Чироқчи туманидаги ўқиш учун шароитлари бўлмаган мактаб филиали ўқувчилари бошқа бинога жойлаштирилди.
Тошкентда «Мовий гумбазлар» ресторани жойлашган хиёбон ободонлаштирилади.
Келгуси икки йилда Ўзбекистонда 49 та кинотеатр қурилади, уларнинг 12 таси ёзги бўлади.
Ўзбекистон президенти ва Россия мудофаа вазири ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди.
Суд Самарқанд вилоятида ўқитувчи Диана Еникеевани уриб юборган ҳайдовчига нисбатан чиқарилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.
Ички ишлaр вaзирлигидa aлoҳидa xoтин-қизлaр бўлинмaлaрини ташкил этиш ҳамда aёллaр йўл-пaтруль вa сaйёҳлик xизмaтлaрини йўлга қўйиш тaклиф қилинди.
Ўзбекистон Европа инвестиция банкининг 400 млн еврогача миқдордаги илк кредитини октябрда олиши мумкин.
Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирлари Абдусалом Азизов ва Сергей Шойгу Тошкентда музокаралар ўтказди.
Тошкент иккиламчи квартира бозоридаги ўртача нархлар апрелда 2 фоизга қимматлашди.
Бош прокуратура Академиясига Евгений Коленко раҳбар бўлди. Рустам Гафуров унинг ўринбосари этиб тайинланди.
Январь-апрелда прокуратура органлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан чорак баробар камроқ жиноий ишларни тергов қилди. Бош прокуратура буни жиноятчилик даражаси пасайгани билан боғламоқда.
Amnesty International делегацияси 22−25 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, қатор расмий шахслар билан учрашади. Бундай ташриф сўнгги марта 2004 йилда амалга оширилган эди.
«Газета.uz» ўқувчиларни дарахтларни ҳимоя қилиш тизимидаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритишга қаратилган петицияга имзо қўйишга чақиради. Петициянинг Олий Мажлисга етказилиши учун 10 минг овоз зарур.
Ўзбекистонда 50, 100, 200 ва 500 сўмлик пуллар ва эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик эски тангалар муомаладан чиқарилиб, янгилари жорий этилади.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқотда РФ президентининг Ўзбекистонга ташрифи, Россия компаниялари иштирокидаги лойиҳалар ва ҳудудлараро биринчи форум каби масалаларни муҳокама қилди.
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида қорабайир отларини кўпайтириш ва парваришлашга ихтисослашган мажмуа очилди.
Тошкентдаги «Жасорат» монументи атрофидаги ҳудудни реконструкция қилиш ишлари бошланди.
Пойтахтда Матбуотчилар кўчаси ҳамда Амир Темур хиёбони ва Зарафшон кўчаси оралиғи очилади.
Мўйноқ тумани ҳокими Сайлаубай Данияровга кўра, Мўйноқда ичимлик суви таъминоти ёмонлашди, деган хабар асоссиз.
Остонада автобус ёнғинида ҳалок бўлган 52 ўзбекистонлик хотирасига 52 туп дарахт кўчати ўтқазилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг