Архив

Банкларда доллар курси 11 690 сўмга етди
2 август 2023, 09:59

Банкларда доллар курси 11 690 сўмга етди

Тижорат банклари 2 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 575−11 630 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 670−11 690 сўм.

«Туркманистон» авиакомпанияси дронлар ҳужумидан сўнг Москвага парвозларни тўхтатди
2 август 2023, 09:25

«Туркманистон» авиакомпанияси дронлар ҳужумидан сўнг Москвага парвозларни тўхтатди

Москвага дронлар ҳужумидан сўнг «Туркманистон» авиакомпанияси Россия пойтахтига парвозларни тўхтатди. Қарор «парвоз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хавфни баҳолаш» асосида қабул қилинган.

UNG Petro шохобчаларида Аи-92 бензини нархи ошди
2 август 2023, 09:14

UNG Petro шохобчаларида Аи-92 бензини нархи ошди

«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинига чегирмалар якунланди. Унинг бир литри энди 7500 сўм эмас, 8600 сўмни ташкил этмоқда.

Сенат қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиқади
2 август 2023, 08:54

Сенат қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиқади

Сенатнинг 4 августдаги ялпи мажлисида «Адвокатура тўғрисида», «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида», «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги ҳамда крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини яхшилашга оид қонунларга ўзгартириш киритиш кўриб чиқилади.

1 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
1 август 2023, 22:00

1 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

1 августдан кучга кирадиган ўзгаришлар, тест синовларидан чиққан абитуриентлар, пора билан ушланган санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи, блогер Абдуқодир Мўминовнинг суд иши тафсилотлари, июль ойида 9 фоиздан пастга тушган йиллик инфляция ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда электр энергияси узилиши сабабларини санаб ўтди
1 август 2023, 21:43

Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда электр энергияси узилиши сабабларини санаб ўтди

Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплексидаги «оғир вазият» туфайли деярли барча ҳудудларда куннинг маълум вақтларида электр энергиясини узишга тўғри келмоқда, деяб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Чекловлар таъмирлаш ишлари, йирик аварияларнинг олдини олиш ва бошқа омиллар билан изоҳланди.

Рублнинг қадрсизланиши Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади?
1 август 2023, 21:07

Рублнинг қадрсизланиши Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади?

Россия рублининг қадрсизланиши Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажмига, шунингдек, ўзбекистонлик экспортёрлар даромадига салбий таъсир қилади, дея маълум қилди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов.

Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов 77 ёшида вафот этди
1 август 2023, 20:13

Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов 77 ёшида вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов 77 ёшида вафот этди. «Оламни асранг», «Раъно», «Сой кўрдим», «Ажаб сирлар» сингари юзлаб қўшиқлар ижрочиси бўлган санъаткор 1987 йилда «Ўзбекистон халқ артисти» унвони, 2020 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Автомобилсозликми ё бошқами, ҳимоядаги соҳанинг бефойдалиги аҳолига вақт ўтиб сезилади — Миркомил Холбоев
1 август 2023, 19:46

Автомобилсозликми ё бошқами, ҳимоядаги соҳанинг бефойдалиги аҳолига вақт ўтиб сезилади — Миркомил Холбоев

Иқтисодчи Миркомил Холбоев «Мифономика» подкастининг протекционизмга бағишланган сонида қайсидир соҳа узоқ вақт ҳимоя қилинса, вақт ўтиши билан аҳоли унинг фойдасизлигини сезишини таъкидлади. «Масалан, 2000 йилда одамларимизда бизга автомобиль заводи керакми, деган савол бўлмаган», — деди у.

Расул Кушербаев нима учун ЎзЛиДеПдан кетишга қарор қилганини айтди
1 август 2023, 19:00

Расул Кушербаев нима учун ЎзЛиДеПдан кетишга қарор қилганини айтди

Расул Кушербаев ЎзЛиДеП партиясидан «ўз ўрнини кўрмаётгани учун» кетишга қарор қилганини айтди. У буни узоқ вақтдан бери режалаштирганини билдирди. Интернетда тахмин қилинганидек, унинг бошқа партияга аъзо бўлиш режаси ҳозирча йўқ.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея мудофаа вазирлари ҳамкорликни муҳокама қилди
1 август 2023, 18:22

Ўзбекистон ва Жанубий Корея мудофаа вазирлари ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Тошкентда жанубий кореялик ҳамкасби Ли Жонг Суп билан учрашди. The Korea Herald нашри учрашувдан мудофаа ва қурол-яроғ саноати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсад қилингани ҳақида ёзди.

Қонунчилик палатаси томонидан «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинди
1 август 2023, 17:57

Қонунчилик палатаси томонидан «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинди

«Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинди. Май ойида ушбу қонун лойиҳаси «яна ҳам такомиллаштириш кераклиги» сабаб фақатгина концептуал тартибда қабул қилинганди.

АҚШ «Толибон»ни инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди
1 август 2023, 17:48

АҚШ «Толибон»ни инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди

АҚШ «Толибон» ҳаракатини «инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашишига олиб келувчи сиёсатини, айниқса, аёлларга нисбатан қайта кўриб чиқишга» чақирди. «Толибон», ўз навбатида, Афғонистон Марказий банкининг музлатилган активларини қайтаришни сўради.

Тўра Боболов Оққўрғон тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди
1 август 2023, 16:50

Тўра Боболов Оққўрғон тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди

Тўра Боболов Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. У бунга қадар Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Қашқадарёда шифохонадаги 17 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди
1 август 2023, 16:17

Қашқадарёда шифохонадаги 17 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди

Қашқадарёда хусусий корхона вилоят болалар шифохонаси майдонидаги 17 туп манзарали дарахтни ноқонуний кесиб ташлагани аниқланди. Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўрганилмоқда.

Санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи $4800 олаётганда ушланди
1 август 2023, 15:57

Санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи $4800 олаётганда ушланди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ўқишга киритиб қўйиш учун 5000 доллар талаб қилган олийгоҳ бўлим бошлиғи аниқланди. У маблағдан 4800 долларини олаётганда ушланди.

Ўзбекистонда жорий йилги давлат бюджети дефицити чегараси оширилиши мумкин
1 август 2023, 15:56

Ўзбекистонда жорий йилги давлат бюджети дефицити чегараси оширилиши мумкин

Президент қарори лойиҳаси билан 2023 йилда консолидациялашган бюджет дефицитини ЯИМга нисбатан 3 фоиздан 5 фоизгача ёки 53,4 трлн сўмгача ошириш таклиф этилмоқда. Агар ҳукумат яна харажатлар чегарасидан ўтиб кетса, бу давлат харажатларининг 1,8 млрд долларга ошишига олиб келади.

Самарқанддаги меҳмонхоналарнинг бирида 30 ёшли аёлнинг жасади топилди
1 август 2023, 15:33

Самарқанддаги меҳмонхоналарнинг бирида 30 ёшли аёлнинг жасади топилди

Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида 30 ёшли аёлнинг жасади бўйин соҳасидан бўғилган ҳолатда топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Кегейли туманига янги ҳоким тайинланди
1 август 2023, 15:32

Кегейли туманига янги ҳоким тайинланди

Айбек Камалов Қорақалпоғистоннинг Кегейли тумани ҳокими этиб тайинланди. У шу пайтга қадар бизнес-омбудсман девонининг Қорақалпоғистон шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

Июль ойида йиллик инфляция 9 фоиздан пастга тушди. Бу деярли 7 йилдаги энг паст кўрсаткич
1 август 2023, 15:20

Июль ойида йиллик инфляция 9 фоиздан пастга тушди. Бу деярли 7 йилдаги энг паст кўрсаткич

Июль ойи якунига кўра, Ўзбекистонда 0,2 фоизлик дефляция қайд этилди ва йиллик инфляция 9 фоиздан пастга тушди, бу 2016 йил августидан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Охирги ойда гуруч ва гўшт қимматлади, ун, тухум, сариёғ, сут ва шакар арзонлади. Бензин нархи кўтарилишда давом этмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг