«Ўзтрейд» компанияси илк бор Ўзбекистондан Америка бозорига сархил қовунларни етказиб берди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25−26 октябрь кунлари Туркияга давлат ташрифи билан боради.
Ўзбекистоннинг янги элчиси Набижон Касимов Германияга жўнаб кетди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» А320 оиласига мансуб янги самолётлар, жумладан A320neo харид қилиш ва янги йўналишларни очишни режалаштирмоқда.
Қонунчилик палатаси ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади.
Пойтахтда Испанияга Шенген визасини тақдим этувчи Испания виза маркази очилди.
Ўзбекистонга ишбилармонлик ёки туристик мақсадда ташриф буюрувчи Туркия фуқаролари учун визалар уч кун ичида расмийлаштирилади.
Тошкентда Жанубий Корея фуқаросига босқинчилик уюштирилди. Ҳужум қилган шахс қўлга олинди.
Мураббий Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон термасини БАА билан ўртоқлик учрашувига олиб боради.
Агриппина Шин яқинда ташкил этилган Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлигига раҳбар этиб тайинланди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқотда ўзбек-қирғиз чегараларининг қолган участкаларига оид тегишли шартномани имзолаш жараёнини тезроқ якунлашдан ҳар икки томон манфаатдор эканлигини тасдиқлашди.
Ўзбекистон ҳарбийлари разведкачиларнинг халқаро мусобақасида илк бор иштирок этиб, иккинчи ўринни қўлга киритди.
Тошкентнинг Чилонзор туманида кучли шамол вақтида дарахт шохи қулаши натижасида бир аёл ҳаётдан кўз юмди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистондаги қиймати 100 млн доллардан зиёдроқ дастлабки икки лойиҳани молиялаштиришни тасдиқлади.
Ўзбекистон делегациясининг Эронга ташрифи доирасида 7,5 млн долларлик аҳдлашув баённомаси ва 25,5 млн долларлик маҳсулотлар етказиб бериш бўйича битим имзоланди.
Корейс томони пойтахт аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш учун консультант сифатида таклиф этилди.
Тошкентдан вилоятлардаги тиббиёт марказлари раҳбар лавозимларига 130 нафардан зиёд мутахассислар юборилди. Хориждан Ўзбекистонга 50 нафардан ортиқ соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари қайтиб келди.
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари учун тўлов ҳажми энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида белгиланди.
Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарини бошқаришни оптималлаштириш мақсадида «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдингини тугатишга қарор қилинди.
Легаллаштириш лозим бўлган ҳужжатларни тасдиқлаш учун эндиликда ҳар қандай нотариал идорага мурожаат қилиш мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг