Оила институти 3 мингдан ортиқ одам ўртасида оилаларнинг бахтлилик даражасини таҳлил қилди. Индексда Хоразм, Сирдарё, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси энг юқори, Тошкент шаҳри, Жиззах ва Фарғона вилоятлари эса қуйи ўринни эгаллади. Таҳлил натижалари.
3−4 февраль кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тоғларидаги дам олиш масканларига бориш учун транспорт ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. Бунда об-ҳаво шароити, фуқароларнинг ташрифи ортиши ва йўллардаги тирбандлик инобатга олинган.
Эрон ТИВ мамлакатга сайёҳ сифатида келадиган 28 та давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари 4 февралдан визасиз кира олишини маълум қилди. Бундай қарор орқали Эрон ҳақидаги салбий пропаганда ва эронофобияга чек қўйилиши билдирилган.
Касби туманида Toʼpalang HPD Holding МЧЖ масъуллари канал қирғоғидаги 150 туп дарахтни илдизлари билан қўпориб олди. Бунинг оқибатида табиатга 1,1 млрд сўм зарар етган. Айбдорларга чора кўриш мақсадида ҳужжатлар прокуратурага юборилди.
Шанба куни Ўзбекистонга нам ҳавонинг янги қисми кириб кела бошлайди. Жойларда асосан ёмғир ёғади. Якшанбада баъзи ҳудудларда ёмғир, қор ёғиши, туман тушиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +3…+8 даража илиқ, кечаси 0…-5 даража совуқ бўлади.
Президент фармони билан Ўзбекистонда Рақамли технологиялар халқаро маркази (International Digital Technology Center) ташкил этилди. Марказда 2024 йил 1 июндан 5 йилгача бўлган муддатга хорижий компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режим эксперимент тариқасида жорий қилинади.
Бектемир туманидаги «Бекуз келажак» иссиқхонаси олов ёқишда автомобиль шиналаридан фойдалангани ва фильтрловчи мосламалари носоз экани аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан атроф-муҳитни ифлослантирганлик бўйича ҳисоб-китоб ишлари олиб борилмоқда.
Чилонзор туманида 13 ёшли боланинг ёнидан пиротехника воситаси чиққач, ППХ ходимлари уни машинага мажбурлаб ўтирғизди. Бола бошидан лат еган ва қаттиқ қўрққан. Икки ходимга ҳайфсан берилди. Болалар омбудсмани сўровига кўра ҳолатни прокуратура ўрганмоқда.
Тошкентда 52-сонли автобус ҳайдовчиси йўловчилар автобусга чиқиб улгурмасидан эшикларини ёпиб олди. Оқибатда аёл ва унинг қизи жароҳатланди. Ҳайдовчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Тармоқларда Сурхондарёда мактаб болалари қониқарсиз йўлдан мактабга кетаётгани видеоси тарқалди. Вилоят ҳокимлиги йўлдаги қор қоплами эригач, таъмирлаш ишлари бошланишини маълум қилди.
ЖССТга кўра, 2050 йилга бориб дунёда саратон касаллигига чалинганлар сони 35 миллиондан ошади. Бунга нафақат аҳоли сони ва яшаш давомийлигининг ўсиб бораётгани, балки тамаки истеъмоли ёки ҳавонинг ифлосланиши каби омиллар ҳам таъсир қилади.
Оқ уй Иорданиядаги АҚШ ҳарбий базасига қилинган ҳужум оқибатида америкалик аскарлар ҳалок бўлгани сабаб Ироқ ва Суриядаги Эрон билан боғлиқ нишонларга зарба бериш режаларини маъқуллади.
Ўзбекистонда 2021 йили бошланган ўлим даражасининг камайиш тенденцияси 2023 йилга келиб тўхтади. Аммо болалар ва ўсмирлар ўлимининг улуши 2,3 баробар камайди. Ўлим ҳолатларининг асосий сабаби — ҳали ҳам қон айланиш касалликлари. Респиратор касалликлар улуши қисқарган, онкология улуши эса ортган.
7 та компаниясини сотганини айтган Жаҳонгир Ортиқхўжаев, «Ташаббусли бюджет»га овоз беришда янгича тизим, 50 минг ўзбекистонликка иш таклиф қилаётган Германия, яна биттага кўпайган IQAir датчиклари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими ва тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзининг 7 та компанияси, жумладан, Magic City парки ва Mediapark техника дўконлари тармоғини сотганини айтди. «Газета.uz» очиқ маълумотларга асосланиб, айни пайтда ушбу компаниялар кимга тегишли эканини ўрганиб чиқди.
Бухоро шаҳри марказида ўнлаб давлат объектлари, жумладан, ҳокимлик бинолари ва стадион жойлашган 32,6 гектар майдонда этнографик туризм маркази барпо этилади. Вилоят ҳокими Ботир Зарипов ўтган йили фуқароларнинг норозилигидан сўнг тўхтатилган лойиҳа тафсилотлари ҳақида гапирди.
«Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди. Ҳужжатда педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлиши қатъий белгилаб қўйилди. Асосий маълумотлар.
Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилади, касаначиликда янги иш бошлаётган хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилади, айрим маҳсулотларга ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилери бўлиши талаби этилади, айрим нафақа миқдорлари ошади — 1 февралдан нималар ўзгаради?
«Газета.uz» таҳририяти биноси томига ҳаво сифатини ўлчовчи IQAir датчиги ўрнатилди. Ундан олинган маълумотлар кўпчилик ҳаво сифатини текшириш учун фойдаланадиган iqair.com порталидаги умумий тармоққа юкланмоқда. Бу маълумотлар келгусида сайтимизда тўғридан-тўғри кўрсатиб борилади.
АҚШ прокуратураси Ўзбекистон фуқароси ва Америка фуқаролигига эга ўзбекистонликни иммиграцион фирибгарлик ва АҚШ ҳукуматини алдашда айбламоқда. Улар кўп йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг