Шанба куни Ўзбекистонга нам ҳаво кириб кела бошлайди, қатор ҳудудларда ёмғир ёғади. Якшанба куни аксарият жойларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +5…+10 даражагача пасаяди.
2024 йилда Ўзбекистонга 224,8 миллион долларлик 24 095 та электромобиль олиб кирилди. Улардан 23 982 таси Хитойдан импорт қилинган.
8−12 февраль кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Шайхонтоҳур туманида тунда Gentra ҳайдовчиси жанжал сабаб бир гуруҳ одамларни босиб кетмоқчи бўлди. Тармоқларда тарқалган видеоларда машина ойнаси тош билан тешилганини кўриш мумкин. Пойтахт ЙҲХБ ҳолат бўйича барча фуқаролар ИИБга топширилганини билдирди.
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида фуқаро рудадан рангли металларни ажратиш учун табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали уланиб, 1,35 млрд сўмлик зарар етказди. Аввалроқ биргина 2024 йилда 600 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торожи ҳақида хабар берилганди.
Гулнора Каримованинг Ўзбекистонга қайтарилган активлари, Сомали билан ўрнатилган дипломатик муносабатлар, Тошкентдаги кўчага Отатурк номини бериш таклифи, Тожикистондаги сайловларни кузатишдан бош тортган ДИИҲБ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Агар пенсионер чет элга чиқса ва уч ой ичида Ўзбекистонга қайтмаса, пенсия тўловлари тўхтатилиши хабар қилинганди. Қайтгандан сўнг 24 ойгача бўлган пенсия маблағини олиш мумкин. «Газета.uz»га маълум бўлишича, хорижга саёҳат ҳақидаги нотўғри маълумот туфайли пенсионернинг тўловлари тўхтатиб қўйилган.
4−6 апрель кунлари илк бор Оролбўйи минтақасини санъат, маданият, дизайн ва илм-фан орқали ижтимоий ва экологик жиҳатдан ўзгартиришга қаратилган Орол маданият саммити ўтказилади. У ҳар 18 ойда маҳаллий ва халқаро фаоллар, рассом ва олимларни бирлаштиради.
Президент йиғилишида қайд этилишича, йирик кимё заводлари фаолияти ҳали замон талаблари даражасида эмас. Шу сабабли илғор технологияларни жорий этишни жадаллаштириш, юқори технологияли инвестиция лойиҳаларини каррасига кўпайтириш, корхоналарни рақамлаштириб, қувватлардан оқилона фойдаланиш буюрилди.
2024 йилда Тошкентда иккиламчи уй-жойнинг ўртача нархи 1,8% — кв. м учун 1190 долларгача пасайди (2023 йилда — 30% ўсиш), ер эса 2,9% арзонлади — сотихига 352 млн сўм. Аввалроқ МБ эҳтимолий нарх коррекциясидан огоҳлантирганди. Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар сони 2,2% камайди.
Ижтимоий тармоқларда қўшнилар қарзи туфайли бутун уй иссиқликдан узилиши ҳақидаги эълон сурати тарқалди. Veolia Energy Tashkent маълумотни рад этди. Иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш қоидаларига кўра, иссиқлик энергияси таъминоти фақат аниқ бир қарздорга нисбатан ўчирилиши мумкин.
Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси (ДИИҲБ) Тожикистон расмийлари томонидан аккредитация кафолатлари йўқлиги сабабли мамлакатдаги парламент сайловларини кузатиш бўйича миссиясини бекор қилди.
АҚШ Давлат департаменти эндиликда Америка кемалари Панама канали орқали бепул ўтиши мумкинлигини маълум қилганди. Панама ҳукумати буни рад этди. Трамп аввалроқ каналдан ўтиш тарифлари юқорилигини айтган ва канални АҚШ назоратига қайтариш билан таҳдид қилганди.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистоннинг пестицидларни таҳлил қилиш бўйича лаборатория салоҳиятини мустаҳкамлаш ташаббусини илгари сурмоқда. Шу мақсадда ўтказилган семинарда соҳада кадрларни тайёрлаш ва инфратузилмани такомиллаштириш муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Швейцария билан Гулнора Каримованинг активларини мамлакатга қайтариш бўйича янги келишув имзолади. Швейцария яна 182 млн долларни Ўзбекистон халқига БМТнинг Uzbekistan Vision 2030 кўп шериклик траст жамғармаси орқали қайтариши кутилмоқда.
Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац Трампнинг АҚШ бу ҳудудни «ўз назоратига олиши» ҳақидаги сўзларидан сўнг Ғазо сектори аҳолисига «ихтиёрий равишда анклавни тарк этиш» имконини берадиган режа тайёрлашни буюрди. Трампнинг баёноти араб давлатлари томонидан қораланди.
Ўзбекистон Малайзиянинг учта етакчи компанияси билан муҳим минераллар соҳасида қўшма лойиҳалар ташкил этиш бўйича келишувларга эришди. Бундан ташқари, Малайзия ўзбекистонлик мутахассисларни ярим ўтказгичлар ишлаб чиқариш соҳасида ўқитишни йўлга қўймоқда.
Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Туркия элчиси Олган Бекар пойтахт кўчаларидан бирига Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номини бериш, турк мактабини кенгайтириш ва турк боғи барпо этиш масалаларини муҳокама қилди. Отатурк кўчасини қайта тиклаш режалари 2022 йилда бошланганди.
Оқдарё туманида Cobalt ҳайдовчиси ЙПХ ходимини машина эшигида судраб кетди. Ҳайдовчи қўлга олинди ва жиноий иш очилди. «ЙПХ ходимидан қочиб, охири қамоққача етиб келдим», — деди у.
Тошкент вилоятида малайзиялик тадбиркорлар учун барча имтиёзларга эга махсус иқтисодий зона ташкил этилди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти. Уларни Ўзбекистонга сармоя киритишга таклиф қилиб, ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида ҳукумат қарори чиқарилишини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг