Тошкент шаҳридаги «Ракат» маҳалласи аҳолиси ўз кўчасида лойиҳада кўзда тутилган 3 қаватли уй ўрнига 5 қаватли бино қурилаётганидан норози бўлмоқда. Қурилиш бошқармаси ва МИБ буюртмачига қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича талабнома юборганини маълум қилди.
Душанба, сешанба кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ, лекин салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат +12…+15 даража бўлади. 19 апрелдан ҳарорат аста-секин кўтарилади ва +20…+25 даражага етади.
17 апрелдан Open budget порталида «Менинг йўлим» лойиҳасининг 2023 йилги мавсуми учун аризалар қабули бошланди. Лойиҳага 312 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёни 28 апрелдан 7 майга қадар ўтказилади.
Пойтахт туманларидан бирининг мудофаа ишлари бўлими бошлиғи фуқарога ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериш эвазига 600 доллар пора олгани айтилмоқда. Яна бир ҳолатда мономарказ директори 300 доллар олганликда айбланиб ушланди.
17 апрелдан 19 апрелгача пойтахтнинг Сергели, Янгиҳаёт, Миробод ва Яккасарой туманларидаги айрим ҳудудларда ичимлик суви тўхтатилди.
Фарғона вилоятида 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди. У бу пулга квартира сотиб олмоқчи бўлган.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг маълум қилишича, Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун — 22−24 апрель саналарида дам олиши мумкин.
Тижорат банклари 17 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 370 — 11 430 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 370 — 11 500 сўм.
Тошкент шаҳридаги 43-йўналиш (Isuzu) автобусининг салонида аёллар ва эркаклар алоҳида ўтириши учун жойлар мавжудлиги ҳақида эълонлар пайдо бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» улар олиб ташланганини билдириб, аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини эслатди.
Тошкентда ўтказилган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та — 1 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди.
Ўрни келса президентларни-да танқид қилишдан тоймаган, ҳақиқатпараст ва ўта синчков судья сифатида тарихда қолган Гинзбург хонимдан америкалик аёлларнинг кўпи миннатдор. Чунки у бошлаган, қатъий курашган муаммолар нафақат тақдирларни ўзгартирди, аёлнинг жамиятдаги ўрнини ҳам узил-кесил аниқлади.
Сергели туманида Cobalt тўхтаб турган MAN юк машинасининг тиркамасига бориб урилди. Оқибатда енгил машина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди.
Тармоқларда Қозоғистонга импорт қилинган 43 тонна помидорда хавфли вирус аниқлангани ҳақида хабар тарқалганди. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буни рад этиб, қўшни мамлакатдан маҳсулотларни орқага қайтариш ҳолати кузатилмагани ва эътирознома жўнатмаганини билдирди.
Ўзбекистон халқ артисти Гули Хамраева 76 ёшида вафот этди. Марҳума Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг прима балеринаси бўлган.
19 апрель куни Тошкент метрополитени «Ер усти ҳалқа йўли»нинг 7-бекатида поездлар ҳаракати тўхтатилади. Бу вақтда янги бекатларни техник жиҳатдан боғлаш ишлари амалга оширилади. 6−7-бекатлар оралиғида қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.
Тошкент вилоятидаги Красногорск қўрғонини Паркент, Тошкент ва Нурафшон шаҳарлари билан боғловчи автобус қатновлари йўлга қўйилди. Ҳар бир йўналишга 4 тадан транспорт ажратилди.
35 йил муқаддам 1970−1980 йиллардаги турғунлик даврининг маънавий, иқтисодий ва сиёсий таназзулидан ҳикоя қилувчи «Лолазор» романи нашрдан чиққан эди. Асар муаллифи Мурод Муҳаммад Дўст 12 апрель куни 74 ёшни қаршилади. «Газета.uz» сана муносабати билан романдан парчалар беради.
Жамоатчиликнинг ескин танқидлардан сўнг маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков «Маданият ва маърифат» телеканали номи «Карвон»га ўзгартирилмаслигини маълум қилди. «Газета.uz» ўзбек зиёлилари ва «Маданият ва маърифат» телеканали ходимининг канал ривожига оид таклифларини эшитди.
Ўзбекистонда помидор нархи бир ҳафтада 33 фоизга тушиб кетди (22 минг сўмгача) ва бу пасайиш тенденциясининг бошланиши ҳисобланади, демоқда EastFruit экспертлари. Ҳозирда қизил думалоқ помидор нархи ўтган йилгидан 16% га юқори бўлса, пушти помидор нархи 1,5 баробар юқорилигича қолмоқда.
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Россия ҳукумати раҳбари ўринбосари Александр Новак Ўзбекистонга нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтириш имкониятлари, шунингдек, «Росатом»нинг янги атом энергетикаси иншоотларини қуришда иштироки истиқболларини муҳокама қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг