Қонунчилик палатасининг икки вице-спикери ўлим жазосини қайтариш бўйича турли фикрларни билдирди. Алишер Қодиров Тошкентда боланинг ўлдирилишига оид хабардан сўнг бундай қотиллар «яшамаслиги керак», деди. Одилжон Тожиев эса ўлим жазоси жиноятни камайтирмаслигини таъкидлади.
Ўзбекистоннинг олтита вилоятидаги тоғли жойларда 13−16 июль кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шунингдек, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.
Рақобат қўмитаси апрель ойи охирида Андижон вилоятида ишга туширилган Shangfeng — Bridge of Friendship Ўзбекистон-Хитой цемент заводига нисбатан иш очди. Бошқа цемент ишлаб чиқарувчилари завод маҳсулотни таннархидан арзон сотаётганидан шикоят қилди.
Ҳукумат қарори билан автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатномалар бериш муддати 15 кундан 10 кунга қисқартирилмоқда. Автомобиль қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати 4 баробардан кўпроққа кенгайди.
Президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи, пенсия тизимини такомиллаштириш таклифи, 1 августдан ишга тушадиган электр энергияси бўйича янги биллинг тизими, «Бахти Ташкентский»га 20 йил сўраган прокурор ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Марғилонда 110 гектар майдонда янги турар жой массиви қурилади. Бу ерда 5 минг хонадонли уйлар, институтлар, меҳмонхоналар, савдо марказлари, парк ва бошқа объектлар бўлади. Президентнинг Марғилон жамоатчилиги вакиллари билан учрашувида шулар ҳақида сўз борди.
Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисоблашнинг янги биллинг тизими 1 августдан жорий этилади. Ҳозирда у Яккасарой туманида синов тарзида ишга туширилган. Унда абонент паспорт маълумотларидан ташқари, кадастр ва ҳисобрақамлар ҳақидаги ахборотлар ҳам акс этади.
Тошкентда Lacetti ёнғин жойига кетаётган Isuzu ўт ўчириш машинасининг орқасига урилди. Енгил автомобиль ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатилди.
Қўқонда президентга Фарғона туризм ҳалқасини яратиш концепцияси тақдим этилди. Ҳалқани яратишдан мақсад — сайёҳларнинг вилоятда қолиш муддатини 3 кундан 7 кунгача узайтириш.
Урганч давлат университети декани абитуриентни ижодий имтиҳондан ўтказиб қўйиш учун тахминан 35 млн сўм олаётганда қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Топ клубларда ўйнамайдиган футболчилар билан ҳам зўр жамоа тузса бўлади! Саутгейт айёрми ёки омади чопган мураббий? «Тактика» жамоаси Евро-2024 ярим финалларининг ортда қолган ўйинлари ҳақида сўз юритади.
Прокурор 44 та эпизод бўйича айбланаётган «Бахти Ташкентский» (Бахтиёр Қудратуллаев)га 20 йил, унинг ўғилларига нисбатан эса 11 ва 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўради. Аввалроқ айбланувчи номи ошкор этилмаган давлат ташкилоти ундан «кўча»ни назорат қилишни сўраганини айтганди.
Ўзбекистонда тадбиркорларга 2023 йил 1 январдан 2024 йил 30 июнгача берилган чеклар суммасига тузатишлар киритишга рухсат берилди. Солиқ органлари чеклар бўйича сўровларни 25 июлгача қабул қилади.
Украина ҳукумати Дональд Трампнинг Оқ уйга қайтишидан хавотирланиб, Россияни иккинчи тинчлик саммитига таклиф қилмоқчи ва уни ноябрь ойида бўлиб ўтадиган АҚШдаги президентлик сайловлари олдидан ўтказмоқчи, деб ёзмоқда Bloomberg.
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида янги лойиҳаларнинг қурилиши ва ишга туширилишини бошлаб берди. Улар орасида «Қўқон» ЭИЗдаги 370 млн долларлик корхоналар ва Фарғона туманининг чекка ҳудудларидаги кичик гидроэлектр станциялари ҳам бор.
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида «Кутубхона» номли лойиҳа бошлади. Унда ўз хонадонида кутубхона ташкил қилган мутолаа ишқибозлари билан китобхонлик ва кутубхоначилик ҳақида суҳбатлар уюштирилади. Лойиҳанинг илк меҳмони — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон.
Ўзбекистонда энди болаларни мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш давлат ташкилотларининг айби билан кечикканда йўлланма ўз кучида қолади.
2019 йилдан буён пойтахтнинг Учтепа тумани ҳокимлигини бошқариб келган Фарход Абдуллаев «Ўзбекистон технологик металлар комбинати» бошқарув раиси бўлди. Туманни биринчи ўринбосар Жамшид Алимжонов вақтинча бошқариб туради.
Янгиер шаҳрида 2011 йилда туғилган қизнинг жасади яшаш уйида жонсиз ҳолатда топилди. Унинг танасида жароҳатлар борлиги аниқланган. Гумонланувчини қидириб топиш бўйича вилоят ИИБга алоҳида топшириқ берилган.
Апрель ойида қайта ишга тушган Қўқон аэропортига илк бор йирик ҳаво кемаси қўнди: Шавкат Мирзиёев бу аэропортга борди. У нарх ва хизматларни қулайлаштириш, парвозларни кўпайтириш бўйича топшириқ берди. Фото.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг