Архив

Ўзбекистондан Қатарга тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилди
22 август 2023, 11:37

Ўзбекистондан Қатарга тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилди

21 август куни EASYBOOKING компанияси Centrum Air ҳамкорлигида Тошкент-Доҳа (Қатар) йўналишида илк парвозни йўлга қўйди. А-320 самолётининг биринчи йўловчилари орасида «Навбаҳор» клубининг мухлислари ҳам бор. Шунингдек, EASYBOOKING дастлабки 3 рейс йўловчиларига Қатар визасини бепул тақдим этмоқда.

ИИВ Академиясига хорижий кадрлар кириш имтиҳонисиз ўқишга қабул қилинади
22 август 2023, 11:11

ИИВ Академиясига хорижий кадрлар кириш имтиҳонисиз ўқишга қабул қилинади

2024−2025 ўқув йилидан ИИВ Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрлари ўқитилади. Улар муассасага имтиҳонларсиз қабул қилинади. Квоталарни президент белгилайди.

Фарғонада бир аёлни дўппослаб, уни зўрлаган 4 эркак 7 йилдан 9 йилгача қамалди
22 август 2023, 10:41

Фарғонада бир аёлни дўппослаб, уни зўрлаган 4 эркак 7 йилдан 9 йилгача қамалди

Бешариқ туманида оилали аёлга зўрлик ишлатиб, уриб-дўппослаган ва жинсий эҳтиёжларини қондирган 4 эркакнинг бири 9 йилга, икки нафари 8 йилга, яна бири эса 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Абитуриентларнинг апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди
22 август 2023, 09:29

Абитуриентларнинг апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди

ОТМга қабул учун тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди ва у 31 августга қадар давом этади. Шикоятларни кўриб чиқиш 24 августдан бошланади.

ОТМга кириш бўйича мандат эълон қилинди
22 август 2023, 00:30

ОТМга кириш бўйича мандат эълон қилинди

22 август кечаси Ўзбекистонда ОТМга қабул учун якуний тест натижалари эълон қилинди. Абитуриентлар ўз натижаларини my.uzbmb.uz ва mandat.uzbmb.uz сайтлари, абитуриент ID рақамини юборган ҳолда @edtmmandatbot Telegram боти, рухсатнома QR-коди ҳамда тест натижалари қайдномаси орқали билишлари мумкин.

Ўзбекистонда карта тўловларини бекор қилиш билан боғлиқ фирибгарлик кенг тарқалмоқда
21 август 2023, 23:45

Ўзбекистонда карта тўловларини бекор қилиш билан боғлиқ фирибгарлик кенг тарқалмоқда

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси чаржбэк — карта эгаларининг амалга оширилган тўловларни қайтариб олиши билан боғлиқ фирибгарликнинг янги кўриниши ҳақида маълумот берди. Тадбиркорлар орасида харидорлар сотиб олинган товар ёки хизматлар учун пул маблағларини қайтариб олишидан зарар кўрганлар бор.

Андижон вилоятида йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
21 август 2023, 22:55

Андижон вилоятида йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди

ДХХ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 3,5 килограммдан ортиқ «гашиш» гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ бир қанча ҳолатларга чек қўйилди, уларнинг асосий қисми Қирғизистон ва Тожикистондан Ўзбекистонга олиб кирилган.

21 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
21 август 2023, 22:00

21 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Мустақиллик байрамига кетма-кет 3 кун дам, Хитойга газ етказиб бериш ҳажмини оширган Ўзбекистон, ўзини осиб ўлдирган 20 ёшли келин, наркотиклар рўйхатига кирган «Тапентадол», Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи, Венгрияга тўғридан-тўғри авиақатнов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

«Тапентадол» Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилди
21 август 2023, 20:59

«Тапентадол» Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилди

Ҳукумат оғриқ қолдирувчи «Тапентадол» дори воситасини Ўзбекистонда муомаласи чекланган наркотиклар рўйхатига киритди. «Габапентин» эса ушбу соҳада назоратни кучайтириш учун ТН ВЭД кодлари бериладиган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилди.

Ўзбекистон Хитойга газ етказиб бериш ҳажмини оширди
21 август 2023, 20:43

Ўзбекистон Хитойга газ етказиб бериш ҳажмини оширди

Ўзбекистон июль ойида Хитойга табиий газ экспортини оширди. Қиймат бўйича етказиб бериш ҳажми 91,4 млн долларга ўсди, бу июнь ойига нисбатан 7,2 фоизга кўп.

31 та йирик давлат корхонаси акциялари яна Иқтисодиёт ва молия вазирлиги балансига қайтарилди
21 август 2023, 19:43

31 та йирик давлат корхонаси акциялари яна Иқтисодиёт ва молия вазирлиги балансига қайтарилди

Март ойида Стратегик ислоҳотлар агентлиги 2023−2025 йилларда ислоҳ қилиш ва иш самарадорлигини ошириш режалаштирилган 31 та давлат улуши бўлган корхона акцияларини ўз балансига олган эди. Ушбу компаниялар ва яна 9 та банкдаги улушлар Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги бошқарувига қайтарилди.

Россиянинг «Яндекс» компанияси yandex.kz серверларини Қозоғистонга ўтказади
21 август 2023, 19:11

Россиянинг «Яндекс» компанияси yandex.kz серверларини Қозоғистонга ўтказади

Россиянинг «Яндекс» компанияси yandex.kz маҳаллий домени серверларини Қозоғистонга ўтказишга рози бўлди. Август ойи бошида мамлакат ҳукумати домен мамлакат ташқарисида жойлаштирилгани учун платформага киришни вақтинча ёпиб қўйган эди.

Йил бошидан бери хотин-қизларга 335,5 млрд сўм фоизсиз таълим кредити ажратилди
21 август 2023, 17:36

Йил бошидан бери хотин-қизларга 335,5 млрд сўм фоизсиз таълим кредити ажратилди

2023 йилнинг ўтган даврида магистратурада ўқийдиган 14,1 минг нафар хотин-қизнинг тўлов-шартномаси учун 85,1 млрд сўм тўлаб берилди. 36 мингдан зиёд талаба хотин-қизга 335,5 млрд сўм фоизсиз таълим кредити ажратилди.

Roodell компанияси Chery брeнди билан бирга тармоқни кeнгайтиришда давом этмоқда
21 август 2023, 17:00

Roodell компанияси Chery брeнди билан бирга тармоқни кeнгайтиришда давом этмоқда

Сергели туманида янги Chery Sergeli дилерлик маркази очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир доирасида бренднинг 10 нафар мижозига автомобиль калитлари ҳамда компаниядан эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида кетма-кет 3 кун дам олади
21 август 2023, 16:10

Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида кетма-кет 3 кун дам олади

Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 3 кун — 1−3 сентябрь кунлари дам олади. 4 сентябрдан эса барча яна ишга қайтади.

NYT: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари қарийб 500 минг кишига етди
21 август 2023, 15:56

NYT: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари қарийб 500 минг кишига етди

2022 йил февраль ойида Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан буён ҳар икки томондан 500 мингга яқин аскар фронтда ҳалок бўлди ёки яраланди, деб ёзмоқда The New York Times.

Фарғонада 20 ёшли келинчак ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда. Яқинлари унинг калтакланганини билдирди
21 август 2023, 15:13

Фарғонада 20 ёшли келинчак ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда. Яқинлари унинг калтакланганини билдирди

Ўзбекистон туманида турмуш қурганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган 20 ёшли келинчак ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда. Марҳуманинг яқинларига кўра, келинчак турмуш ўртоғи калтаклаётганини айтиб, оила аъзоларидан уни олиб кетишларини сўраган. Келиннинг қариндошлари ўлим сабабига шубҳа билдирмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» 2023 йилда 32,3 млрд куб метр газ қазиб олишни режалаштирмоқда.
21 август 2023, 14:56

«Ўзбекнефтгаз» 2023 йилда 32,3 млрд куб метр газ қазиб олишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистондаги энг йирик газ ишлаб чиқарувчи «Ўзбекнефтгаз» 2023 йил учун газ қазиб олиш прогнозини пасайтириш бўйича ўз прогнозларини қайта кўриб чиқди. Захираларнинг қисқариши ҳисобига ишлаб чиқариў ҳажми 32,3 млрд куб метрга етиши кутилмоқда.

Ўзбекистондан Венгрияга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди
21 август 2023, 11:28

Ўзбекистондан Венгрияга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди

20 августдан Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ҳафтада бир маротаба амалга ошириладиган тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди. Тошкент — Будапешт йўналишидаги рейслар Airbus A-320 ҳаво кемасида бажарилади.

Ҳафта давомида ўртача иссиқ ҳаво кузатилади
21 август 2023, 11:18

Ҳафта давомида ўртача иссиқ ҳаво кузатилади

21−25 август кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кечалари +18…+23 даража, кундузи +34…+39 даража бўлади. Жума куни Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво массаси кириб кела бошлайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг