Архив

Долларнинг расмий курси деярли 21 сўмга кўтарилди
22 июнь 2020, 11:27

Долларнинг расмий курси деярли 21 сўмга кўтарилди

Долларнинг расмий курси қарийб 20,86 сўмга қимматлади ва 10172 сўм этиб белгиланди.

Мактабларда янги танлов фанлари жорий этилади
22 июнь 2020, 11:09

Мактабларда янги танлов фанлари жорий этилади

Мактабларда танлов фанлар йўналишлари сони 5 тадан 12 тага оширилади. Эндиликда, ўқувчилар иқтисод, веб-фрилансер, туризм ва бошқа йўналишларни танлаш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, танлов фанлари 7-, 8- ва 9-синфларда ҳам жорий этилиши кутилмоқда.

Коронавирус беморлари сони 6358 нафарга етди
22 июнь 2020, 10:03

Коронавирус беморлари сони 6358 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 43 нафарга ортиб, жами 6358 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.

Деновда коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳақида маълумот берилиб, кейин хабар ўчирилди
22 июнь 2020, 10:03

Деновда коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳақида маълумот берилиб, кейин хабар ўчирилди

Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими туманда бир киши коронавирус инфекциясидан вафот этганини ва марҳум билан мулоқотда бўлган 187 нафар фуқаро карантинга олинганини, улардан 6 нафарида COVID-19 аниқланганини маълум қилди. Бироқ, бир оздан сўнг хабар ўчирилган. Соғлиқни сақлаш вазирининг матбуот хизмати бу ҳолатни тасдиқламади.

Карантин комплексида бир киши осилган ҳолда топилди
21 июнь 2020, 20:51 1

Карантин комплексида бир киши осилган ҳолда топилди

Асли Фарғона вилоятидан бўлган фуқаро Юқоричирчиқ туманида жойлашган карантин комплексида ичида ўзини осиб қўйган ҳолда топилган. Прокуратура дастлабки тергов ишларини олиб бормоқда.

Коронавирус беморлари сони 6272 нафарга етди
21 июнь 2020, 18:34

Коронавирус беморлари сони 6272 нафарга етди

Коронавирус ҳолатлари 56 тага кўпайиб, жами 6272 нафарга етди. Кун давомида мамлакатда 119 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Коронавирус беморлари сони 6200 нафардан ошди
21 июнь 2020, 12:18

Коронавирус беморлари сони 6200 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 63 тага ортиб, жами 6216 нафарни ташкил этмоқда. Аниқланган аксарият ҳолатлар Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланди.

Кун давомида 207 та коронавирус ҳолати аниқланди
20 июнь 2020, 23:42

Кун давомида 207 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 207 та коронавирус ҳолати қайд этилиб, жами ҳолатлар 6153 тага етди.

Коронавирус беморлари сони 6100 нафардан ошди
20 июнь 2020, 17:23

Коронавирус беморлари сони 6100 нафардан ошди

Коронавирус ҳолатлари 94 тага кўпайиб, жами 6119 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, қолган 25 нафари аҳоли орасида ва бемор билан мулоқотда бўлганларда аниқланди. Кун давомида мамлакатда 173 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинади
20 июнь 2020, 17:16

Айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинади

Президент фармонига биноан 2021 йил 1 январдан бошлаб ёш оилаларнинг ипотека кредитларини тўлашга йўналтирилган маблағлари даромад солиғидан озод қилинмайди.

Uzbekistan Is My Second Home имиграцион визаси жорий этилади
20 июнь 2020, 16:50

Uzbekistan Is My Second Home имиграцион визаси жорий этилади

Ўзбекистонда даромадлари юқори ва академик ютуқлари кўп бўлган одамларни жалб қилиш учун янги — Uzbekistan Is My Second Home иммиграцион виза тури ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, сайёҳлик тўловларини ҳисобга олишнинг ягона тизими ҳамда иккита халқаро назорат-ўтказиш пунктида Fast Track механизми жорий қилинади.

Ўзбекистон ҳудудида коронавирусга чалинган чет эллик сайёҳларга 3000 доллар тўланади
20 июнь 2020, 15:55

Ўзбекистон ҳудудида коронавирусга чалинган чет эллик сайёҳларга 3000 доллар тўланади

Ўзбекистонда чет эллик сайёҳлар коронавирус инфекцияси билан касалланган тақдирда, уларга 3000 доллар товон пули тўлаб берилади.

Галереяли Санъатзор. Нима учун InkUZart Чилонзор кўчаларини стрит-арт билан ўзгартирмоқда?
20 июнь 2020, 15:36

Галереяли Санъатзор. Нима учун InkUZart Чилонзор кўчаларини стрит-арт билан ўзгартирмоқда?

Стрит-арт Ўзбекистонда ҳеч қачон мустақил ва мустаҳкам ўрнашган йўналиш сифатида мавжуд бўлмаган. Ўзини-ўзи яккалаш, ҳимоя ниқоблари режими ва иқтисодий инқироз билан бирга, коронавирус унинг биринчи аломатларини бизга билдирди. Янги ҳодиса ҳозирча Тошкентнинг Чилонзор туманида ўзбек граффити рассоми InkUZart қиёфасида маҳаллийлаштирилган. Уни аллақачон яхши кўриб қолишга ва маҳаллий Бэнкси деб аташга улгуришди. Сирли тиббий ниқоб ортида ким яширинмоқда, нега у деворларга чизади ва нима ҳақида орзу қилади — Сабина Бакаева репортажида.

Прокуратура: «Bitcoin» савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди
20 июнь 2020, 14:52

Прокуратура: «Bitcoin» савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ноқонуний даромад орттириш мақсадида 3 млн АҚШ доллари миқдоридаги криптоактивлар кўринишидаги маблағларни қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатди.

10 та ОТМда тўлов-контракт миқдори оширилмайди — Рўйхат
20 июнь 2020, 12:01

10 та ОТМда тўлов-контракт миқдори оширилмайди — Рўйхат

Тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган 10 та олий таълим муассасасида 2020−2021 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорини оширмасликка қарор қилинди.

Туркиялик мутахассис Uzbekistan Airways раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди
20 июнь 2020, 11:37 1

Туркиялик мутахассис Uzbekistan Airways раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси бошқарув раиси ўринбосари этиб туркиялик мутахассис Орхан Сиврикая тайинланди. 2017 йилдан бери у авиакомпаниянинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси эди.

Коронавирус беморлари сони 6 минг нафардан ошди
20 июнь 2020, 10:02

Коронавирус беморлари сони 6 минг нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 79 нафарга ортиб, жами 6025 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 70 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Тошкент вилоятида хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

Кун давомида 179 та коронавирус ҳолати аниқланди
19 июнь 2020, 23:36

Кун давомида 179 та коронавирус ҳолати аниқланди

Кун давомида 179 та коронавирус ҳолати аниқланди. Инфекцияга чалинганларнинг 29 нафарини аҳоли вакиллари, 4 нафарини эса халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар ташкил этмоқда.

26 кишининг коронавирусга чалингани тасдиқланди (жами — 5946)
19 июнь 2020, 23:09

26 кишининг коронавирусга чалингани тасдиқланди (жами — 5946)

Ўзбекистонда 26 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 5946 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг 18 таси хориждан келган фуқароларда қайд этилди.

Андижон аэропортига Бобур номи берилди
19 июнь 2020, 22:58

Андижон аэропортига Бобур номи берилди

Президент қарори билан Андижон халқаро аэропортига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг