Термиз туманида Ободонлаштириш бошқармаси истироҳат боғидаги 1 туп дарахтни кесгани учун бошқарма бош муҳандиси 3 млн сўм жаримага тортилди. Бунинг ортидан ўсимлик дунёсига қарийб 5 млн сўм зарар етди. Яна бир фуқаро саксовул кесиб, ўсимлик дунёсига 3,1 млн сўм зарар етказди.
Ижтимоий тармоқ фаоли Аброр Мухтор Алий 6 млн сўм жаримага тортилди. У аввалроқ журналист Никита Макаренкони ҳақорат қилганди.
Ҳукумат пойтахтда кўп қаватли автотураргоҳлар қуришни режалаштирмоқда. Бунинг учун махсус давлат муассасаси ташкил этилади ва унга ер майдонлари тўғридан-тўғри ажратилади. Дастлаб транспортлар кўп тўпланувчи 4 та манзилда тураргоҳ барпо этилади. Улар онлайн аукционда тадбиркорларга сотилади.
Президент фармони билан мактабларда 100 мингта бепул тўгарак ташкил этилади. Бу учун давлат бюджетидан 79,5 млрд сўм ажратилган бўлиб, тўгараклар йўналишини аниқлаш бўйича ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилади.
Ўзбекистонда душанбадан жумагача ҳаво ҳарорати илиқ бўлади. Фақат чоршанба куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари +2…+7, кундузи +13…+18, айрим кунларда +20…+22 даражагача исийди.
Олий таълим вазири Иброҳим Абдураҳмонов талабаларни одобига кўра гуруҳларга ажратиш топшириғини берганди. Вазирлик буни «маънавий-моддий муаммоларни бартараф этиш, мураббийлар билан дўстлик муҳитини яратиш» дея изоҳлади. Тартиблар ОТМларнинг ички қоидаларига алоқадор экани айтилди.
Дубайда Қирғизистоннинг амалдаги ва беш нафар собиқ президентининг учрашуви бўлиб ўтди. «Собиқ президентлар хафаликларини айтишди ва камчиликларини тан олишди. Энг муҳими, улар бир-бирларини кечира олишди. Айнан шу менинг мақсадим эди», — деди президент Садир Жапаров.
Туркманистондан Ўзбекистонга ёрдам сифатида юборилган 2 минг тонна бепул суюлтирилган газнинг ярми Қорақалпоғистон аҳолисига тарқатилмоқда. Қолган минг тонна газ Хоразм вилоятига юборилади.
Шарқий ҳарбий округга қарашли гарнизонда режалаштирилган жанговар-тактик ўқув машғулотлари бошланди. Бу вақтда шаҳар атрофида машғулотлар режасига мувофиқ жанговар техникалар ҳаракатланади. Синовларни маъсуллар кузатиб боради.
Сергели ва Юнусобод туманларида рўй берган 2 ЙТҲда жами 5 киши жароҳат олди. Машиналардан бири ёниб кетди. Ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент метрополитенининг «Новза» бекатидаги пиёдалар ўтиш йўлагида савдо шохобчалари тикланади. Бекат шаҳарсозлик нормаларига жавоб бериши ва йўловчи оқимининг меъёридалиги сабаб танланган. Пандемияда фаолияти тўхтатилган шохобчаларни тадбиркорларга ижарага бериш бўйича аниқ тартиб ҳозирча йўқ.
Тижорат банклари 20 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 285 — 11 340 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 400 сўм.
Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтга келган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш учун ёрдамчи сифатида кўнгиллиларни жалб қилмоқда. Бунда волонтёрлар бир нечта талабларга жавоб бериши керак бўлади.
2022 йилнинг кузида ўз хотинини «бир неча бор қилган хиёнатлари туфайли» 19 марта пичоқлаб ўлдирган эркак 10 йилга қамалди. «Хотинимни бунақа йўл тутиши менга жуда ёмон таъсир қилди», — деди эркак суд залида.
«Бу „Муштум“ — зўрлиқ муштуми эмас, ҳақлиқ муштумидир; бу „Муштум“ — золимлар муштуми эмас, мазлумлар муштумидир. Шунинг учун бунинг маъноси ҳам бошқачадир… Тумшуғингиз устига янги меҳмон муборак бўлсин, афандилар!..»
Шавкат Мирзиёев 20−21 февраль кунлари Миср Араб Республикасида бўлади. Олий даражадаги музокараларда сиёсий, иқтисодий, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорлик масалалари ўрин олган.
Олий таълим вазири Иброҳим Абдураҳмонов барча ОТМ ректорларига талабаларни жиноятчиликка мойил, ёт ғоялар таъсирига тушиш арафасида ва қоидаларга риоя этмайдиган каби гуруҳларга ажратиш топшириғини бергани айтилмоқда. «Шошилинч» топшириқ ижроси бўйича маълумотлар 3 кунда юборилиши сўралган.
Туркиядаги зилзиладан катта талафот кўрган шаҳарлардан 80−100 км узоқликда жойлашган Эрзин шаҳри зилзиладан ҳеч қандай зарар кўрмади. Кўпчилик бу ҳодисани қатъий шаҳарсозлик сиёсати натижаси деб атамоқда. Ушбу мақолада қандай қилиб шаҳар бундай зилзилани талафотларсиз ўтказгани ҳақида сўзлайди.
Ўтган ёмғирли кунлардан сўнг Ўзбекистон бўйлаб ҳафта бошида ҳаво илишни бошлайди ва 18 даражагача кўтарилади. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.
Зангиота туманида «Волга» автомобили ҳайдовчиси тезликни ошириб, бошқарувни йўқотиши оқибатида Бўзсув каналига тушиб кетди. 23 ёшли ҳайдовчи машинадан чиқолмай, сувда чўкиб вафот этди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг