Ҳукумат қарори билан Тошкентнинг Чилонзор туманида РШТЁИМ қаршисидаги уй ва дўконларда «реновация» ўтказиш режалаштирилмоқда. Бунда бир қаватли уйлар ўрнига кўп қаватлилари қурилади. Қатортол кўчасини туризм кўчасига айлантириш, ертўлаларни таъмирлашга кредит ажратиш ҳам таклиф этилмоқда.
Ўзбекистон бош мураббийи Сречко Катанец футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг илк учрашувида Туркманистонни мағлуб этганидан сўнг жамоаси ғалабага ҳақли эканини айтди. Мураббий ва футболчи Отабек Шукуров Ашхободдаги «ўйнаб бўлмайдиган» сунъий майдондан шикоят қилди.
Етти йилик фаолияти давомида Oson икки млн дан ортиқ содиқ фойдаланувчиларга эришди. Ҳозирда компания хорижий инвесторлар билан музокаралар босқичида.
Афғонистонда кўкнори етиштириш сезиларли даражада камайган бўлса-да, у ерда опиоидлар ўрнини босувчи метамфетамин ҳам етиштирилади. Шу муносабат билан Ўзбекистонга метамфетамин етказиб бериш кўпайиши мумкин, дея огоҳлантирди Марказий Осиёда наркотик моддалар тарқалишининг олдини олиш дастури.
ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси собиқ раҳбари Мунир Мамедзаде «Газета.uz»га берган интервьюсида ижтимоий сектор эҳтимолий фавқулодда чақириқларга ҳозирча тайёр эмаслиги ва нима учун мамлакатга соғлиқни сақлашнинг барча масалаларини қамраб олувчи ягона ахборот тизими кераклигини тушунтирди.
Европарламент ва Европа Иттифоқи давлатлари атроф-муҳитга қарши жиноятлар рўйхатини кенгайтирди ва уларга нисбатан жазо чораларини кучайтирди. Одамлар ўлимига олиб келадиган экологик жиноят учун айбдорлар 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинади.
Халқаро таълим институти маълумотларига кўра, 2022−2023 ўқув йилида АҚШ университетларида ўзбекистонлик 1000 дан ортиқ талаба таҳсил олган. Бу олдинги йилга нисбатан 72,6 фоизга кўп.
2024 йилдан Сурхондарёнинг Сариосиё туманидаги аэропортга йўловчи самолётлари қатнай бошлайди, Сариосиё ва Тошкент ўртасида поезд қатнови амалга оширилади, деди Шавкат Мирзиёев. Шунингдек, у Бойсунда очиқ осмон музейини ташкил этиш режасини ҳам маълум қилди.
Президент фармони билан 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади. Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Президент Сурхондарёга ташрифи чоғида Бойсун, Сариосиё ва Шеробод туманларидаги конларда қўрғошин, рух, олтин, кўмир ва калий ўғити захираларини ўзлаштириш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, тоғли ҳудудларда геология-қидирув ишлари кенгайтирилади.
18 ноябрь куни Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча ўчирилади.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги Амир Темур хиёбони атрофидаги таъмирлаш ишлари юзасидан маълумот берди. У ерда пиёдалар йўлакларига ётқизилган брусчаткалар ва йўлнинг асфальт қопламаси янгиланмоқда. Ҳокимлик ҳудуд кўриниши кескин ўзгариб кетмаслигига ишонтирди.
Президент Термиздаги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасига борди. У Сурхондарё ёшларининг спортга қобилияти зўрлиги, аммо улар шуғулланаётган спорт турлари чекланганини айтиб, бу соҳага 30 млрд сўм ажратилишини билдирди. Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга эса 50 млн доллар йўналтирилади.
Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида Самарқандда вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарлиги ортгани айтилди. Хусусан, ҳуқуқбузарлик 2021 йилда 1331 тани, 2022 йилда 3941 тани ҳамда 2023 йилнинг 8 ойи давомида эса 3128 тани ташкил этган. Жиноятлар сони эса 40 фоизга ортган.
Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи чоғида Ўзбекистондаги сув муаммоси ҳақида гапирди. У «сув текин эмас», деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш ва буни кундалик турмуш қоидасига айлантириш асосий вазифа бўлиши лозимлигини таъкидлади.
Ўзбекистонда халқаро молия институтларининг кредитлари ҳисобига товарлар айланмаси ва импорти учун берилган солиқ имтиёзларининг бир қисми бекор қилинади. Гап банклар орқали ажратиладиган қарз маблағлари ҳақида бормоқда.
Марказий банк кўрсатмаларга амал қилмаган ва юклатилган вазифалар ижросини таъминламаган 16 та банкка нисбатан жарима чораси қўллади. 5 та тижорат банки ва 1 та микромолия ташкилоти камчиликлари учун огоҳлантириш олди.
Чустдаги давлат боғчасида тарбиячи қизчани кийим алмаштириш чоғида ургани акс этган видео тарқалди. Ҳолатни ўрганган ММТБ воқеа 2022 йилда бўлгани, ўша йили ходим бошқа лавозимга туширилганини билдирди. Ҳозирда тарбиячини ишдан олиш масаласи кўрилмоқда. Боғча таъмир ишлари учун ёпилган.
Сенат раиси Танзила Нарбаева МДҲ Парламентлараро Ассамблеянинг навбатдаги ялпи мажлисида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига борди. У қирғизистонлик депутатларни Жогорку Кенеш ташкил этилганининг 85 йиллиги билан қутлади. Шунингдек, Нарбаева Қозоғистон ва Беларус парламенти раислари билан учрашди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади. Ҳарорат кечаси +5…+10, кундузи +13…+18 даражагача пасаяди. Шанба куни республика бўйича ёмғир ёғади. Жойларда шамол тезлиги кучайиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг