«Суффа» радиоастрономик мажмуаси, Гуралашсой ҳудуди, Темурланг ғори, Жанка кўли, Северцев музлиги ва бошқа масканлар сайёҳлар учун очилди.
«Ўзавтосаноат» электромобиллар ишлаб чиқариш ва зарур инфратузилмаларни яратиш масаласини ўрганмоқда, деди компания раҳбари Умиджон Салимов.
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Зайниддин Зидан клубни тарк этишга қарор қилди.
«Ўзавтосаноат» Ўзбекистонга Европа ва Осиё автомобиль ишлаб чиқарувчиларини жалб қилиш устида ишламоқда.
Ўзбекистон ва ЖССТ тамаки истеъмоли ва чекиш билан боғлиқ сабаблардан ўлиш даражасини қисқартириш масалаларини муҳокама қилди.
Бу моделлар сафини янгилаш ҳамда ушбу русумнинг маънан ва техник жиҳатдан эскиргани билан изоҳланмоқда.
Хорижлик ижодий гуруҳларга учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсат берилди.
Азиз Абдуҳакимов бош вазир ўринбосари сифатида ҳукуматнинг таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари бўйича комплексига раҳбарлик қилади.
Ҳар уч йилда бошқарув кадрларни саралаш бўйича «Тараққиёт» танлови ўтказилади. Президент дастури бўйича уч ойлик курсдан сўнг улар раҳбарлик лавозимларига тайинланади.
Кўзи ожиз болалар учун мактаб-интернати директори санитария меъёрларига риоя қилмагани ва мансаб мажбуриятларига эътиборсизлиги сабабли лавозимидан четлатилди.
Ўзбекистон таэквондочилари Вьетнамдаги Осиё чемпионатида 34 мамлакат ичида учинчи ўринни қўлга киритди.
ХМТ бош директори Гай Райдер декабрда Тошкентда ўтказиладиган халқаро меҳнат конференциясига ташриф буюришни режалаштирмоқда.
Япония ҳукумати Ўзбекистонга йўл техникаларини етказиб бериш учун 7,3 млн долларлик беғараз ёрдам ажратди.
Абдулазиз Камилов ва Сергей Лавров кузга режалаштирилган Ўзбекистон ва Россия президентлари учрашуви кун тартибини муҳокама қилди
Сув танқислиги сабабли шоли майдонлари қисқартирилади. Пахтачилик соҳасида «зарбдор ойлик» эълон қилинди.
Ўзбекистонда жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида импорт ҳажми 30 фоизга ошди. Президент Шавкат Мирзиёев импортни оптималлаштириш ишларини қониқарсиз деб баҳолади.
Тошкентда йўл-патруль хизмати инспекторлари учун бодикамераларни синовдан ўтказмоқда.
Молия вазирлиги бюджет ташкилотлари ходимларининг ўртача ойлик маоши ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Азиз Эшбеков Бош прокуратуранинг Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 3 июндан 8 сентябргача Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича эконом класс тарифларини пасайтирмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг