Бухоро шаҳарида фуқаро 16 туп дарахтни кесиб ташлаб табиатга 259 млн сўм зарар етказди. Унга нисбатан иш очилиб, судга юборилди.
ОАВни қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш бўйича 5 та низом тасдиқланди. Уларда танловлар ташкил этиш, ОАВ ходимларига чет тилларни ўрганиш учун имтиёз бериш кабилар кўзда тутилган.
Ўзбекистоннинг чегараолди шаҳар ва туманларидаги мактабларда «Ёш чегарачилар» клублари ташкил этилади. Клуб аъзолигига мактабларнинг 9, 10 ва 11-синф ўқувчилари, ўз хоҳишига кўра, чекланмаган миқдорда қабул қилинади.
28 июнь тонгида Ўзбекистондаги мавжуд 2100 дан ортиқ масжидда Қурбон ҳайити намози ўқилди. «Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуасидан фоторепортаж тайёрлади.
Июль ойидаги об-ҳаво прогнози, Ҳайит намози ўқилиши сабаб вақтинча ёпиладиган айрим кўчалар, Жиззахда каналдан топилган чақалоқнинг жасади, Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини мукофотлаган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳамда марҳум шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохонни «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат халқини Қурбон ҳайити байрами билан табриклади. Шу билан бирга, давлат раҳбари дунёнинг бошқа ҳудудларидаги мусулмонларга ҳам ўз табрикларини йўллаб, уларнинг мамлакатлари ва халқларига тинчлик ва тараққиёт тилади.
Озарбайжонда бўлиб ўтган «Муғом олами» VI халқаро фестивалида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Моҳичеҳра Шомуродова Гран-При, Шоҳжаҳон Ёриев иккинчи ҳамда Дўстмурод Негмуродов учинчи ўринни эгаллади. Ғолиблар Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди.
Германия ҳукумати мамлакатда жазирама ҳарорат тез-тез кузатилаётгани сабабли иссиқ уриши оқибатида ўлим ҳолатларининг олдини олиш кампаниясини бошламоқда.
27 июнь санасида ХДПдан президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Навоий вилоятида сайловолди учрашуви бўлиб ўтди.
Telegram мессенжери Stories функциясини ишга туширади. Уларни 6 соатдан 48 соатгача кўринадиган қилиб жойлаш мумкин бўлади.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан ўғил бола жинсига мансуб чақалоқнинг жасади топилди. Суд-тиббиёт экспертизасида унинг ўлик туғилгани аниқланди.
28 июнь куни Ҳайит намози ўқилиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги қатор кўчалар ва йўлларда автотранспорт воситалари ҳаракати соат 00:00 дан 7:30 гача тўхтатилади (рўйхат).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги поликлиникаларда рўйхатдан ўтмаганларга давлат тиббий суғурта тизимида хизматлар пулли кўрсатилиши ҳақидаги маълумотни рад этди. Рўйхатдан ўтиш фақатгина поликлиникага шахсий ташриф билан амалга оширилади. Ҳужжатларнинг нусхаларини интернет орқали юбориш мумкин эмас.
Жиззах шаҳридаги ошхоналарнинг бирида таомланган 57 киши заҳарланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилди. Уларнинг 11 нафарига ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилди, 46 нафарининг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Прокуратура ҳолатни ўрганяпти.
Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан қатор ОАВ вакилларини орден ва медаллар билан мукофотлади (рўйхат).
Сўнгги 8 йил ичида Ўзбекистонда барча июль ойлари иқлим меъёридан иссиқроқ бўлди. Жорий йилда мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ойлик ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.
Россиянинг Самара вилоятида 27 июнга ўтар кечаси ЙТҲ содир бўлди. Қирғизистон ТИВ икки Қирғизистон фуқароси, шунингдек, тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.
Ўзбекистон президенти ОАВ ходимларини табриклаб, сўз эркинлиги, ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқини таъминлашни мамлакат тараққиёт стратегиясининг ажралмас қисми деб билишини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, коррупция ва жамиятнинг бошқа муаммоларига қарши курашда давлат журналистларга таянади.
Қозонда пиширилган қийма-кабоб, қовурилган чучвара, асалли қуш тили, творогли пончиклар, «Мидия» пахлаваси ва бошқалар — Zira.uz байрам дастурхонини безовчи таом ва пишириқлар рўйхатини тақдим этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг