Статистика агентлиги «Газета.uz» эълон қилган январь ойидаги инфляция расмий кўрсаткичи тўғрисидаги мақолага муносабат билдирди. Агентликка кўра, расмий статистик кўрсаткичлар «объектив кузатувларда тўпланган факт ҳисобланган маълумотлар ҳамда илмий асосланган методология» асосида шакллантирилади.
Сенат радиочастота спектридан фойдаланувчиларга ўзларига бириктирилган радиочастота спектридан бошқа фойдаланувчилар билан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқини берувчи қонунни маъқуллади.
Якшанба куни Ўзбекистонга Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келади. Ҳарорат 2−4 даражага пасаяди, ёз учун қулай қийматлар — +31…+34 даража, кечаси — +15…+18 даражагача ҳарорат кузатилади.
Сенат байроқдан фойдаланиш имкониятини кенгайтирувчи, жумладан, уни хонадонларга осиб қўйиш, кийим-кечакларга ёпиштириш, оилавий ва бошқа тадбирларда ишлатиш мумкинлиги белгиланган қонунни тезда маъқуллади. Лойиҳа 1 июнда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ва 20 июнда Қуйи палатада қабул қилинганди.
Туркия регулятори фоиз ставкасини 8,5 фоиздан 15 фоизга ошириш бўйича қарор қабул қилди. Сўнгги йилларда Туркияда паст фоиз ставкалари чуқур инфляция ва инвесторларнинг мамлакатни тарк этишига олиб келди. Янги иқтисодий раҳбарият, шунингдек, «эркин валюта режими» қайта тикланишини ваъда қилмоқда.
Бектемир, Чилонзор, Яккасарой ва Сергели туманларининг айрим кўчаларида соат 17:00 гача электр таъминоти тўхтатилди.
21 июнь куни Навоий шаҳри ҳокими 2021 йилда 1 млрд сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилгани учун ишдан бўшатилган Юсуф Турсуновни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинлаганди. ОАВ бунга эътибор қаратганидан сўнг 22 июнь куни Турсунов «ўз хоҳишига кўра» ишдан бўшатилди.
Тижорат банклари 23 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 425−11 480 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 520−11 540 сўм.
Эронда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ўтган йилги оммавий намойишлар тўлқинидан кейин анча ёмонлашган. БМТ ҳисоботида айтилишича, ўн минглаб одамлар, жумладан, болалар ҳибсга олинган, юзлаб одамлар қатл этилган, шунингдек, онлайн цензура кучайган.
Тошкент вилояти Қибрай туманида маст ҳайдовчи «ВАЗ-2106» автомашинаси билан уч нафар болани уриб юборди. 14 ёшли бола вафот этди.
Марҳум профессор Қудрат Ирназаров ишлаган Ўзбекистон журналистика университетининг «Жамоатчилик билан алоқалар» кафедраси ва аудиториялардан бирига унинг номи берилади, дея маълум қилди университет ректори Шерзодхон Қудратхўжа.
Яшаш учун қулай шаҳар рейтингида 157-ўриндаги Тошкент, январь-майда энг кўп сотувда йўқ машиналарни ишлаб чиқарган UzAuto Motors, чиройли авторақамлар нархи, Ўзбекистоннинг АҚШга экспорти ортгани, аквапаркдаги раққосалар воқеасига муносабат билдирган ИИВ ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.
Тошкент вилоятида 11 ёшли бола онасидан шикоят қилиб Болалар омбудсманига мурожаат қилди. Унинг мактабга бормаслиги, ўқиш-ёзишни билмаслиги маълум бўлди. Ҳозирда аёл алкоголизмдан даволанишга, болалари эса ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
Украинадаги «Каховка» ГЭСи портлатилиши Ўзбекистондаги сув омборларига ҳам кўпроқ эътибор қаратиш кераклигини кўрсатди, деди сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев. Унинг сўзларига кўра, шартли равишда «Чорвоқ» ГЭСи портлатилган ва зудлик билан чоралар кўриш бўйича ўқув машғулоти ўтказилган. Видео.
Тошкентдаги иссиқлик марказларида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши сабабли айрим туманларда июль-август ойларида иссиқ сув бўлмайди. Рўйхат.
UzAuto Motors йилнинг дастлабки 5 ойида энг кўп Cobalt, Gentra ва Damas ишлаб чиқарди. Бу моделларнинг ҳеч бири сотувда мавжуд эмас. Декабрь ойида компания аввал буюртма қилинган автомобилларни етказиб бериш учун Lacetti, Cobalt, Damas`га буюртма қабул қилишни тўхтатганди.
Тошкент вилоятида ғалладан бўшаган 11,6 гектар майдондаги сомонпоя қолдиқлари ёқилгани сабаб дала четидаги дарахтлар шикастланди. Тупроқ унумдорлигига 24,6 млн сўм, ўсимлик дунёсига 16,8 млн сўм зарар етди. Фермер жаримага тортилди. Экология вазирлиги сомонпоя қолдиқларини ёқмасликка чақирмоқда.
Economist Intelligence Unit`га кўра, Тошкент яшаш учун қулай шаҳарлар рейтингида 13 поғона пастлаб, 173 та шаҳар ичида 157-ўринни эгаллади. Рўйхатда Австриянинг Вена шаҳри етакчилик қилмоқда.
Ҳукумат қарори билан чиройли авторақамлар рўйхати ва нархи янгиланди. 1 июлдан аукцион савдолари орқали сотилиши белгиланмаган, ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган 680 жуфт давлат рақами бошланғич нархда аукцион савдоларига қўйилади.
Самарқандда аквапаркдаги раққосалардан ОИТС ва ОИВ учун қон таҳлиллари олиниб, улар билан суҳбат уюштирилгани айтилганди. ИИВ ҳолатни рад этиб, буни «шошма-шошарлик билан тайёрланган маълумот» деб атади ва вилоят ИИБ ходимларининг ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланганини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг