Тошкентнинг Яккасарой туманига Нилуфар Аллабергенова ҳоким этиб тайинланди. У 2019 йилдан буён шу туман прокурори сифатида ишлаб келаётганди.
Ўзбекистондаги эскирган ва ортиқча юклама билан ишлаётган электр тармоқлари ва трансформатор пунктлари жойлашган ҳудудларда ҳисоблагич орқали 10−15 кВ қувват доирасида чеклов киритилади. Бу қиш ва ёздаги ноқулай об-ҳаво шароитида тармоқларга юклама тушишини олдини олиш учун амалга оширилади.
Ўзбекистон ТИВ Фаластин-Исроил можароси тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келгани ва Яқин Шарқдаги вазиятни мураккаблаштирганидан жиддий хавотир билдирди. Мамлакат томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатда тугатиш ва инқирозни дипломатик воситалар орқали ҳал қилишга чақирди.
Санжар Эрданов «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Фаолиятида камчиликларга йўл қўйган ҳудудий бўлим раҳбарларининг айримлари охирги маротаба огоҳлантирилди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги «Газпром» (Россия) билан газ етказиб бериш бўйича ўрта ва узоқ муддатли шартномалар музокарасини бошлади, дея маълум қилди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.
Пойтахтда аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм, оқова сув нархи эса 1000 сўм, юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3000 сўм оқава сув нархини эса 2200 сўм этиб белгиланиши кутилмоқда.
Жондор туманида икки эркак танишининг уйида устачилик қилаётган пайтда ток уриши оқибатида вафот этди.
Шавкат Мирзиёев XIХ ёзги Осиё ўйинларида 71 та медалга сазовор бўлган ўзбекистонлик спортчиларни табриклаб, олтин медалларнинг ярмини қизлар қўлга киритганидан мамнунлигини таъкидлади. Президент, шунингдек, 2024 йилда Парижда ўтадиган Олимпиадада муваффақиятли иштирок этишига ишонч билдирди.
Фуқароларни 11,5 минг доллар эвазига Тошкент тиббиёт академиясига, 2 минг доллар эвазига эса Самарқанддаги хусусий университетга ўқишга киритиб қўйишга уринганликда гумон қилинган шахслар қўлга олинди.
Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган фуқаролардан Ўзбекистонга учиш учун бемалол авиачипта олиши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, фуқаролардан Исроилдаги яқинлари йўқолган ёки яраланган бўлса, консуллик бўлимини хабардор қилиш сўралди.
11 октябрда Ўзбекистонга Қора денгиз ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб кела бошлайди. Ҳарорат кечалари +6…+11, шимолда +2…+7, кундузи +12…+17 даражагача пасаяди. Вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Бу ушбу мавсумда биринчи ҳақиқий кузги совуқ бўлади, дейди Ўзгидромет.
Жами тўртта 16 қаватли уйдан иборат Bobur Residence турар-жой мажмуаси шаҳарнинг марказий қисмларидан бирида жойлашган бўлиб, мижозларга қулай шартлардаги муддатли тўловларни таклиф қилмоқда.
Сурхондарёдаги «Боботоғ» давлат ўрмон хўжалигида Қизил китобга киритилган 611 туп тожик кавраги ноқонуний кесиб олинди. Йил бошидан буён айни шу ўрмон хўжалигида 11,5 минг туп тожик кавраги кесилиб, табиатга 5,7 млрд сўм зарар етган.
Австриянинг Дикс шаҳри яқинида бортида икки нафар ўзбекистонлик талаба бўлган ўқув самолёти ҳалокатга учради. Ўзбекистон элчихонаси уларнинг саломатлиги хавф остида эмаслигини билдирди ва вазиятни назоратга олди.
Шанба куни Афғонистоннинг ғарбий ҳудудларида содир бўлган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони икки мингдан ошди. Ўзбекистон ТИВ зилзила қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида нефть етказиб бериш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, нефть маҳсулотларини темир йўл орқали етказиб тўғрисидаги битимлар имзоланди.
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларини 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза — жами 71 та медаль билан бешинчи ўринда якунлади.
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти этиб тасдиқланди.
Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган фуқаролардан барча зарур эҳтиёт чораларини кўриш, хавфсиз жойларда бўлиш ва расмий хабар берилмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилди.
Тошкент аэропортида самолётлар тўхташ жойларини капитал таъмирлаш, жумладан, сунъий қопламани мустаҳкамлаш ишлари бошланди. Uzbekistan Airports жараён парвозларга таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг