Собиқ бош вазир Сооронбай Жээнбеков якшанба куни бўлиб ўтган Қирғизистон президенти сайловида 54 фоиздан зиёдроқ овоз тўплади.
Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Эрон раҳбарияти билан музокаралар олиб боради ва Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумида иштирок этади.
Миллий авиакомпания Ўзбекистон Президентининг узоқ парвозлари учун Алишер Усмоновга тегишли Airbus 340 самолётини ижарага олди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Тошкент-Душанбе-Тошкент» йўналиши бўйича чипталар нархини пасайтирди.
Facebook-ҳамжамиятлардан бирининг фойдаланувчилари терговчи ва судьяларга туҳмат қилганлик айби бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин.
Чилонзор туманида номаълум шахс 10 кунлик гўдакни кўп қаватли уй эшиги олдига ташлаб кетди.
Ҳалол футбол ўйинлари учун масъул офицер ҳамда Футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Республика олий мактаби раҳбарияти вазифасидан озод қилинди.
Ўзбекистон МДҲ фаолиятидаги иштирокига сифат жиҳатидан янги суръат бағишлашни мақсад қилиб қўйган, деди Президент Шавкат Мирзиёев.
Владимир вилоятидаги ЙТҲда ҳалок бўлган Жўрабек Усмоновнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди.
Ҳукумат кунлик туристик (меҳмонхона) йиғимнинг янги миқдорини тасдиқлади. У энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизини ташкил этади.
Ўқувчилар ўртасида қотиллик содир этилган Тошкент юридик коллежи маъмуриятига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Аввал ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Жавлон Ваҳобов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига киришиш учун Нью-Йоркка жўнаб кетди.
Тошкентдаги Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги бизнес-форумда 27 млн долларлик шартномалар имзоланди.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига Омон Ғофуров, Футболни қўллаб-қувватлаш жамғармасига эса Шуҳрат Сайдалиев раҳбар бўлди.
Ўзбекистон 2020 йилда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига раислик қилиш учун ариза топширди.
Россиядаги ЙТҲ қурбонларининг энг сўнги шахси аниқлангани сурхондарёлик бўлиб чиқди. Даволанишда қолаётган қиз Москвага олиб борилди.
Аҳрор Маҳмудов Ягона умумреспублика процессинг маркази раҳбари бўлди.
Тошкентда Тожикистоннинг 100 дан зиёд корхона ва компаниялари маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Футзал ассоциацияси ҳамда Аёллар ва соҳил футболи ассоциацияси тугатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг