Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташаббусли бюджет доирасида мажбурий овоз бериш ҳолатлари ҳақида Open Budget порталида хабар беришга чақирди. Ушбу қоидабузарлик учун 16,5 миллион сўмдан 50 миллион сўмгача жарима назарда тутилган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги январь ойи ўрталарида тўхтатиб қўйилган бюджетнинг кунлик даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишни тиклади. 28 август куни харажатлар даромадлардан 7 баравар кўпроқ бўлди.
Икки кун давом этган ёмғирлардан сўнг Ўзбекистонда байрам кунлари қуруқ об-ҳаво кутилмоқда, кундузи ҳарорат +30, кечаси эса +14 даражагача салқин бўлади.
Ўзбекистонда уй-жой нархининг ўсиши тезлашди, дейилади МБ шарҳида. Иккиламчи уйлар нархи йиллик ҳисобда 27,2 фоизга, янги уйларники 21 фоизга ошди. Талаб асосан ипотека кредитлари ҳисобига ортмоқда. Тошкентда ер участкалари нархи сотихига 282 млн, уй-жойлар нархи квадратига 11,3 млн сўмгача етди.
7−8 сентябрда Самарқандда бўладиган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда 30 дан ортиқ давлат, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашади. Кун тартибидан «Ноль очлик» мақсадига эришиш, мамлакатлараро маҳсулот етказиб бериш учун экспресс йўлакларни очиш ва бошқалар ўрин олган.
Ўзбекистонда болалар муассасалари яқинида хавфсиз кўчалар яратиш маданияти мавжуд эмас. Юзлаб одамлар ҳафталаб президент иштирокида очилган Республика болалар кутубхонаси яқинидаги ҳудудни ободонлаштирди, бироқ яқин атрофдаги кўчалар ва чорраҳани тартибга келтиришни ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмади.
ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган контрабандачи ўзбекистонлик бир гуруҳ муҳожирларга Мексика орқали АҚШга киришга ёрдам берган. Бу маълум бўлгач, ФҚБ уларни бутун мамлакат бўйлаб «қидиришга шошилди», — деб ёзади CNN. 15 нафар ўзбекистонликнинг манзили ҳали аниқланмаган.
Нукусдан тахминан 150 км узоқликда, Мўйноқ туманида, маҳаллий аҳоли «Суви дуччи» (ўзбекчасига «суви чучук») деб атаган, хариталарга Судочье номи билан киритилган кўллар тизими бор. У ерга борадиган тўғри ва текис йўл йўқ, шу боис масофани босиб ўтишга 4 соатча вақт кетади. «Газета.uz» репортажи.
Ўзбекистон президенти Хитой, Малайзия, Буюк Британия, Туркманистон ва Бангладешнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
31 август ва 1 сентябрь кунлари кечки соатларда Тошкентдаги Янги Ўзбекистон кўчаси транспорт ҳаракати учун ёпилади.
Қардош шаҳар алоқалари ўрнатилганига 50 йил тўлиши муносабати билан Тошкентга Американинг Сиэтл шаҳри делегацияси ташриф буюрди. Делегация вакиллари рамзий боғларнинг ҳолати ҳақида суҳбатлашди. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Тошкентдаги «Сиэтл» боғи ҳудуди қайта тикланишига умид билдирди.
Тошкентнинг 8-март, Меҳржон ва Сурхон кўчалари кесишмаси яқинида, катта бир дарахт соясида мовий бир будка бор. Баъзида унинг олдида улкан навбатлар пайдо бўлади. Бу ерда 30 йилдан бери олмослик Абдувосит Маҳмудов қиёмли газ-сув сотади. «Газета.uz» 75 ёшли отахоннинг ҳикоясини ҳавола қилади.
Жаҳон банки иқтисодчиси аёллар ва эркаклар маоши бўйича тадқиқоти доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда тажриба ўтказди. Тадқиқот хулосасида маош тўлашда жинслар ўртасидаги фарқ сақланиб қолаётганига асосан аёлларга нисбатан шаклланган стереотиплар сабабчи экани айтилган.
Транспорт вазирлиги Тошкент метрополитенининг янгиланган харитасини эълон қилди. Ижтимоий тармоқларда хаританинг бошқа норасмий вариантлари ҳам тарқалди.
2 сентябрдан Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги Миллий ипак музейида анъанавий ўзбек сўзаналари, чопон ва заргарлик буюмларини ўз ичига олган 20 та экспонат намойиш этилади. «Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси»да минтақа мамлакатларининг 150 га яқин либоси ҳам тақдим этилади.
Ўзбекистонлик киберспортчилар CS:GO бўйича жаҳон чемпионати (IESF World Esports Championship 2023) яримфиналига чиқди. Жамоа гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлади, чорак финалда эса Венгрияни мағлуб этди.
Uzbekistan Airways Хитойнинг CALC компаниясидан 168 ўринга мўлжалланган навбатдаги A320neo самолётини сотиб олди. Карбонат ангидрид чиқариши 50 фоизга камайтирилган «экологик тоза» ҳаво кемасидан маҳаллий авиақатновлар учун фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Қирғизистон Маданият вазирлиги болалар руҳий ривожланиши ва саломатлигига зарари сабабли TikTok ижтимоий тармоғини блоклашга қарор қилди.
Товар айланмасининг ўсиш темпи пасайиши ортидан Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги мақомини йўқотмоқда. Хитой Ўзбекистон бозорига экспорт ҳажмини кескин оширди ва яна 1-ўринга кўтарилиб олди. Ўзбекистоннинг ЕОИИ ва МДҲга боғлиқлиги камайиб, Европа Иттифоқи билан савдо алоқалари кенгайди.
Зангиота туманида бир кун аввал бедарак йўқолган 2 ёшли бола кўнгиллилар ёрдамида қидириб топилди. Кечаси боланинг жасади уй яқинидаги қудуқдан топилган. Туман прокуратураси тергов олиб бормоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг