Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида Ўзбекистоннинг янги қиёфасини яратиш, ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари ва терроризмга қарши кураш усулларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги тўғрисида сўзлади.
Ўзбекистон Президенти ва ХВЖ раҳбари иқтисодий ва тузилмавий ислоҳотлар, шунингдек мамлакатда инвестицион муҳитни яхшилаш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон Футбол федерацияси устувор вазифалар ҳақида маълум қилди. Терма жамоа бош мураббийининг тайинланиши, келишилган ўйинларга қарши кураш ва электрон чипталарни жорий қилиш шулар жумласидан.
Ҳукумат Коммунал хизматларнинг ягона биллинг тизимини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлади.
The Wall Street Journal газетаси қадамба-қадам дунёга очилаётган Ўзбекистон тўғрисидаги мақолани эълон қилди.
Тошкентда анъанавий АКТ ҳафталиги бошланди. Унинг доирасида ICTSummit, ICTForum ва ICTExpo каби йирик тадбирлар ўтказилади.
Фуқаролардан 2017 йилги ислоҳотлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар сўралиб, 2018 йилги Давлат дастури лойиҳаси учун таклифлар жамланмоқда.
Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка етиб борди. Жон Кеннеди аэропортида уни Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раҳбари қарши олди.
«Гулистон-Ангрен» йўлида содир бўлган ЙТҲ натижасида тўрт киши вафот этди. Йил бошидан буён Тошкент вилоятида одамлар ўлими ва жароҳатланишига олиб келган 900 дан зиёд ЙТҲ қайд этилди.
Марказий банк кетма-кет иккинчи ҳафта АҚШ доллари курсини пасайтирмоқда.
Остонада қурилаётган бинонинг том ва деворлари қулаб тушиши оқибатида Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси ҳалок бўлди.
Ботаника ва зоология институти базасида иккита алоҳида илмий муассаса ташкил этилди.
Пластик карточкаларни чиқариш ва тўлов терминаллари ижараси тарифлари сўмга ўтказилди.
Ўзбекистон Президенти Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди.
Остона ва Тошкентдаги ўзбек-қозоқ бизнес-форумлар якунлари бўйича 1,2 млрд долларлик шартномалар имзоланди.
Ўзбекистон Бангладешга 8000 роҳинжа қочоқлари оилалари учун инсонпарварлик ёрдамини етказади.
Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси умумий музокараларида нутқ сўзлайди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари учрашуви якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди. Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади.
Ҳар бир туман ва шаҳарда энг камида биттадан нодавлат таълим муассасаси очилади. 10 фоиз ўринлар эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли болалари учун бепул ажратилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг