Архив

Журналист Қудрат Ирназаров 73 ёшида вафот этди
21 июнь 2023, 15:05

Журналист Қудрат Ирназаров 73 ёшида вафот этди

Тарих фанлари доктори, фахрий журналист Қудрат Ирназаров 73 ёшида вафот этди. Профессор 2008 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Мушукни тириклайин ёқиб юборган қувасойликлар 3 суткадан 7 суткагача қамалди
21 июнь 2023, 14:23

Мушукни тириклайин ёқиб юборган қувасойликлар 3 суткадан 7 суткагача қамалди

Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳри суди мушукни тириклайин ёқиб юборган 3 эркакни ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганликда ва улардан бирини зўравонликни тарғиб қилувчи контент тарқатганликда айбдор деб топди. Улар 3, 5 ва 7 суткага қамалди.

Қашқадарёда зилзила содир бўлди
21 июнь 2023, 14:12

Қашқадарёда зилзила содир бўлди

Шаҳрисабз туманида магнитудаси 3,4 га тенг бўлган зилзила содир бўлди.

Қизларни хорижга фоҳишалик қилиши учун юбормоқчи бўлган икки аёл ушланди
21 июнь 2023, 12:51

Қизларни хорижга фоҳишалик қилиши учун юбормоқчи бўлган икки аёл ушланди

Андижон ва Тошкент вилоятларида икки аёл 4 нафар қизни Туркия ва БААга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлганида қўлга олинди.

ЖСТга қўшилмаган мамлакатларнинг импорт божлари режими маъмурий жиҳатдан фойдасиз — Berlin Economics маслаҳатчиси
21 июнь 2023, 12:50

ЖСТга қўшилмаган мамлакатларнинг импорт божлари режими маъмурий жиҳатдан фойдасиз — Berlin Economics маслаҳатчиси

Berlin Economics мустақил консалтинг компанияси маслаҳатчиси Вероника Мовчан ЖСТга қўшилмаган мамлакатларнинг импорт божлари режимига эга бўлиши маъмурий жиҳатдан фойдасиз эканини таъкидлади. Божлар 80 фоизга камайтирилса, ЯИМнинг ҳар йили 0,4% кўпроқ ўсиши таъминланади, деди эксперт.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Деҳқонобод тумани бўлими бошлиғи ЙТҲга учради
21 июнь 2023, 12:37

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Деҳқонобод тумани бўлими бошлиғи ЙТҲга учради

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани бўлими бошлиғининг хизмат машинаси 2 та автомобиль билан тўқнашиб кетди. Бўлим бошлиғи ва ҳайдовчилардан бири енгил жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

Тошкентда 34 ёшли қурувчи 12-қаватдан қулаб, ҳалок бўлди
21 июнь 2023, 11:48

Тошкентда 34 ёшли қурувчи 12-қаватдан қулаб, ҳалок бўлди

Янгиҳаёт туманида 34 ёшли қурувчи тунда 12-қаватдан қулаб, ҳалок бўлди. Воқеага қурилиш қоидаларига амал қилинмагани сабаб бўлиши мумкин.

«Бу йил 10 фоиз кўпроқ ёшларнинг грантда ўқишига имконият яратиляпти» — Олий таълим вазирлиги
21 июнь 2023, 11:45

«Бу йил 10 фоиз кўпроқ ёшларнинг грантда ўқишига имконият яратиляпти» — Олий таълим вазирлиги

2023/2024 ўқув йилида контракт квоталари 1 фоизга, грантники эса 10 фоизга ошди. Бунда 10 фоиз кўпроқ ёшларнинг грант асосида ўқишига имконият яратиляпти, дея таъкидлади Олий таълим вазирлиги департаменти бошлиғи Абдували Холиқов.

Бекободдаги ҳибсхонада сақланаётган йигит ўзини осишга уринди
21 июнь 2023, 11:27

Бекободдаги ҳибсхонада сақланаётган йигит ўзини осишга уринди

Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида товламачиликда айбланиб қўлга олинган 23 ёшли йигит вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ўзини осмоқчи бўлди, уни камерадошлари қутқариб қолди.

Ўзбекистонлик уч опа-сингил Ҳиндистонда 2021 йилдан бери ҳибсда, элчихона вазиятни ўрганмоқда
21 июнь 2023, 11:11

Ўзбекистонлик уч опа-сингил Ҳиндистонда 2021 йилдан бери ҳибсда, элчихона вазиятни ўрганмоқда

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси 2021 йилда чегарани ноқонуний кесиб ўтиш вақтида қўлга олинган уч опа-сингил билан боғлиқ вазиятни назоратга олганини маълум қилди. Ҳибсга олинганларнинг опаси уларни Ҳиндистон фуқароси алдаганини таъкидлаган.

Ўзбекистонда Ҳамширалар академияси ва бир нечта марказ ташкил этилади
21 июнь 2023, 11:04

Ўзбекистонда Ҳамширалар академияси ва бир нечта марказ ташкил этилади

Чилонзордаги ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми негизида Ҳамширалар академияси, шунингдек, фармацевтика, малакани баҳолаш ва тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш каби марказлар ташкил этилади. Шифокорлар тегишли ҳудудда энг кўп тарқалган касалликлар бўйича курсларда ўқитилади.

«Бу ҳақиқатга тўғри келмайди». Тоқаев икки хил мақсадда фойдаланиладиган товарларнинг Россияга экспорти ҳақида
21 июнь 2023, 10:36

«Бу ҳақиқатга тўғри келмайди». Тоқаев икки хил мақсадда фойдаланиладиган товарларнинг Россияга экспорти ҳақида

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари бўйича халқаро қоидаларга амал қилаётганини, Қозоғистон ёрдамида Россияга икки хил мақсадда фойдаланиладиган маҳсулотлар экспорт қилинаётгани ҳақидаги хабарлар «ҳақиқатга тўғри келмаслигини» билдирди.

«Итдан тарқаган экансан-ку». Бандихон прокурорига тегишлилиги айтилаётган аудио тарқалди
21 июнь 2023, 10:17

«Итдан тарқаган экансан-ку». Бандихон прокурорига тегишлилиги айтилаётган аудио тарқалди

Тармоқларда Сурхондарё вилояти Бандихон тумани прокурори Соатмурод Махмановга тегишли экани айтилаётган аудио тарқалди. Унда прокурорнинг МФЙ раисларидан солиқ пулини талаб қилгани ва уятсиз сўзлар билан ҳақоратлаганини эшитиш мумкин. Ҳолатни вилоят прокуратураси ўрганмоқда.

Айрим банкларда долларнинг сотув курси 11 545 сўмгача кўтарилди
21 июнь 2023, 10:06

Айрим банкларда долларнинг сотув курси 11 545 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 21 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 435−11 490 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 490−11 545 сўм.

Сенатнинг ялпи мажлиси 22 июнь куни бўлиб ўтади
21 июнь 2023, 09:37

Сенатнинг ялпи мажлиси 22 июнь куни бўлиб ўтади

Сенат галдаги ялпи мажлисда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисидаги қонунни, Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш битимини ва Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик битимини ратификация қилиш ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади.

20 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
20 июнь 2023, 22:00

20 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Қурбон ҳайити намози вақтлари, Алишер Усмоновни санкциялар рўйхатига киритган АҚШ, Тошкент вилоятида иш вақтида пичоқланган экоинспектор, Андижонда 2 кишини чақмоқ ургани, ОТМга онлайн қабул, тадбиркорларга солиқ ставкаларини пасайтириш режаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

АҚШ давлат котиби Хитойда Си Цзиньпин билан АҚШ-Хитой муносабатлари ва Украинадаги урушни муҳокама қилди
20 июнь 2023, 18:16

АҚШ давлат котиби Хитойда Си Цзиньпин билан АҚШ-Хитой муносабатлари ва Украинадаги урушни муҳокама қилди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Пекинда Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашди. Музокараларда Хитой томони Россияга ҳалокатли қуроллар етказиб бермасликка ваъда беришини, Тайван масаласида эса ён бермаслигини маълум қилди. АҚШ томони эса Шинжон ва Гонконгдаги инсон ҳуқуқлари масаласини кўтарди.

Фарғонада мушукни ёқиб юборганларнинг жазоси бекор қилинди, иш энди судда кўрилади
20 июнь 2023, 18:08 1

Фарғонада мушукни ёқиб юборганларнинг жазоси бекор қилинди, иш энди судда кўрилади

Фарғонада мушукни тириклайин ёқиб юборган шахсларга нисбатан тайинланган БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси бекор қилинди. Ҳолат судда кўриб чиқиладиган бўлди.

Самарқандда 50−55 йиллик 9 туп қайрағоч ноқонуний кесиб ташланди
20 июнь 2023, 17:39

Самарқандда 50−55 йиллик 9 туп қайрағоч ноқонуний кесиб ташланди

Булунғур туманида йўл ёқасига экилган, қарийб 50−55 йиллик 9 туп қайрағоч кесиб ташланди. Ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга 744,6 млн сўм зарар етган.

Байроқдан фойдаланишдаги чекловларни юмшатувчи қонун лойиҳаси Сенатга юборилди
20 июнь 2023, 17:19

Байроқдан фойдаланишдаги чекловларни юмшатувчи қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Қонунчилик палатаси депутатлари давлат байроғидан фойдаланиш бўйича қўшимчалар киритилган қонун лойиҳасини қабул қилиб, Сенатга юборди. Унда байроқни хонадонларга осиб қўйиш, кийим-кечакларга ёпиштириш, оилавий ва бошқа тадбирларда ишлатиш мумкинлиги белгиланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг