Президент мева-сабзавот етиштириш ва экспортини ошириш мақсадида аҳолига яна 60 минг гектар ер тарқатилишини маълум қилди. Бундай ер майдонлари ҳамда томорқаларга саноат, кооперацияни кенг олиб кириш ва маҳсулот етиштириш учун 1 трлн сўм кредит ресурси ажратилади.
Шавкат Мирзиёев масъулларга ёқилғисиз иситиладиган, ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаб-қувватлаб, тайёр ҳолда топшириш шарти билан 10 сотихли 200 тагача ихчам иссиқхона қуриш вазифасини қўйди.
Ўзгидромет фавқулодда эълон берди, унга кўра, жумадан бошлаб Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда. Айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлади, шамол 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкент иқтисодиёт университети таркибига Молия ҳамда Фискал институтлари қўшилмоқда. Бу икки ОТМда таҳсил олаётган талабалар бирлаштирилган университетда ўқишни давом эттиради. Янги олийгоҳда кузатув кенгаши, Трансформация маркази ва университетни ривожлантириш жамғармаси бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаганини маълум қилди. Шунингдек, 2024 йил пахтасини сотиш бўйича фьючерс шартномаси тузган фермерларнинг маълум қисми кредитларни ҳалигача олмагани таъкидланди.
Болгарияда бокс бўйича «кичик жаҳон чемпионати» номини олган «Странжа» турнирида ўзбекистонликлар 5 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза олиб, умумжамоа ҳисобида кетма-кет тўртинчи йил 1-ўринни эгаллади.
Финляндия президентлиги учун сайловнинг иккинчи турида ҳукмрон Миллий коалиция партиясидан номзод, собиқ бош вазир Александр Стубб 51,6 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Иккинчи турда унга рақиблик қилган мустақил номзод, собиқ ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто 48,4 фоиз овоз олди.
Тошкентда ўтган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида КХДР умумий медаллар бўйича 1-ўрин (33 та медаль), Жанубий Корея 2-ўрин (27 та), Ўзбекистон эса 3-ўрин (25 та)ни эгаллади. Ўзбекистонлик эркак спортчилар очколар борасида энг яхши натижа кўрсатди (умумий рўйхат).
Чирчиқ шаҳридаги хусусий боғчада тарбиячи тушлик пайтида ухлай олмай йиғлаётган болани уриб, ҳожатхонага қамаб қўйди. Болалар омбудсмани воқеага тарбиячининг оилавий сабабларга кўра асабий ҳолатда бўлганини ва у ишдан олинганини билдирди. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Шавкат Мирзиёев 70 та туманда минерал ўғит сақлаш омборларини ташкил қилиш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, февраль-апрель ойларида биржага чиқадиган минерал ўғит кунлик ҳажмини 6 минг тоннадан 9 минг тоннага оширишга кўрсатма берилди.
Ҳафта давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечаси +3…+10, кундузи +12…+24 даража бўлади. Жума куни эса совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 4 млн 20 мингтани ташкил этди. Бир йил давомида кўрсаткич салкам 400 мингтага кўпайган. Аҳолига тегишли жами автотранспорт воситаларидан 93 фоизи енгил автомобиллар ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг табиий сув ҳавзаларида спорт-ишқибозлик турида ҳамда саноат усулида балиқ овлаш тартиби белгиланди. Унга кўра, ёйма тўрлар, электр қармоқ, тузоқсимон тўрлар ва бошқа балиқ овлашнинг браконьерлик қуролларидан фойдаланиш ҳамда 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланди.
Қарши шаҳрида 2026 йилгача 50 ўринга мўлжалланган ҳудудлараро ҳоспис қурилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.
Сўнгги бир ойда Тошкент шаҳридаги IQAir ҳаво сифати датчиклари сони икки баравардан кўпроққа кўпайди. «Газета.uz»дан ташқари улар БМТТД, IMPACT.T, korzinka.uz, Safia ва бошқалар томонидан ўрнатилди. Uzum ва «Капиталбанк» йил охиригача 50 та датчикдан иборат тармоқ яратилишини маълум қилди.
Тойлоқ туманида аҳоли хонадонларига етказиб берилган суюлтирилган газ сотувидан тушган 346,9 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан ўзлаштирганликда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинди.
Ашраф Ходжаев Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси этиб тайинланди. У бунга қадар ТИВ департаменти директори бўлиб ишлаб келаётганди.
Янгийўл шаҳри, Янгийўл ва Қуйи Чирчиқ туманларида 10 га яқин Cobalt`нинг шиналарини ечиб кетиб, уларни сотган 3 йигит қўлга олинди.
Фарғона вилоятининг икки ҳудудида 5 нафар фуқаро хонадонларида криптоактив ва майнинг қурилмаларини электр тармоғига ноқонуний улаб олгани аниқланди. Улар давлатга жами 7 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган.
Сенаторлар Марказий сайлов комиссиясининг 21 нафар аъзосидан 14 нафарини ўз аризаларига кўра ваколатини тугатиш ва 2 нафар янги аъзо сайлаш бўйича қарор қабул қилди. Бунинг ортидан МСК аъзолари сони 9 нафаргача тушди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг