Архив

Таъсис этилганининг 23 йиллигига Davr Bank қимматбаҳо совринлар ўйинини бошлайди
7 октябр 2024, 19:00

Таъсис этилганининг 23 йиллигига Davr Bank қимматбаҳо совринлар ўйинини бошлайди

Davr Bank ташкил этилганининг 23 йиллигини нишонлайди ҳамда мижозларни байрам ва совринлар ўйинида иштирок этишга таклиф қилади.

Ярим йил ичида фарзанд асраб олиш бўйича 2543 та даъво аризаси қаноатлантирилган — Олий суд
7 октябр 2024, 18:04

Ярим йил ичида фарзанд асраб олиш бўйича 2543 та даъво аризаси қаноатлантирилган — Олий суд

Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида судларда болани оилага фарзандликка олиш билан боғлиқ 2701 та иш кўрилган бўлса, ундан 2543 та даъво аризаси қаноатлантирилган.

Ҳафта давомида ёғингарчиликсиз, илиқ об-ҳаво кузатилади
7 октябр 2024, 17:39

Ҳафта давомида ёғингарчиликсиз, илиқ об-ҳаво кузатилади

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечалари +8…+13, кундуз кунлари +23…+28 даража бўлади. Айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин.

Қорақалпоғистонда 27 нафар болани ташиётган Damas тўхтатилди
7 октябр 2024, 17:33

Қорақалпоғистонда 27 нафар болани ташиётган Damas тўхтатилди

Қорақалпоғистонда Damas ҳайдовчиси салкам 30 нафар боғча тарбияланувчиси билан ҳаракатлангани аниқланди. Ҳолатга «боғчанинг иккинчи автомобили бузилиб қолгани» сабаб бўлган.

Газлаштирилмаган ҳовлилар учун ҳам электроэнергия тарифларига 50 фоизлик чегирма берилиши режалаштирилмоқда
7 октябр 2024, 16:19

Газлаштирилмаган ҳовлилар учун ҳам электроэнергия тарифларига 50 фоизлик чегирма берилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда газ таъминотига уланмаган ҳовлили уй-жойлар учун ҳам электр энергияси тарифидан 50 фоизлик чегирма берилиши режалаштирилмоқда. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, бу ўзгаришни 1 январдан жорий этишга ҳаракат қилинмоқда.

8 октябрдан «Афросиёб» поездлари қатнови вақти бир соат олдинга кўчирилади
7 октябр 2024, 15:50

8 октябрдан «Афросиёб» поездлари қатнови вақти бир соат олдинга кўчирилади

«Афросиёб» электрпоездлари қатновлари вақти 8 октябрдан бошлаб бир соат олдинга кўчирилади. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси буни сайёҳларнинг тарихий шаҳарларда узоқроқ бўлишини таъминлаш билан изоҳлаганди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди
7 октябр 2024, 15:13

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни амалий ташриф билан Россия пойтахти Москва шаҳрига жўнаб кетди. Мамлакат раҳбари МДҲ иштирокчи давлатлари раҳбарларининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

Тиббиёт бўйича Нобель генларни бошқарувчи молекулаларни кашф этган олимларга берилди
7 октябр 2024, 15:11

Тиббиёт бўйича Нобель генларни бошқарувчи молекулаларни кашф этган олимларга берилди

Тиббиёт ва физиология бўйича Нобель мукофоти генлар фаолиятини бошқарувчи микроРНК молекулаларини кашф этган Виктор Амброс ва Гари Рувкунга берилди.

Сречко Катанец саломатлиги сабаб Эрон ва БААга қарши ўйинларда терма жамоани бошқармайди
7 октябр 2024, 15:01

Сречко Катанец саломатлиги сабаб Эрон ва БААга қарши ўйинларда терма жамоани бошқармайди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец саломатлиги ёмонлашгани сабаб Эрон ва БААга қарши баҳсларда иштирок этмайди. Учрашувларга жамоани ёрдамчи мураббийлар Алеш Чех ҳамда Владо Радманович тайёрлайди.

Наманганда ўқувчилар ижарага олган Gentra ЙТҲга учради, ўсмирлардан бири вафот этди
7 октябр 2024, 14:38

Наманганда ўқувчилар ижарага олган Gentra ЙТҲга учради, ўсмирлардан бири вафот этди

Наманган шаҳрида 5 нафар ўқувчи ижарага олган Gentra йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, катта тезликда юк машинасига урилди. Оқибатда машина бошқарган 17 ёшли ўсмир вафот этди, қолган 4 нафари шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

«200 кВтлик норма ошириш учун эмас, таҳлиллардан келиб чиқиб киритилган» — энергетика вазири
7 октябр 2024, 14:19

«200 кВтлик норма ошириш учун эмас, таҳлиллардан келиб чиқиб киритилган» — энергетика вазири

Энергетика вазири электр энергияси учун киритилган 200 киловаттлик норма оширилиши кутилмаётганини айтди. «200 кВтлик норма ошириш учун эмас, таҳлил қилиб, барчасини ўрганиб, истеъмол ва меъёрлардан келиб чиқиб киритилган», — деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.

9 ой ичида тез ёрдамга 10 миллионга яқин чақириқ келиб тушди
7 октябр 2024, 14:15

9 ой ичида тез ёрдамга 10 миллионга яқин чақириқ келиб тушди

Республика тез тиббий ёрдам маркази январь-сентябрь ойларида 9,9 миллионта чақириқ қабул қилди. Уларнинг энг кўпи Фарғона водийси ва Тошкентда, энг ками эса Жиззах, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятида қайд этилди. Чақирувларнинг 2,5 миллионтасида беморлар сурункали касалликлардан шикоят қилган.

Қозоғистондаги референдумда қатнашган 71,1 фоиз фуқаро АЭС қурилишини ёқлаб овоз берди
7 октябр 2024, 13:05

Қозоғистондаги референдумда қатнашган 71,1 фоиз фуқаро АЭС қурилишини ёқлаб овоз берди

Қозоғистон Марказий комиссияси АЭС қуриш бўйича ўтказилган референдумнинг дастлабки натижаларини эълон қилди. Унга кўра, референдумда иштирок этган 5,56 миллион ёки 71,12 фоиз фуқаро АЭС қуришни ёқлаб овоз берди.

Ўзбекистонда пропан нархи нега ошиб кетди? Энергетика вазири бу саволга жавоб берди
7 октябр 2024, 13:01

Ўзбекистонда пропан нархи нега ошиб кетди? Энергетика вазири бу саволга жавоб берди

Энергетика вазири апрелдан сентябргача пропаннинг биржа нархи 2 бараварга ошгани ҳақидаги саволга жавоб берди. Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, бунга жумладан пропан-бутан ишлаб чиқариш етарли даражада ошмагани, пропанда ҳаракатланувчи автотранспортлар сони эса 1,57 баравар ошгани сабаб бўлган.

Фоторепортаж: Бразилия — футзал бўйича олти карра жаҳон чемпиони
7 октябр 2024, 12:39

Фоторепортаж: Бразилия — футзал бўйича олти карра жаҳон чемпиони

Бразилия футзалчилари 6 октябрь оқшомида «Ҳумо Арена»да қитъадошлари Аргентина 2:1 ҳисобида енгиб, 2024 йилги мундиал ғолибига ва олти карра жаҳон чемпионига айланди. Ўзбекистон мезбонлик қилган мусобақанинг энг сўнгги баҳсидан «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф репортаж тайёрлади.

Фоторепортаж: Украина футзал бўйича жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади
7 октябр 2024, 11:57

Фоторепортаж: Украина футзал бўйича жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади

Ўзбекистон мезбонлик қилган 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати якунига етди. Мусобақанинг бронза медаллари учун баҳсда Украина терма жамоаси Францияни 7:1 ҳисобида мағлуб этди. «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф ушбу учрашувдан фоторепортаж тайёрлади.

Наркотикларнинг ноқонуний айланмаси учун жазо кучайтирилди
7 октябр 2024, 11:15

Наркотикларнинг ноқонуний айланмаси учун жазо кучайтирилди

Гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси, шунингдек, бу жиноятларни вояга етмаганларга нисбатан содир этганлик учун жазолар кучайтирилди. Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қўшимча моддалар қўшилди. Янги моддалар ва уларда белгиланган жазолар билан ушбу материалда танишиш мумкин.

Swiss Re ”Ўзагросуғурта”нинг янги халқаро ҳамкорига айланди
7 октябр 2024, 11:00

Swiss Re "Ўзагросуғурта"нинг янги халқаро ҳамкорига айланди

"Ўзагросуғурта" янги халқаро ҳамкори Swiss Rе билан биргаликда фермерларнинг суғурта хатарларини қайта суғурта қилиш масаласини муҳокама қилди.

Shaffof sement sanoat’га манипуляция ҳаракатларини содир этгани учун чора кўрилди
7 октябр 2024, 10:58

Shaffof sement sanoat’га манипуляция ҳаракатларини содир этгани учун чора кўрилди

Рақобат қўмитаси Shaffof sement sanoat’га нисбатан чора кўрилганини маълум қилди. Корхона 20 минг тоннадан ортиқ цементни биржага қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотган, бу ҳаракат эса манипуляция деб баҳоланади.

«Бизга барибир катта реактор керак» — Жўрабек Мирзамаҳмудов АЭС қурилиши ҳақида
7 октябр 2024, 10:17

«Бизга барибир катта реактор керак» — Жўрабек Мирзамаҳмудов АЭС қурилиши ҳақида

Энергетика вазири Ўзбекистон умумий энергоқувватининг жуда кичик қисмини ташкил қилишига қарамай мамлакатда кичик АЭС қурилиши режалаштирилаётгани ҳақидаги савол берди. «Бизнинг мақсадимиз кейинроқ каттасини қуриш», — деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг