Архив

Turkish Airlines компаниясининг Тошкент-Истанбул рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди
2 октябр 2023, 14:12

Turkish Airlines компаниясининг Тошкент-Истанбул рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди

Turkish Airlines компаниясининг бортида 265 нафар йўловчиси бўлган Тошкент-Истанбул рейси техник сабабларга кўра аввал кечиктирилиб, сўнг бекор қилинди. Йўловчиларга иссиқ овқат ва меҳмонхонага жойлашиш таклиф қилинди.

Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига ҳужум уюштирган шахс ўлимга ҳукм қилинди
2 октябр 2023, 11:11

Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига ҳужум уюштирган шахс ўлимга ҳукм қилинди

Январда Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига ҳужум қилган 50 ёшли Эрон фуқаросига ўлим жазоси тайинланди. Унинг ўқ отиши оқибатида элчихона хавфсизлик хизмати раҳбари ҳалок бўлган, икки қўриқчи яраланганди.

Самарқанд вилоятида тўйхона ва ошхона эгалари қарийб 1,2 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
2 октябр 2023, 11:06

Самарқанд вилоятида тўйхона ва ошхона эгалари қарийб 1,2 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Оқдарё туманларида ошхона ва тўйхона эгалари 1 млрд 179,7 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Бу ҳажмдаги газ 6 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил этади.

Қатар Ўзбекистонда юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомагистрал қуришни режалаштирмоқда
2 октябр 2023, 10:24

Қатар Ўзбекистонда юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомагистрал қуришни режалаштирмоқда

Қатарнинг энг йирик миллий холдинги — Power International Ўзбекистонда юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобиль магистралини қуришни режалаштирмоқда. Компания, шунингдек, тез орада мамлакатда ўз офисини очишини маълум қилди.

Қашқадарёда қишлоққа тушган айиқ болалари қўриқхона ҳудудига қўйиб юборилди
2 октябр 2023, 09:38

Қашқадарёда қишлоққа тушган айиқ болалари қўриқхона ҳудудига қўйиб юборилди

Шаҳрисабз туманидаги қишлоқлардан бирига тоғдан Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган икки бош Тянь-Шань қўнғир айиқ боласи тушгани аниқланди. Улар махсус ўқ-дорили қурол ёрдамида ухлатилиб, Ҳисор қўриқхонасига қўйиб юборилди.

СЭС Ҳиндистонга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни Нипаҳ вирусидан огоҳлантирди
2 октябр 2023, 09:27

СЭС Ҳиндистонга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни Нипаҳ вирусидан огоҳлантирди

Санитария эпидемиология қўмитаси Ҳиндистонга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни Нипаҳ вирусидан огоҳлантирди. Мазкур инфекция оқибатида мамлакатда 2 киши вафот этди, ЖССТ вирус авж олаётгани ҳақидаги маълумотини тасдиқлади.

Ўзбекистонда метан «заправка»ларда газнинг бир кубометри 3250 сўмгача ошди
1 октябр 2023, 23:21

Ўзбекистонда метан «заправка»ларда газнинг бир кубометри 3250 сўмгача ошди

Тадбиркорлар учун газ тарифлари оширилгани ортидан 1 октябрдан АГТКШларда бир кубометр газ нархи 2700−2800 сўмдан 3100−3250 сўмга (максимал нарх) кўтарилди. Маълум қилинишича, прокуратура шохобчалар раҳбарларини нархларни ҳукумат белгилаб берган чегарадан оширмаслик ҳақида огоҳлантирган.

Тошкент аэропорти яқинидаги кўприкдан автобус ва юк машиналарининг ўтиши тақиқланди
1 октябр 2023, 22:52

Тошкент аэропорти яқинидаги кўприкдан автобус ва юк машиналарининг ўтиши тақиқланди

1 октябрдан Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги таъмирланаётган кўприк орқали автобус ва юк машиналарининг ҳаракати чекланди. 10 та автобус йўналиши ўзгартирилди (харита).

Ўзбекистон футболчилари 1994 йилдан буён илк бор Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди
1 октябр 2023, 15:29

Ўзбекистон футболчилари 1994 йилдан буён илк бор Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Ўзбекистон терма жамоаси охирги марта 1994 йилда турнирнинг ушбу босқичига чиққан (+голлар видеоси).

Анқарада Туркия ИИВ биноси олдида портлаш юз берди
1 октябр 2023, 14:09

Анқарада Туркия ИИВ биноси олдида портлаш юз берди

Анқарада Туркия Ички ишлар вазирлиги биноси олдида теракт содир этилди. Мамлакат ИИВ раҳбари Али Ерликая бир худкуш ўзини портлатиб юборгани, иккинчиси эса «зарарсизлантирилганини» маълум қилди.

Сентябрда Ўзбекистонда инфляция 1,24 фоизни ташкил этди. Бу йил бошидан бери энг юқори кўрсаткич
1 октябр 2023, 11:44

Сентябрда Ўзбекистонда инфляция 1,24 фоизни ташкил этди. Бу йил бошидан бери энг юқори кўрсаткич

Сентябрь якунлари бўйича Ўзбекистонда 1,2 фоиз инфляция қайд этилди, йиллик инфляция эса 9,2 фоизгача тезлашди. Ўтган ойда Қозоғистондан ун импорти тўхтатилгани ҳақидаги хабарлар ортидан ушбу маҳсулот, шунингдек, тухум, сабзи ва картошка нархи кескин кўтарилди. Бензин ва метан нархи ҳам ўсмоқда.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қатарга боради
1 октябр 2023, 10:43

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қатарга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1−2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Қатарда бўлиб, у ерда олий даражадаги музокаралар ўтказади, шунингдек, Доҳа шаҳрида EXPO 2023 кўргазмаси очилиш маросимида иштирок этади.

Ўзбекистондаги 500 та мактабда мезонга асосланган (100 баллик) баҳолаш тизими жорий этилди. Нима ўзгаради?
30 сентябрь 2023, 21:35

Ўзбекистондаги 500 та мактабда мезонга асосланган (100 баллик) баҳолаш тизими жорий этилди. Нима ўзгаради?

Ўзбекистондаги 500 та мактабда мезонга асосланган (100 баллик) баҳолаш тизими жорий этилди. «Газета.uz» ота-оналарни қизиқтирган саволларни йиғиб, Педагогик маҳорат маркази директори Дилрабо Давидова билан тизимни жорий этишдан мақсад ва барча мактабларни қамраб олиш режалари ҳақида суҳбатлашди.

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалига чиқди
30 сентябрь 2023, 19:13

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалига чиқди

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой Таипейи устидан ғалаба қозониб, Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди. Ғалаба голи қўшимча вақтда киритилди.

Chery брендининг акция натижаларига кўра, янги мижозлар қимматбаҳо совғаларга эга бўлишди
30 сентябрь 2023, 17:00

Chery брендининг акция натижаларига кўра, янги мижозлар қимматбаҳо совғаларга эга бўлишди

Яқинда Chery бренди мағлубиятсиз акция ўтказди, унда ҳар бир автомобиль харидори совғага эга бўлди. Октябрда Chery Uzbekistan фаолиятининг бир йиллиги муносабати билан компания мижозлари учун яна бир нечта таклифларни тайёрламоқда.

Олий таълим бўйича қамров 42 фоизга етди — президент
30 сентябрь 2023, 16:55

Олий таълим бўйича қамров 42 фоизга етди — президент

Ўзбекистонда охирги етти йилда мактабгача таълим бўйича қамров даражаси 27 фоиздан 72 фоизга, олий таълимда эса 9 фоиздан 42 фоизга етди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан соҳа ходимларига юборган табригида маълум қилди.

Самарқандда 10 ёшли қариндошига уятсиз ҳаракатлар қилиб келган эркак 16 йилга қамалди
30 сентябрь 2023, 15:33

Самарқандда 10 ёшли қариндошига уятсиз ҳаракатлар қилиб келган эркак 16 йилга қамалди

Самарқанд вилоятида 1,5 йил давомида 10 ёшли жиянига уятсиз ҳатти-ҳаракатлар қилиб келган 45 яшар эркак 16 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Дам олиш ғоялари: қўшимча харажатларсиз Дубайга қандай бориш мумкин
30 сентябрь 2023, 15:00

Дам олиш ғоялари: қўшимча харажатларсиз Дубайга қандай бориш мумкин

Дубайга саёҳат бутун оила билан дам олиш учун ажойиб йечим бўлиши мумкин. Бепул кўнгилочар ҳордиқ ҳақида маълумотни Visit Dubai сайтида топиб, арзон нархдаги саёҳатни режалаштириш мумкин.

Сенат омбудсманга ўринбосар сайлади
30 сентябрь 2023, 14:47

Сенат омбудсманга ўринбосар сайлади

Сенат Бекзод Наримановни Ўзбекистон омбудсманининг ўринбосари этиб сайлади. Август ойида унинг номзоди Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганди.

Тошкентда 15 ёшли қиз заҳарланиш сабаб вафот этди
30 сентябрь 2023, 12:36

Тошкентда 15 ёшли қиз заҳарланиш сабаб вафот этди

Миробод туманида 2008 йилда туғилган қиз номаълум этиологияли моддадан заҳарланиш сабаб вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг