Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари лавозимига қайтди. У бунга қадар спорт вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Рустам Ғафуров Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳокими бўлди. У бунга қадар вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи эди.
Ўн минглаб одамлар Тель-Авив ва Қуддус кўчаларига чиқиб, Исроилда муддатидан олдин сайловлар ўтказиш ва ҲАМАС гаровидагиларни озод қилишни талаб қилди. Бу намойишлар Ғазо уруши бошланганидан бери мамлакатдаги энг йириклари бўлди. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун сув пуркагичлардан фойдаланди.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси жамоатчиликни бинолардаги ҳимоя ва асраб-авайлашга муҳтож мозаика ва паннолар ҳақида хабар беришга чақирди.
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов ФИДEнинг март ойи якунлари бўйича расмий рейтингида дунёнинг энг кучли шахматчилари орасида 4-ўринни эгаллади.
8 йил ичидаги энг паст инфляция, Германиядан олиб келинган ҳайдовчилар, 5 бараварга ортган бюджет субсидиялари, Туркиядаги маҳаллий сайловлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 апрель куни АГТКШларда метан 3800 сўмдан сотилди, бу белгиланган чегара, яъни 3350 сўмдан юқори. Энергетика вазирлиги истеъмолчилар шохобчага чек билан қайтиб, ортиқча тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканини маълум қилди.
2023 йил якунига кўра, давлат органлари, адлия, прокуратура ва судлар, шунингдек, маҳаллаларни сақлаш ва ННТларни қўллаб-қувватлаш харажатлари 24,5 фоизга ошиб, 17 триллион сўмни ташкил этди. 2024−2025 йилларда ҳам уларни сақлаш харажатларини ошириш режалаштирилган.
2021 йилдан бери Президент администрациясида ишлаб келган Искандар Қутбиддинов экология вазирига янги ўринбосар бўлди.
Ўзбекистонда давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар миқдори 2 йил ичида 5 бараварга — 5,63 трлн сўмдан 29,25 трлн сўмга (2,5 млрд доллар) ошди. 18 трлн сўм газ сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги фарқни қоплашга, 1,02 трлн сўм геология-қидирув ишларига сарфланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДХХ Навоий ва Жиззах вилоятида рейд ўтказиб, фуқароларни ноқонуний йўл билан АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди. Улардан бири Мексика давлати орқали Қўшма Штатларга юбориш эвазига фуқародан 14 минг доллар пул талаб қилган.
Солихон домла Ортиқхўжаев майда безорилик ва ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаганликда айбланиб, 15 суткага қамалди. У уйига ИИО ходимлари келганида «террорчи эмасман, сиёсатга қарши эмасман, жиноятчи эмасман» деб шовқин қилиб, ўтиб кетаётган фуқароларнинг тинчини бузган.
Шаҳрисабз шаҳрида фахрий самбочи Тўра Авлоқулов қўлбола усулда ясалган қуролдан олган жароҳати оқибатида вафот этди. Унга кафеда маст ҳолдаги таниши 50 минг сўм ортидан келиб чиққан жанжал сабаб ўқ узган. Гумонланувчи воқеа жойидан қочмоқчи бўлганида ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушланди.
DEG корпорацияси ва Davr Bank 23,5 млн долларлик ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ҳамкорлик мақсади кичик ва ўрта бизнес субъектларининг лойиҳалари ҳамда экологияни сақлашга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш ҳисобланади.
Туркиядаги муниципал сайловда 20 йил ичида илк бор мухолиф партия ғолиб бўлди. Барча йирик шаҳарлар, жумладан, Анқара ва Истанбулда мухолифат номзодлари ғалаба қозонди. Президент Эрдўған партияси мағлубиятга учраганини тан олди ва халқ иродасини эътиборсиз қолдирмасликка ваъда берди.
Кинорежиссёр Сарвар Каримов «Газета.uz»нинг «Мифономика» лойиҳасида меҳмон бўлиб, солиқ тўловчиларнинг пулларини кино соҳасига ажратиш қанчалик ўринли экани ҳақидаги фикрлари билан бўлишди. Давлат «30 йил шу нарсани қилиб кўрдик, демак, бошқача ёндашув керак», дейишга куч топа олиши лозим, дейди у.
Ўзбекистонда болалар камбағаллиги даражаси 7,8 фоизга — 2021 йилдаги 21,5 фоиздан 2023 йилда 13,7 фоизга камайди. Болалар камбағаллигининг энг паст даражаси Навоий вилояти ва Тошкент шаҳрида, нисбатан юқори даражаси эса Сирдарё ва Жиззах вилоятларида қайд этилди.
Тошкент ИИББ фирибгарликнинг янги туридан огоҳ этди. Бунда номаълум шахс қарияларга қўнғироқ қилиб, уларга ўзини қизи ё невараси деб таништиради ва ЙТҲга учраганини айтади. Телефонни сохта терговчи олиб, ҳодисага қариянинг яқини сабабчилигини билдиради ва қамоққа олмаслик учун пул сўрайди. Батафсил.
Тошкентда машинасига йўловчи сифатида чиққан аёлнинг қадди-қоматини тавсифлаб, оёғини ушлаган 30 ёшли ҳайдовчи 5 суткага қамалди. Судда ҳайдовчи «скорост»га ураётганида қўли аёлнинг оёғига тегиб кетганини айтган. Аёл эса суҳбатни ёзиб олганини билдирган.
Бекобод туманида 28 ёшли аёл ўзини 5-қаватдан ташлаб вафот этди. Марҳума эри томонидан мунтазам равишда зўравонликка учраб келгани айтилмоқда. Унга уч марта ҳимоя ордери берилган. Қўшнилар аёл пастга тушиб кетиши олдидан «яшашни истамайман, калтакларингдан тўйиб кетдим», дея бақирганини эшитган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг