Президент Хитойнинг BYD компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда гибрид автомобиллар ва электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади. 2024 йилда майда узелли йиғиш усулида ишлаб чиқариш қувватини 50 мингтага, кейинчалик эса 500 мингтагача етказиш режалаштирилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги қуюв-механика заводи ишини кўздан кечирди. 2023 йилда 267 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган заводда 10 млн долларлик 170 та вагон ва эҳтиёт қисмлар экспорт қилинган бўлса, 2024 йилда экспорт ҳажмини 15 млн долларга етказиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда пенсиянинг минимал миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслигини белгиланди. Қонун билан пенсиялар миқдорини йил давомида истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олиб ошириб бориш тартиби аниқлаштирилди.
Миллий терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги қўшма саралаш босқичида Гонконгга қарши ўйинни интиқиб кутаётгани, ўзбекистонлик футболчилар Осиёнинг энг яхши жамоаларига қарши кураша олиши ҳақида гапирди. Унга кўра, мамлакат илк бор ЖЧга чиқоладиган жамоага айланди.
Кўкдала туманида ўтказилган сайилда газ баллони портлади. Оқибатда 37 киши жароҳатланди, улардан 7 нафари шифохонага ётқизилди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.
«Ўзавтосаноат» билан биргаликда Жиззах вилоятида гибрид ва электромобиллар йиғишни йўлга қўйган BYD компанияси Ўзбекистон ҳукуматидан электромобилларнинг «тартибсиз» импортини чеклашни сўради. Бу сўров импорт қилинган моделларнинг маҳаллий иқлим ва йўл шароитига мослаштирилмагани билан изоҳланган.
Бўка туманида машҳур брендлар номи остида қалбаки косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган цех аниқланди. Қиймати 10 млрд сўмлик 280 минг донадан ортиқ сифатсиз маҳсулот вақтинча сақловга олинди.
Baraka Market дўконлар тармоғи Baraka Club мобил иловасининг янги версиясини ишга туширди ва содиқлик дастурини янгилади.
Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларига АҚШ 10 йиллик виза беради, аммо Ўзбекистон фуқароларига бериладиган виза муддати бир йилдан ошмайди. Четдан бу АҚШнинг адолатсизлигидек кўриниши мумкин, аммо, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг ёзишича, бу масала ечими АҚШ эмас, айнан Ўзбекистоннинг қўлида.
WBA чемпионлик камарини қўлга киритган ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов муддатидан олдин юқори лавозимга кўтарилди. Ички ишлар вазири унга майор махсус унвонини берди.
Ўзбекистонда бош вазир раҳбарлик қиладиган мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти бўйича комиссия тузилади. Президент савдо уйларини тадбиркорлар бошқарувига бериш, томорқасида мева-сабзавот етиштираётганларни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида кўриш ва бошқаларни қўллаб-қувватлади.
Бандихон туманида вояга етмаганга уйланишини айтиб шилқимлик қилган 22 ёшли йигит 5 суткага қамалди. Судда йигит қизни яхши кўриб қолгани, лекин қизга шилқимлик қилмаганини айтиб кўрсатув берди.
Ўзбекистонда 100 ёшга тўлган ёки ундан ошган 514 нафар фуқаро пенсия ва нафақа олади. Уларнинг 78,6 фоизи (404 нафари) аёллардир. Бир асрдан бери умр кўраётганларнинг энг кўпи Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, шунингдек, водий вилоятларида яшайди.
Ўзбекистонда якшанба куни бўлиб ўтган Россия президенти сайловида 4661 киши (2018 йилда 5500 дан ортиқ) овоз берди. Мамлакатда жараён учун иккита участка ҳозирланди — Тошкент ва Самарқандда. Пойтахтда пешин вақтида Россия элчихонаси олдидаги навбат юзлаб метрларга чўзилди (фото).
Фарғонада «Агробанк» филиали собиқ ходимлари учта ҳолатда салкам 4 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди. Уларга нисбатан суд ҳукми ўқилиб, тегишли жазолар тайинланган.
«Газета.uz» мақоласидан бир неча соат ўтиб, Тошкентнинг Амир Темур хиёбони ёнидаги реклама конструкцияси демонтаж қилинди. Аввалроқ у ерда реклама жойлаштириш ноқонуний экани, сабаби яқин атрофда маданий мерос объектлари борлиги ҳақида ёзгандик. Ҳолатга расмий изоҳ берилганича йўқ. Фото.
Наврўз байрами муносабати билан дам олиш кунлари дея эълон қилинган 21, 22, 23 ва 24 март кунлари Тошкентда автобуслар якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади.
Милтилловчи экран, гирлянда ва чироқлар Тошкентда «ёруғлик хаоси»ни келтириб чиқармоқда. Бу энергия истеъмолини оширади, ҳаёт сифати ва экологияни ёмонлаштиради. «Газета.uz» мутахассислар билан суҳбатлашиб, ёруғлик дизайни нима экани ва тунги Тошкентни қандай мафтункор қилиш мумкинлигига қизиқди.
Сурхондарёдаги бир маҳалла кўп йиллардан буён электр, сув, йўл муаммоларидан қийналарди. 2020 йили шу маҳаллада яшовчи Ойбек Усанов «Ташаббусли бюджет»да омадини синашга қарор қилади. Бу тажриба аҳоли ҳаётини қанчалик ўзгартиргани ва одамларни қандай бирлаштиргани — Жаҳонгир Азимов репортажида.
Тошкентдаги Амир Темур хиёбони олдидаги ажратувчи оролчаларга реклама конструкциялари ўрнатилмоқда, ҳолбуки маданий мерос объектлари ёнида бундай қурилмаларни ўрнатиш тақиқланган (хиёбонда еттита маданий мерос объекти бор). Конструкциялар бинолар манзарасини тўсади ва ҳайдовчиларга халал беради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг