АҚШ ва Украина июнь ойида Италияда бўлиб ўтадиган G7 саммити доирасида хавфсизлик бўйича икки томонлама битим имзолаши кутилмоқда. Бу Киевнинг НАТО давлатлари билан тузган икки томонлама келишувлари ичида энг муҳимига айланади, деб ёзмоқда Financial Times.
2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи бир йил давомида 5,7 млрд долларга ўсиб (режа қилинган 2,9 млрд доллар ўрнига), 34,9 млрд долларга етди. Олти йил ичида қарз 3 баравар ошди. Ўтган йили давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари кескин ортди.
Президентга иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдим этилди. Энергия аудитини ўтказишнинг янги тартиби йўлга қўйилади, раҳбарларга энергия самарадорлиги бўйича KPI`лар ўрнатилади, ташкилотлар, ҳудудлар ва бинолар учун энергия истеъмоли рейтинги жорий этилади.
Давлат органлари турли соҳалар бўйича 50 дан ортиқ хорижий консультантларни жалб қилган. Таҳлилга кўра, одатда улар учун KPI белгиланмайди, тизимли таҳлил, тавсияларни амалга ошириш тартиби ва очиқ ҳисобот мавжуд эмас. Президентнинг янги қарори мана шу муаммоларни ҳал этишга қаратилган.
2023 йилда Ўзбекистонга 30 та давлатдан умумий қиймати 197 млн 842 минг доллар миқдоридаги гуманитар ёрдам юклари кириб келди. У асосан Германия, Хитой, Швейцария, АҚШ ва Бельгиядан юборилган ва катта қисми соғлиқни сақлаш соҳасига тўғри келади.
Хоразм вилоятида «шикоятчилар» рўйхатлари шакллантирилиб, унга «ариза ташкиллаштиришни одат қилиб олган ва норози кайфиятни кучайтиришга ҳаракат қиладиган» 44 нафар фуқаро киритилди, деб ёзди Kun.uz. Бундай рўйхатлар қонунчиликка зид ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Экология вазирлиги собиқ МХХ биноси ҳудудидаги эман дарахтларини Улуғбек қишлоғига кўчиришга рухсат бермаган (бундай тартиб йўқ). Жараёнга масъул компания раҳбари кўчирилган дарахтларни суратга олмоқчи бўлган фотографга тўсқинлик қилди. У ўзини агрессив тутиб, фотографга энергетик ичимлик сепди.
Жаҳонгир Азимов Миллий масс-медиа фонди директори этиб тайинланди. У аввал «Дунё» ахборот агентлиги ва «Газета.uz» нашрида ишлаган ҳамда Тошкентдаги Вебстер университетида дарс берган. Акрамжон Фозилов мазкур фонднинг васийлик кенгаши раиси бўлди.
Лицензиялаш тизими тўғри йўлга қўйилмаса, бу омил мамлакатда бизнес юритиш ва ривожлантиришга жиддий тўсиқ бўлади. Давлат хизматлари кўрсатишни ислоҳ қилиш бўйича халқаро эксперт Гиоргий Цхакая ўз колонкасида ислоҳотларни қандай тўғри олиб бориш ҳақида ҳикоя қилади.
ЮНИСЕФ Қашқадарё вилоятига 150 минг она-болага тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш учун кислород ускуналарининг биринчи партиясини етказди. Улар ёрдамида янги туғилган чақалоқларнинг омон қолиш кўрсаткичлари ошиши таъкидланди.
«Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича ўз мажбуриятларида собит, бунга эришиш учун барча имкониятларни ишга соламиз», — деди бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев. ЖСТнинг расмийга таяниб билдиришича, Ўзбекистон 2026 йилгача ташкилотга аъзо бўлишни режа қилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларида жами 78 кг гиёҳвандлик воситаларини мусодара қилди. Гиёҳванд моддалар Тожикистон ва Афғонистондан олиб келингани аниқланди. Видео.
Тошкент шаҳри Сергели туманида узунлиги 510 метр бўлган эскирган иссиқлик қувурини янгилаш ишлари бошланди. Шу муносабат билан ҳудуддаги айрим йўлларда транспорт ҳаракати камида бир ойга чекланди (харита).
Президент Солиқ кодексининг 227−1-моддасига ўзгартириш киритиш бўйича қонунни имзолади. Бу модда бўйича жарима чораклик соф тушумнинг 100 фоизидан 2 фоизигача камаяди.
2024−2025 ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш 5 июнда бошланиб, 25 июнга қадар давом этади. Давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилади.
Бўстонлиқ туманида автомобиль эҳтиёт қисми ичидан тахминий нархи 4,8 млрд сўм бўлган 6 кг синтетик гиёҳвандлик воситаси топилди. Моддалар Telegram бот ёрдамида Қирғизистондан етказиб берилгани аниқланди.
«Асакабанк» бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 2024 йилда 2,1 млрд доллар жалб қилишни, «Бизнесни ривожлантириш банки» эса инвестиция лойиҳаларига 1,5 млрд доллар ажратишни режа қилмоқда. Банк фақат кредит берадиган марказ эмас, замонавий инвестиция-тижорат тузилмаси бўлиши керак, деди президент.
Қизларга технология соҳасида ўз йўлини топишга ёрдам бериш Women in Tech Tashkent жамиятининг асосий мақсадидир.
Давактивга кўра, «Ўзсаноатқурилишбанк» (SQB), «Асакабанк» ва «Алоқабанк»нинг Tashkent City`даги янги бинолари инвесторларга сотилади. Банклар ушбу «премиум тоифа»даги лойиҳаларга камида 339 млн доллар маблағ киритган. SQB филиалларидан бири ўрнида 21 қаватли бино қурмоқчилигини маълум қилганди.
Сирдарёда Captiva ҳайдовчиси машинасини қасддан бир гуруҳ одамлар орасида кескин бошқариб, уларни босиб кетишга ҳаракат қилди. ИИБ унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг