Архив

Президентлар Берлинда Ўзбекистон маданий мероси кўргазмасини очиб берди
4 май 2023, 07:31

Президентлар Берлинда Ўзбекистон маданий мероси кўргазмасини очиб берди

Ўзбекистон ва Германия президентлари Жеймс Симон галереясида тайёргарлигига бир неча йил кетган «Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача» кўргазмасини очиб берди. Унга Берлин музейларидан 65 та, Ўзбекистон музейларидан 285 та экспонат қўйилган.

3 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
3 май 2023, 22:00

3 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Миллий гвардияга ҳуқуқбузарларга жарима қўллаш ҳуқуқи берилиши, дарахтларга шикаст етишига йўл қўйганлар ҳам жавобгарликка тортилиши, Ўзбек-қирғиз чегарасидан ўтувчи яширин ерости йўли, таҳдид сабаб Ўзбекистонни тарк этган Nemolchi.uz лойиҳаси муаллифи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўзбекистон президенти CLAAS, Knauf, Siemens Energy, Deutsche Bank ва бошқа компаниялар раҳбарлари билан учрашди
3 май 2023, 19:50

Ўзбекистон президенти CLAAS, Knauf, Siemens Energy, Deutsche Bank ва бошқа компаниялар раҳбарлари билан учрашди

«Хорижий инвестор Ўзбекистон деганда, биринчи навбатда, барқарорлик, ишончлилик ва келажак учун хотиржамликни кўз олдига келтириши лозим. Ҳар бир германиялик тадбиркор мамлакатимизда ўзини эркин ва дадил ҳис этиши учун барча шароитларни яратишга тайёрмиз», — деди Шавкат Мирзиёев Берлинда.

Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ОЧда биринчи ўринни эгаллади
3 май 2023, 19:43

Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ОЧда биринчи ўринни эгаллади

Хитойда ўтказилган кураш бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 12 та медаль — 7 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронзани қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Франциянинг ташқи савдо бўйича вазир-делегати Оливье Бешт Ўзбекистонга режалаштирилган ташриф ҳақида сўзлаб берди
3 май 2023, 19:04

Франциянинг ташқи савдо бўйича вазир-делегати Оливье Бешт Ўзбекистонга режалаштирилган ташриф ҳақида сўзлаб берди

Франциянинг ташқи савдо бўйича вазир-делегати Оливье Бешт 4−6 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Тошкентга келиши арафасида у «Газета.uz»га ташрифидан кўзланган мақсадлар ва Франция-Ўзбекистон ҳамкорлиги туфайли икки мамлакат компаниялари учун очилаётган имкониятлар ҳақида сўзлаб берди.

Шавкат Мирзиёев Берлинда Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашди
3 май 2023, 17:57

Шавкат Мирзиёев Берлинда Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашди

Ўзбекистон ва Германия президентлари Берлиндаги музокараларда ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди. Германия минтақадаги ўзаро боғлиқлик лойиҳалари, жумладан, ЕИнинг «Глобал дарвоза» ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр. Гёте институти Ўзбекистон вилоятларида ҳам очилиши кутилмоқда.

Миллий гвардияга айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарима қўллаш ҳуқуқи берилмоқда
3 май 2023, 17:27

Миллий гвардияга айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарима қўллаш ҳуқуқи берилмоқда

Миллий гвардияга қўшимча ваколатлар берилмоқда. Сенаторлар маъқуллаган қонунга кўра, энди улар майда безорилик ёки совуқ қурол олиб юришга оид маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқа олади ҳамда баённомалар тузади. Шунингдек, улар айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича жарима қўллашга ҳақли.

Россия Украина ҳукуматини президент Путинга суиқасд уюштиришда айблади
3 май 2023, 17:01

Россия Украина ҳукуматини президент Путинга суиқасд уюштиришда айблади

Кремлнинг маълум қилишича, Украина Россия президенти Владимир Путиннинг Кремль қароргоҳига 2 та дрон билан ҳужум қилган, кейинчалик улар йўқ қилинган. Россияда бу давлат раҳбарига суиқасд сифатида баҳоланмоқда.

Zara, Bershka, Massimo Dutti каби брендларни ичига олган Cenomi Group Ўзбекистон бозорига кириши мумкин
3 май 2023, 16:20

Zara, Bershka, Massimo Dutti каби брендларни ичига олган Cenomi Group Ўзбекистон бозорига кириши мумкин

Портфелига Inditex гуруҳининг Zara, Zara Home, Massimo Dutti, Bershka, Pull & Bear, Oysho ва Stradivarius каби брендлари кирувчи Cenomi Group Ўзбекистон бозорига кириши ҳақида эълон қилинди. Cenomi Tashkent City Mall лойиҳасида тақдим этилиши мумкин.

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 4 поғона пастлади
3 май 2023, 15:54

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 4 поғона пастлади

Ўзбекистон «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида 2022 йилги ўрнидан 4 поғона пастлаб, 137-ўринни эгаллади. Мамлакатда ОАВ эркинлиги билан боғлиқ вазият «қийин» босқичда қолмоқда. Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари ҳам салбий натижалар қайд этган.

Ҳокимлар 2024 йилдан бошлаб маҳаллий кенгашларга раис бўлолмайди
3 май 2023, 15:44

Ҳокимлар 2024 йилдан бошлаб маҳаллий кенгашларга раис бўлолмайди

Ҳокимларга маҳаллий кенгаш раиси лавозимини эгаллаши тақиқланмоқда. Тошкент шаҳри ва вилоятлар миқёсида бу жараён 2024 йилдан, туман ва шаҳарларда эса 2026 йилдан бошланади. Бунда вазифалар такрорланишининг олди олиниши, ҳокимлар устидан таъсирчан назорат ўрнатилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистонда кучсиз зилзила сезилди
3 май 2023, 15:28

Ўзбекистонда кучсиз зилзила сезилди

Чоршанба куни тушдан кейин Тошкентда кучсиз зилзила сезилди. Унинг эпицентри Афғонистонда бўлиб, у ерда зилзила кучи 5 баллни ташкил этган.

Nemolchi.uz лойиҳаси муаллифи унга қилинган таҳдидлар сабабли Ўзбекистонни вақтинча тарк этди
3 май 2023, 14:40

Nemolchi.uz лойиҳаси муаллифи унга қилинган таҳдидлар сабабли Ўзбекистонни вақтинча тарк этди

Зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко унга номаълум шахслар ўлим билан таҳдид қилгани сабабли Ўзбекистонни вақтинча тарк этганини маълум қилди. У бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам ариза билан мурожаат йўллаган.

Сенат тадбиркорлар ҳисобварақларидаги маблағлар дахлсизлиги тўғрисидаги қонунни маъқуллади
3 май 2023, 14:31

Сенат тадбиркорлар ҳисобварақларидаги маблағлар дахлсизлиги тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенат тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказганлик ёки олиб қўйганлик ёхуд ортиқча ундирилган маблағларни ўз вақтида қайтармаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгилашни кўзда тутувчи қонунни маъқуллади.

Ўзбекистонда дарахтларни рақамлаштириш лойиҳаси 3 босқичда амалга оширилмоқда
3 май 2023, 14:20

Ўзбекистонда дарахтларни рақамлаштириш лойиҳаси 3 босқичда амалга оширилмоқда

Ўзбекистонда дарахтларни рақамли инвентаризациядан ўтказиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа 3 босқичдан иборат. Биринчи босқичда Табиат ресурслари вазирлиги сунъий йўлдошдан олинган суратларни таҳлил қилиб, мамлакатнинг «Яшил индекс»ини аниқламоқчи. Ҳозир Сирдарё вилоятида синов ишлари кетмоқда.

Электромобилларнинг узлуксиз ҳаракатланиши учун TOK BOR инфратузилма яратишни режалаштирмоқда
3 май 2023, 13:00

Электромобилларнинг узлуксиз ҳаракатланиши учун TOK BOR инфратузилма яратишни режалаштирмоқда

TOK BOR тармоқни ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва чекка бурчакларини тез қувватлантириш станциялари билан жиҳозлашнинг биринчи босқичи якунланганини эълон қилди.

Ўзбек-қирғиз давлат чегарасидан ўтувчи яширин ерости йўли очганларга суд ҳукми ўқилди
3 май 2023, 12:37

Ўзбек-қирғиз давлат чегарасидан ўтувчи яширин ерости йўли очганларга суд ҳукми ўқилди

Ўзбек-қирғиз чегарасида махфий йўл очган фарғоналик шахс ва яна 5 кишига суд ҳукми ўқилди. Йўл орқали Қирғизистонда ноқонуний товарлар, Ўзбекистондан эса хорижий валюталар ўтказиб турилган. Суд ҳукми билан 3 нафар айбланувчи 6−7 йилга қамалди, яна 3 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Тошкентда ўзи ва ёш боласини каналга ташлаган аёл қутқариб қолинди
3 май 2023, 11:59

Тошкентда ўзи ва ёш боласини каналга ташлаган аёл қутқариб қолинди

Юнусобод туманидаги Бўзсув каналига 1,5 ёшли боласи билан ўзини ташлаган аёлни ППХ ходимлари қутқариб қолди. Ушбу ҳаракатга «оғир ҳаётий вазият» сабаб бўлган. 20 ёшли аёл ишидан афсусдалиги ва уларни қутқарганлардан миннатдор эканини айтди. Бола вақтинча меҳрибонлик уйига топширилди.

Дарахт ва буталарга шикаст етказган ва бунга йўл қўйганлар ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин
3 май 2023, 11:58

Дарахт ва буталарга шикаст етказган ва бунга йўл қўйганлар ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин

Сенат эндиликда дарахтлар ва буталарни шикастлантирганлар ва бу борада лойиҳалар тайёрлаганларни ҳам жавобгарликка тортиш кўзда тутилган қонунни маъқуллади.

Германиянинг KfW банки Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун 200 млн евро ажратади
3 май 2023, 11:42

Германиянинг KfW банки Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун 200 млн евро ажратади

Германиянинг KfW банки Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти ҳамда оқова сув хизматларини яхшилаш учун 200 млн евро ажратади. Маблағлар Қўқон, Марғилон, Термиз шаҳарларининг сув тизимини ривожлантириш учун йўналтирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг