10−13 сентябрь кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +10…+15, кундузи +27…+32 даража атрофида бўлади.
Бош вазир Абдулла Арипов Парижда тарихий натижага эришган Паралимпия ўйинлари совриндорларини табриклаб, уларнинг муваффақиятида давлат раҳбарининг ҳиссасини таъкидлади. «Олимпиадада 13-ўрин, Паралимпиадада 13-ўрин! Балки кимларгадир 13-рақам ёқмас, лекин Ўзбекистонга жуда ҳам ёқяпти», — деди у.
Тошкентда адвокат ва юрист жазо муддатини ўтаётган шахснинг айбловидан бир моддани олиб ташлаш эвазига 75 минг АҚШ доллари талаб қилди. Улар пулни олиш вақтида ушланди ва 14 йилга қамалди. Адвокат аввал судья бўлиб ишлагани, юрист эса муқаддам судлангани маълум бўлди.
БААда ўтган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон U-16 жамоасидан 23 нафар спортчи қатнашиб, уларнинг барчаси медалларга эга чиқди: 14 та олтин, 6 та кумуш, 3 та бронза. 14 ёшгача бўлган боксчилар эса 10 та медални қўлга киритди: ярми кумуш, қолган ярми бронза.
Apple компанияси янги қурилмалари тақдимотини ўтказди. Унда iPhone 16, AirPods 4 қулоқчинлари ва Watch Series маркали ақлли соатларининг ўнинчи авлоди намойиш этилди. Янги қурилмалар ҳақида асосий маълумотлар.
Ўзбекистон Россия билан яқин ва конструктив ҳамкорликка доим тайёр, деди бош вазир Абдулла Арипов қўшма комиссия йиғилишида. Россия бош вазири Михаил Мишустин полимерлар, фуқаро учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва темирйўл машинасозлигини йўлга қўйиш бўйича таклифлар берди.
Афғонистонлик 160 нафар аёл Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳларида ўқитилади. Бу борада Олий таълим вазирлиги ва Қатарнинг Education above all фонди ўртасида меморандум имзоланди. Лойиҳа харажатларининг катта қисмини Қатар томони қоплайди.
Тошкент шаҳрида поезд 36 ёшли аёлни уриб кетди. У тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этди.
Париждан қайтган паралимпиячилар Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди ва уларга совғалар топширилди. Жараён қандай ўтгани — «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф объективида.
Туркиянинг Трабзон шаҳрида Ўзбекистон фахрий консулхонаси очилди. Шу пайтгача бундай ваколатхона Бурса, Адана, Анталия вилоятларида бўлган.
Суд собиқ қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тураевни қарийб 10 млрд сўмлик 1 млн дона узум кўчатини етказиб бериш иши бўйича талон-торож қилиш ва мансаб сохтакорлигида айблаб, 6 йилга озодликдан маҳрум этди. Унинг компанияда ишлаган қизига 5 йил 1 ой қамоқ жазоси тайинланди.
Ўзбекистонга келадиган Россия бош вазири, 37 млрд доллардан ошган давлат қарзи, Тошкентга қайтиб келган паралимпиячилар, ногиронлиги бор болаларга мўлжалланган илк мактаб ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Рақобат қўмитаси июль ва август ойларида қарийб 20 млрд сўмлик давлат харидларини ўтказишда қонунчилик талаблари бузилганини аниқлади. Текширувлар натижаларига кўра маъмурий ишлар қўзғатилиб, ноқонуний харидлар бекор қилинди.
Париждаги Паралимпия ўйинларида қатнашган Ўзбекистон делегацияси Тошкентга етиб келди. Мусобақа совриндорларига пул, машина ва уй кўринишидаги «Президент совғалари» топширилди.
Самарқанд шаҳрида турар жой биносининг 3-қаватидаги хонадонлардан бирида портлаш юз берди ва икки нафар фуқаро жароҳат билан шифохонага ётқизилди. Ҳолат оқибатида ёнғин содир бўлмади. ФВБ суриштирув ишлари бошланганини айтди, портлаш сабаби ҳақида маълумот йўқ.
Жиззахда тергов жараёнларида гумондордан қўшиб ёзиш ҳолатларини кўрсатмаслик ҳамда танишлари орқали тергов жараёнларида енгиллик яратиб бериш эвазига 400 млн сўм талаб қилган шахс ушланди. Қашқадарёда эса ноқонуний равишда қум қазиб олишга кўз юмиш эвазига пул талаб қилган мансабдор қўлга олинди.
Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси ва Халқаро кийим-кечак федерациясининг қўшма конференциясида жаҳон пахта саноатидаги 50 йиллик ўзгаришлар ҳақида фикр юритилди.
20 йилга қамалган «Бахти Ташкентский» ва яна 7 судланувчининг адвокатлари суд ҳукми устидан апелляция тартибида шикоят киритди. Иш Тошкент шаҳри судида кўриб чиқилмоқда. Шикоятда, жумладан, ҳукмнинг Бахтиёр Қудратуллаевни ўта хавфли рецидивист деб топиш ҳақидаги қисмини бекор қилиш сўраляпти.
«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонунга уларнинг одил судловдан тенг фойдаланиш, давлатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида иштирок этиш, шунингдек, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини белгиловчи қўшимчалар киритилди.
Тошкент шаҳридаги 298-мактабнинг биринчи қавати ва ҳовлиси ногиронлиги бўлган болалар учун мослаштирилди. У ерда кўзи ожизлар учун пандуслар, лифт, панжара ва тактил плиткалар ўрнатилган. Овқатланиш хонаси ва санузел ҳам ташкилланган. Бу Ўзбекистонда инклюзив инфратузилмага эга биринчи мактабдир.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг