Архив

Тошкент ва Самарқандда умумий қуввати 1 400 МВт бўлган иккита қуёш фотоэлектр станцияси қурилади
6 март 2023, 11:04

Тошкент ва Самарқандда умумий қуввати 1 400 МВт бўлган иккита қуёш фотоэлектр станцияси қурилади

Тошкент ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 1 400 МВт бўлган иккита қуёш фотоэлектр станцияси, Тошкент, Бухоро ҳамда Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 1 200 МВт бўлган учта энергия сақлаш тизимлари қурилади.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси яна кўтарилди
6 март 2023, 10:09

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси яна кўтарилди

Тижорат банклари 6 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 320 — 11 365 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 380 — 11 430 сўм.

Блогер Фарҳод Манноповнинг вафоти бўйича жиноят иши қўзғатилди
6 март 2023, 09:42

Блогер Фарҳод Манноповнинг вафоти бўйича жиноят иши қўзғатилди

Блогер Фарҳод Маннопов (MittiVine)нинг вафот этгани юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонлик дзюдочилар «Катта дубулға» турнирини иккинчи ўринда якунлади
6 март 2023, 09:26

Ўзбекистонлик дзюдочилар «Катта дубулға» турнирини иккинчи ўринда якунлади

Тошкент шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирини Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали билан иккинчи ўринда якунлади.

Қашқадарёда чойхонада ўтирган ИИО ходимини тасвирга олган фуқаролар 15 суткага қамалди
5 март 2023, 17:21

Қашқадарёда чойхонада ўтирган ИИО ходимини тасвирга олган фуқаролар 15 суткага қамалди

Шаҳрисабзда дам олиш куни чойхонада ўтирган ИИО ходими ёнига келиб, уни рухсатсиз тасвирга олган ва ижтимоий тармоқларда тарқатган 5 нафар эркак 15 суткага қамалди.

Фарҳод Маннопов вафоти бўйича шифокорларга хизмат текшируви тайинланди
5 март 2023, 15:50

Фарҳод Маннопов вафоти бўйича шифокорларга хизмат текшируви тайинланди

Блогер Фарҳод Маннопов вафоти бўйича шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ва шифокорлар қамоққа олингани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Сирдарё вилоятида эркак коллеж ҳудудида хотини ва ўзини пичоқлаб ўлдирди
5 март 2023, 12:53

Сирдарё вилоятида эркак коллеж ҳудудида хотини ва ўзини пичоқлаб ўлдирди

Янгиер шаҳрида эркак коллеж ҳовлисида ўзи ва хотинини пичоқлаб ўлдирди. Воқеага оилавий келишмовчилик сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёда ҳокимлик биноси олдига мол ҳайдаб борган фуқаро етти суткага қамалди
5 март 2023, 12:51

Қашқадарёда ҳокимлик биноси олдига мол ҳайдаб борган фуқаро етти суткага қамалди

Ғузор туманида фуқаро акаси терговга жалб қилинганига норозилик сифатида чорва молларини туман ҳокимлиги биноси олдига ҳайдаб борди. Суд қарори билан у 7 суткага қамалди.

Журналист Шуҳрат Деҳқонов 52 ёшида вафот этди
5 март 2023, 12:44

Журналист Шуҳрат Деҳқонов 52 ёшида вафот этди

«Нуроний» газетаси бош муҳаррири, журналист Шуҳрат Деҳқонов 52 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига давомли қанд касаллиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

Тошкентда Чўлпон кўчаси билан Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасини боғловчи йўл бир ойга ёпилди
5 март 2023, 10:35

Тошкентда Чўлпон кўчаси билан Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасини боғловчи йўл бир ойга ёпилди

Тошкентдаги Чўлпон кўчасидан Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасига олиб чиқувчи йўл 4 апрелга қадар ёпилди. Бу вақтда йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Қорақалпоғистонда маҳалла раиси 31 млн сўмлик бир марталик ёрдам пулларини асоссиз тўлашда гумонланмоқда
5 март 2023, 10:26

Қорақалпоғистонда маҳалла раиси 31 млн сўмлик бир марталик ёрдам пулларини асоссиз тўлашда гумонланмоқда

Тахиатош туманидаги маҳаллардан бирининг раиси 31 млн сўмдан ортиқ пулни талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Унинг бир марталик моддий ёрдам пулларини асоссиз тўлагани аниқланган. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текшириш олиб бормоқда.

MittiVine асосчиси Фарҳод Маннопов вафот этди
5 март 2023, 08:48 1

MittiVine асосчиси Фарҳод Маннопов вафот этди

MittiVine тахаллуси билан ижод қилиб келган таниқли вайнер ва блогер Фарҳод Маннопов 27 ёшда вафот этди. Маълумотларга кўра, у бассейнда сузиш жараёнида бошидан жароҳат олиб, сўнг операция қилинган, аммо операцияда комага тушиб қолиб, ўзига келмаган

Самарқанддаги мактабда болаларга синиқ доскада дарс ўтилди
4 март 2023, 22:10 1

Самарқанддаги мактабда болаларга синиқ доскада дарс ўтилди

Булунғур туманидаги 13-мактабда болаларга таъмирталаб хонада яроқсиз доскада дарс ўтилди. Самарқанд ХТБ доска янгисига алмаштирилганини маълум қилди.

Нима ўқиймиз? Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов тавсия қилади
4 март 2023, 21:46

Нима ўқиймиз? Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

Қозоғистондаги ЙТҲда 4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
4 март 2023, 21:39

Қозоғистондаги ЙТҲда 4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Актобе вилоятида «КамАЗ» ва Cobalt иштирокида содир бўлган ЙТҲда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

Шуҳратжон Собиров Ўзбекистондаги Интерполга раҳбар бўлди
4 март 2023, 21:24

Шуҳратжон Собиров Ўзбекистондаги Интерполга раҳбар бўлди

Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шуҳратжон Собиров «Интерпол» Миллий марказий бюроси директори бўлди.

Боғча ва мактаблардаги муаммолар ҳақида хабар бериш учун вазирга мурожаат портали иш бошлади
4 март 2023, 18:17

Боғча ва мактаблардаги муаммолар ҳақида хабар бериш учун вазирга мурожаат портали иш бошлади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқитувчи ва ота-оналар учун муаммо ҳамда таклифларни йўллашда платформа — вазирга мурожаат порталини ишга туширди. «Мазкур таклиф ва ташаббусларни шахсан ўзим назорат қиламан», — дейди Ҳилола Умарова.

Фарғонада 2 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
4 март 2023, 17:40

Фарғонада 2 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Фарғона шаҳрида 3 киши ис газидан заҳарланиб, уларнинг 2 нафари вафот этди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкентда 5 март куни юриш марафони ўтказилиши сабаб қатор кўчалар ёпилади
4 март 2023, 16:55

Тошкентда 5 март куни юриш марафони ўтказилиши сабаб қатор кўчалар ёпилади

Пойтахтда 5 март куни «Хавфсиз ҳаёт учун» акцияси доирасида юриш марафони ўтказилади. Шу сабабли айрим кўчалар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.

Андижондаги кутубхона электрдан қарздорлиги учун ёпилмаган, бино таъмирланмоқда — ҳокимлик
4 март 2023, 16:24

Андижондаги кутубхона электрдан қарздорлиги учун ёпилмаган, бино таъмирланмоқда — ҳокимлик

Марҳамат туманидаги «Келажак нури» кутубхонаси электрдан қарздорлиги кўпайиб кетгани учун ёпилгани айтилганди. Ҳокимлик вақтинча ёпилишга ёғингарчилик сабабли бино томи таъмирталаб ҳолга келгани, ҳозирда ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг