Архив

Италия компаниялари Ўзбекистонда газ тақсимлаш тизимини модернизация қилишда иштирок этади
30 март 2023, 16:31

Италия компаниялари Ўзбекистонда газ тақсимлаш тизимини модернизация қилишда иштирок этади

«Ҳудудгазтаъминот» компанияси Италиянинг Pietro Fiorentini компанияси билан Ўзбекистон газ тақсимлаш тизимини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширади. Лойиҳа Италиянинг экспорт-кредит агентлиги томонидан 200 млн евро миқдорида молиялаштирилади.

ФИФА Индонезияни U-20 жаҳон чемпионати мезбонлигидан маҳрум қилди
30 март 2023, 15:47

ФИФА Индонезияни U-20 жаҳон чемпионати мезбонлигидан маҳрум қилди

ФИФА Индонезияни U-20 жаҳон чемпионати мезбонлигидан четлатишга қарор қилди. Мамлакат аҳолиси Исроил терма жамоасининг турнирда қатнашишига рухсат бермасликни талаб қилган. 31 мартга белгиланган қуръа ташлаш маросими ҳам сурилган. Турнирга қайси давлат мезбонлик қилиши ҳозирча номаълум.

Тошкентдаги омборхоналардан бирида ёнғин чиқди
30 март 2023, 15:43

Тошкентдаги омборхоналардан бирида ёнғин чиқди

Шайхонтохур туманидаги пластмасса махсулотларини сақлаш омборида ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. ФВВ воқеа оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаганини билдирди.

Ўзбекистон бўйлаб «Меҳрли мактаб» филиаллари ташкил этилади
30 март 2023, 15:42

Ўзбекистон бўйлаб «Меҳрли мактаб» филиаллари ташкил этилади

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларга мўлжалланган «Меҳрли мактаб» давлат таълим муассасаси филиаллари република бўйлаб ташкил этилади.

Қорақалпоғистондаги ҳар бир маҳаллага қўшимча 500 млн сўмдан ажратилади
30 март 2023, 15:27

Қорақалпоғистондаги ҳар бир маҳаллага қўшимча 500 млн сўмдан ажратилади

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича 3 та ташаббусни илгари сурди. Унга кўра, 452 та маҳалланинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади, 38 минг одамнинг кадастри тўлиқ қилиб берилади. Шунингдек, йил охиригача 4 мингта уй-жой қурилади.

Фарғонада қиз тушиб кетган аттракцион қўлбола усулда ясалган — Контехназорат
30 март 2023, 14:43

Фарғонада қиз тушиб кетган аттракцион қўлбола усулда ясалган — Контехназорат

Риштон туманидаги «Ар-Рошидоний» боғидаги 17 ёшли қиз тушиб кетган аттракцион қўлбола усулда ясалгани, техник паспорти йўқлиги маълум бўлди. Қолаверса, статик ва динамик синовлардан ўтказилмаган. Жабрланувчи эса воқеа вақтида ҳимоя занжирини ўз қўли билан бўшатиб юборгани айтилмоқда.

Нукус воқеалари бўйича судланувчиларнинг 22 нафардан 16 таси апелляция берди
30 март 2023, 14:19

Нукус воқеалари бўйича судланувчиларнинг 22 нафардан 16 таси апелляция берди

Нукус воқеалари бўйича судланган 22 нафар судланувчидан 16 нафари суд қарори устидан апелляция шикояти билан мурожаат қилди. Улар орасида февраль ойи бошида тергов изоляторида вафот этган Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бошқармаси собиқ бошлиғи Полат Шамшетов ҳам бор.

Самарқанд вилоятидаги парранда фабрикасида портлаш юз берди
30 март 2023, 13:21

Самарқанд вилоятидаги парранда фабрикасида портлаш юз берди

Каттақўрғон туманида парранда фабрикасида портлаш содир бўлди. Унинг оқибатида икки киши жароҳат олди.

Хитой ва Бразилия юанда савдо қилишга келишиб олди
30 март 2023, 13:18

Хитой ва Бразилия юанда савдо қилишга келишиб олди

Бразилия ва Хитой юанда савдо қилиш бўйича келишувга эришди ва қўшма ҳисоб-китоб палатаси ташкил этилганини эълон қилди. Бу икки давлат ўртасида ўз валюталарини АҚШ долларига алмаштирмасдан тўғридан-тўғри савдо қилиш имконини беради.

2022 йилда саноат корхоналаридаги бахтсиз ҳодисаларнинг 28 таси ўлим билан тугади
30 март 2023, 12:52

2022 йилда саноат корхоналаридаги бахтсиз ҳодисаларнинг 28 таси ўлим билан тугади

Саноат хавфсизлиги қўмитаси назоратидаги корхона ва ташкилотларда 2022 йилда 81 та бахтсиз ҳодиса юз берди. Шулардан 28 тасида ўлим ҳолати қайд этилди. Ҳодисалар 60 фоиздан ортиқ ҳолатда ташкилий сабаб билан боғлиқ, дея изоҳ берилди.

Қорақалпоғистонда Cobalt ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди
30 март 2023, 12:49

Қорақалпоғистонда Cobalt ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди

Тўрткўл туманида Cobalt ва MAN русумли автотранспортлар ўртасида йўл транспорт ҳодисаси юзага келди. Оқибатда бир фуқаро вафот этди. Ҳолат сабаб суриштирув ишлари бошланган.

«Партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг имзо кўп эмас» — Ўзбекистон адлия вазири
30 март 2023, 11:50

«Партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг имзо кўп эмас» — Ўзбекистон адлия вазири

Ўзбекистон адлия вазири Акбар Тошқуловнинг айтишича, партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг имзо унчалик кўп эмас. «Агар ҳар 5 ёки 10 минг киши партия очаверса, улар сони қанча бўлади?» — деди у. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов эса вазирнинг позициясини «тўлиқ авторитар» деб атади.

Самарқандда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 19,8 кг гиёҳванд моддани олиб ўтмоқчи бўлди
30 март 2023, 11:40

Самарқандда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 19,8 кг гиёҳванд моддани олиб ўтмоқчи бўлди

Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-тожик давлат чегарасидан 1997 йилда туғилган маҳаллий фуқаро Тожикистондан 19 кг 799 гр опий моддасини контрабанда йўли билан олиб ўтаётганида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга борди
30 март 2023, 11:08

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга борди

30 март куни Ўзбекистон президенти ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистонга борди. Ташриф давомида янги корхоналар ишга туширилиши, ёшлар билан мулоқот қилиш ҳам режалаштирилган.

E-auksion платформаси орқали компаниялар акцияларини сотиш фалокатга олиб келиши мумкин
30 март 2023, 10:56

E-auksion платформаси орқали компаниялар акцияларини сотиш фалокатга олиб келиши мумкин

Молиявий таҳлилчи Карен Срапионов давлат компаниялари акцияларини электрон аукцион платформаси орқали сотиш режалари билан танишиб чиқар экан, бундай қадам оқибатлари Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришнинг бутун жараёни учун ҳалокатга айланиши мумкин, деган фикрни билдирди.

Фарғонада 17 ёшли қиз аттракциондан тушиб кетиб, жароҳат олди
30 март 2023, 10:53

Фарғонада 17 ёшли қиз аттракциондан тушиб кетиб, жароҳат олди

Риштон туманида 17 ёшли қиз истироҳат боғидаги аттракциондан эҳтиётсизлик сабаб тушиб кетиб, тан жароҳати олди. «У Бағдод туманидаги шифохонада даволанмоқда, аҳволи яхшиланяпти», дейилади вилоят ИИБ хабарида. Ҳолат бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланди, терговга қадар текширув кетмоқда.

Ўзбекистонда биринчи автоматлаштирилган ҳожатхона ишга тушди
30 март 2023, 10:32

Ўзбекистонда биринчи автоматлаштирилган ҳожатхона ишга тушди

Тошкентнинг Миробод туманида Ўзбекистонда биринчи автоматлаштирилган санитар-гигиеник шохобча ишга туширилди. Унга киришдан аввал нақд пул ёки QR код орқали тўлов қилинади. Фойдаланиш жараёнида барча қурилмалар инсон омилисиз бошқарилади. Шохобча 24/7 режимида фаолият юритади.

Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона тўловлари ва утилизация йиғимидан озод қилинади
30 март 2023, 10:12

Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона тўловлари ва утилизация йиғимидан озод қилинади

Президент қарори билан 2023 йил 1 апрелдан тегишли рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари ҳамда уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари 2025 йилгача божхона тўловларидан ва утилизация йиғимидан озод қилинади.

Саудия Арабистони ҳукумати мамлакатнинг ШҲТ мулоқотида шериклик мақомини тасдиқлади
30 март 2023, 10:00

Саудия Арабистони ҳукумати мамлакатнинг ШҲТ мулоқотида шериклик мақомини тасдиқлади

Саудия Арабистони Вазирлар Маҳкамаси қиролликка Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мулоқот бўйича шерик мақомини бериш тўғрисидаги меморандумни тасдиқлади.

Банклар долларнинг сотиш ва сотиб олиш курсларини янгилади
30 март 2023, 09:42

Банклар долларнинг сотиш ва сотиб олиш курсларини янгилади

Тижорат банклари 30 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 415 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 415 — 11 470 сўм.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг