Архив

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ишлари қониқарсиз бўлгани учун 100 дан ортиқ ҳоким ёрдамчиси ишдан олинади
16 январь 2024, 15:53

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ишлари қониқарсиз бўлгани учун 100 дан ортиқ ҳоким ёрдамчиси ишдан олинади

Шароф Рашидов, Пастдарғом, Ангор туманлари, Андижон ва Термиз шаҳарларидаги 123 нафар ҳоким ёрдамчиси ишдан бўшатилади. Улар аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ишларини қониқарсиз ташкил этган.

Ўзбекистон 150 минг ишчига талаб бўлса-да, Европа ва Осиё мамлакатларига атиги 9 минг ишчи юборди
16 январь 2024, 15:39

Ўзбекистон 150 минг ишчига талаб бўлса-да, Европа ва Осиё мамлакатларига атиги 9 минг ишчи юборди

Президент бандлик тизимига кирувчи касбга тайёрлаш муассасалари фаолияти талаб даражасида эмаслигини таъкидлади. Европа ва Осиёнинг ривожланган мамлакатлари билан келишувлар доирасида 150 минг ишчига буюртма берилган бўлса-да, бу мамлакатларга бор-йўғи 9 минг ишчи юборилган.

Президент «Донмаҳсулот» таркибидаги корхоналар нархи сунъий ошириб юборилгани учун сотилмаётганини таъкидлади
16 январь 2024, 15:31

Президент «Донмаҳсулот» таркибидаги корхоналар нархи сунъий ошириб юборилгани учун сотилмаётганини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев «Донмаҳсулот» таркибидаги савдога чиқарилган 43 та корхонадан бор-йўғи 10 таси сотилганини, айримлари 2−3 йилдан бери сотилмасдан турганини, бунга сабаб эса хусусий секторга бермаслик учун нархи сунъий ошириб юборилганини таъкидлади.

Кредит ставкаларини бозор механизмлари асосида камида 2−3 фоизга тушириш муҳим — президент
16 январь 2024, 15:15

Кредит ставкаларини бозор механизмлари асосида камида 2−3 фоизга тушириш муҳим — президент

Шавкат Мирзиёев бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2−3 фоизга тушириш муҳимлигини қайд этди. «Банклар ресурс йўқлиги сабабли кредит фоизи юқори, дейишга ўрганиб олган. Ваҳоланки, муаммоли кредитларни ундиришнинг ўзидан 25 трлн сўмлик кредитга ресурс топса бўлади», — деди у.

Бир йилда тез ёрдамга 3,5 мингта ёлғон чақириқ келиб тушган — ССВ
16 январь 2024, 14:57

Бир йилда тез ёрдамга 3,5 мингта ёлғон чақириқ келиб тушган — ССВ

Ўзбекистонда 2023 йил давомида тез ёрдам хизматига жами 3505 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Уларнинг энг кўпи Тошкент, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келади. Аввалроқ бундай чақириқлар учун чақирув харажати миқдорида жаримага тортиш таклиф этилганди.

Транспорт вазирлиги вакили — Тошкентда трамвай бўлиши ҳамда автобуслар ва шахсий машиналар ўртасидаги рақобатбардошлик ҳақида
16 январь 2024, 14:54 1

Транспорт вазирлиги вакили — Тошкентда трамвай бўлиши ҳамда автобуслар ва шахсий машиналар ўртасидаги рақобатбардошлик ҳақида

Тошкентда трамвай йўлларини лойиҳалаш ва қуриш кўп вақт талаб этади, шунинг учун каттароқ эффектга чиқиш учун аввалига кўп сиғимли автобуслар сотиб олинди, деди Транспорт вазирлиги вакили. У, шунингдек, транспорт ҳаракатларининг нотўғри ташкил этилиши ва бошқа масалалар ҳақида ҳам гапирди.

2023 йилда 1,2 трлн сўмлик ноқонуний харажат, 200 млрд сўмлик камомад ва ўғриликларга йўл қўйилди
16 январь 2024, 14:16

2023 йилда 1,2 трлн сўмлик ноқонуний харажат, 200 млрд сўмлик камомад ва ўғриликларга йўл қўйилди

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда 2023 йилда бюджетдан 1,2 трлн сўмлик ноқонуний харажат ҳамда 200 млрд сўмлик камомад ва ўғриликлар бўлгани қайд этилди. Қўшиб ёзиш, пул ўзлаштириш, ўзига ўзи бир неча карра кўп мукофотлар ёзиш шулар жумласидан.

«Иқтисод қилиш „шиширилган“ харажат ва ортиқча ҳашаматни кесиш ҳисобидан бўлиши керак» — президент
16 январь 2024, 14:00

«Иқтисод қилиш „шиширилган“ харажат ва ортиқча ҳашаматни кесиш ҳисобидан бўлиши керак» — президент

Шавкат Мирзиёев бюджет маблағларини иқтисод қилиш иш ҳажмини қисқартириш эмас, балки лойиҳани тўғри қилиш, «шиширилган» харажат ва ортиқча ҳашаматни кесиш ҳисобидан бўлиши кераклигини таъкидлади.

9 та туман-шаҳар ҳокимлари инфляция масаласидаги сусткашлиги учун ишдан олиниши мумкин
16 январь 2024, 13:47

9 та туман-шаҳар ҳокимлари инфляция масаласидаги сусткашлиги учун ишдан олиниши мумкин

Жойлардаги иқтисод бўйича ҳоким ўринбосарлари, вилоят ва туманлардаги иқтисодиёт бўлимлари раҳбарлари инфляцияни жиловлашни ўйламаяпти, дея таъкидланди президент йиғилишида. Шу сабабли бош вазирга 9 та туман-шаҳардаги ҳоким ва сектор раҳбарларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Давлат молиявий назорати инспекцияси Бош прокуратура Департаментига ўтказилади
16 январь 2024, 13:15

Давлат молиявий назорати инспекцияси Бош прокуратура Департаментига ўтказилади

Давлат молиявий назорати инспекцияси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ўтказилади. Департамент ва Ҳисоб палатаси биргаликда ишлаб, яширин иқтисодиётни жиловлаш ва бюджет маблағларини тўғри сарфланиши учун жавобгар бўлади.

Божхона қўмитаси имтиёз билан импорт қилинган товарларни корхонабай ўрганади
16 январь 2024, 12:53

Божхона қўмитаси имтиёз билан импорт қилинган товарларни корхонабай ўрганади

Президент Божхона қўмитасига имтиёз билан импорт қилинган товарларни корхонабай ўрганиб чиқиш топшириғини берди. 2023 йилда импорт қилинган 20 млрд долларлик товарларга салкам 60 трлн сўмлик имтиёз берилиб, уларнинг 3,2 трлн сўми ўрганилганда 13 фоизи мақсадсиз қўллангани аниқланди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тергов юритиш ваколати берилади
16 январь 2024, 12:39

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тергов юритиш ваколати берилади

Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни қисқартириш учун Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти таҳлил, тезкор-қидирув, тафтиш ва ўзи тергов қиладиган идорага айланади. Унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида бош прокурор ўринбосари бўлади.

Давлат солиқ қўмитаси тузилмаси қайта кўриб чиқилади
16 январь 2024, 12:39

Давлат солиқ қўмитаси тузилмаси қайта кўриб чиқилади

Давлат солиқ қўмитасида Бюджет ташкилотлари инспекцияси ташкил этилиб, 40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан унга ўтказилади. Қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси, Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция таркибида эса янги тузилма ташкил қилинади.

«2024 йил иқтисодиётда таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили бўлади» — президент
16 январь 2024, 12:19

«2024 йил иқтисодиётда таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили бўлади» — президент

Шавкат Мирзиёев 2024 йил иқтисодий комплекс раҳбарлари ва барча давлат корхоналари учун таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили бўлишини таъкидлади. Президент ЯИМни камида 6 фоизга кўпайтириш, шунингдек, йирик тармоқларда таннархни 20 трлн сўмга камайтириш зарурлигини қайд этди.

Иқтисодий комплекс раҳбарларига KPI жорий этилади
16 январь 2024, 12:01

Иқтисодий комплекс раҳбарларига KPI жорий этилади

Президент раислигидаги йиғилишда иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилиши маълум қилинди. Иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади.

8 та туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади
16 январь 2024, 11:59

8 та туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади

Бош вазирга йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган Балиқчи, Жалақудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди.

Ўзбекистонда иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сони 15 фоизга қисқартирилади
16 январь 2024, 11:54

Ўзбекистонда иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сони 15 фоизга қисқартирилади

Президент «замонга муносиб фикрлаш, қарор қабул қилишда тезкорлик етишмаётгани» сабаб ҳукуматнинг иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга (ҳозир улар 40 нафар) қисқартириш тўғрисида топшириқ берди.

Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил этди
16 январь 2024, 11:23

Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил этди

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда 2023 йилда иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил қилгани маълум қилинди.

Ўрганиш ўтказишга борган журналист чеккани учун ушланиб, жаримага тортилди
16 январь 2024, 11:20

Ўрганиш ўтказишга борган журналист чеккани учун ушланиб, жаримага тортилди

Маҳаллалардан бирида аҳоли билан учрашишга борган Nuz.uz журналисти Михаил Довлатов ҳуқуқ идоралари ходимлари томонидан ушланди. У тахминан 5 соат қўйиб юборилмаган ва жамоат жойида чекканлик учун жаримага тортилган. АОКА прокуратурага сўров юборди.

Президент кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 22 фоизга ошириш топшириғини берди
16 январь 2024, 11:04

Президент кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 22 фоизга ошириш топшириғини берди

Президент «аҳоли, ижтимоий соҳа ва саноат эҳтиёжларидан келиб чиқиб», кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 22 фоизга ошириш топшириғини берди. Шунингдек, тадбиркорларни «арзон ва сифатли» каолин билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг