинг доимий вакили этиб тайинланди.
Маданият вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон Давлат филармонияси ташкил этилмоқда. Унинг зиммасига мамлакатда мусиқа ва рақс санъатини ривожлантириш вазифаси юклатилди.
Жиноятлар сони йил бошидан буён 40 фоизга камайди, дея хабар қилди ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Сенатдаги ҳисоботида.
Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоров мамлакат солиқ тизимида «Совет даври» унсурлари борлигини айтди.
Меҳнат вазирлиги Buyuk Kelajak экспертларини вазирнинг штатсиз маслаҳатчиси лавозимига жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Тошкент вилоятининг «Туябўғиз» сув омбори қошида кичик ГЭС қуриш ишлари жорий йилнинг июнь ойида бошланган.
Хорватия термаси пенальтилар сериясида Дания устидан ғалаба қозониб, жаҳон чемпионати-2018 чорак финалига чиқди.
Россия термаси жаҳон чемпионати-2018 да пенальтилар сериясида Испания жамоасини мағлуб этиб, чорак финалга чиқди.
Голларга бой кечган учрашувда Франция Аргентинадан устун келди ва чорак финалнинг илк иштирокчисига айланди.
Тошкентнинг Муқимий кўчасида лойиҳа муаллифларининг хатоларини тўғирлаш давом этмоқда. Шу доирада яна бир чорраҳа очилди.
Хотин-қизлар қўмитаси Тошкентда мардикор аёллар муаммосини ўрганиш, уларни доимий иш ва уй-жой билан таъминлаш чораларини кўрмоқда.
Президент Ёшлар куни муносабати билан йўллаган табригида ёшлар ҳаётда ўз мустаҳкам ўрнини топиши учун бор куч ва имкониятлар сафарбар этилишига ишонч билдирди.
Памела Спратлен Ўзбекистон АҚШнинг Тошкентдаги элчиси бўлиб ишлашни бошлаган вақтдагидан анча фарқ қилишини айтди.
Президент Ўзбекистоннинг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлади. Ўзгаришлар 2019 йил 1 январдан кучга киради.
Июнь ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархлари умумий даражасида пасайиш 0,4 фоизни ташкил этди.
Ўзбекистоннинг Латвиядаги янги элчиси Бадриддин Обидов Ригага жўнаб кетди.
Учинчи бор Лондон биржасига чиқарилган Samarkand Bonds облигациясининг ҳажми яна 80 миллиард сўмни ташкил этди.
Давлат ташкилотларнинг кўплаб раҳбарлари ва ходимлари ҳали ҳамон эскича иш услубини қўлламоқда ҳамда эскича фикрлашдан тўхтагани йўқ, деб айтиб ўтди бош прокурор Отабек Муродов.
30 июнь куни эрталаб марафон ўтказилиши муносабати билан Темирйўлчилар ва Ҳайдар Алиев кўчалари автотранспортлар учун ёпилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг