Конституциянинг 29-моддасини «ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни халқнинг соғлиғи ва маънавиятини ҳимоя қилиш мақсадида чеклаш» билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Шунга қарамасдан, фикр юритишни чеклаш билан боғлиқ норма уни назорат қилиш имконсизлиги сабабли чиқариб ташланмоқда.
Сенаторлар болани хорижда назоратсиз қолдирганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгиловчи ўзгартиришларни маъқуллади.
Марғилонда 20 ёшли йигит жанжал сабаб онасини пичоқлаб ўлдирди. Унга нисбатан 12 йил қамоқ жазоси тайинланди.
Uzbekistan Airports компанияси Ўзбекистон фуқаролари учун хорижга чиқишда виза талаб этилмайдиган ва визасиз белгиланган муддатларда юриш мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатини тақдим этди.
Қозоғистонда коррупцияга қўл урган амалдорлардан мусодара қилинган пулларга 70 та мактаб қуриш режалаштирилмоқда. Лойиҳа мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳозиргача бундай пуллардан 120 млрд тенге Молия вазирлиги ҳисобига ўтказиб берилган.
Самарқанд халқаро аэропортида 29 ёшли аёлни БААга фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
2022 йилда чет элда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 43 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Хусусан, улар Россия, Қозоғистон ва Туркиядан олиб келинган.
Сенат қўмитаси Қорақалпоғистон ва Хоразм мактабларида ўқувчиларга бепул овқат бериш тизимини ўрганди. Ишлаб чиқариш муддати йўқ маҳсулотлар олингани, сифат назорати журнали юритилмагани аниқланди. Зарарланган озиқ-овқат тарқатилган Кегейлидаги мактаблар директорлари жаримага тортилди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Самарқанд филиали юристи аёл ҳамкасбини тўшакка таклиф этиб, унга таҳдид қилиши ортидан ишдан олинганди. Вилоят прокуратурасига кўра, юрист жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш каби жиноятларда гумонланиб, қамоққа олинди.
Келаси ҳафта Ўзбекистонга БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк ташриф буюради. Унинг қатор давлат органлари раҳбарлари, фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.
«Газпром» Марказий Осиё орқали Хитойга газ етказиб бериш ҳажмини йилига 20 миллиард куб метргача ошириши мумкин.
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» дастури доирасида 2022 йилда 11,4 миллионта ички сайёҳат амалга оширилди. Бу 2021 йилга қараганда 1,9 баробар кўп.
Ҳукумат қарори билан Шамсиддин Султонов Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига директор этиб тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ва жамият ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ хотин-қизларни турли унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади. Шунингдек, 28 нафар аёл-қизлар Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди.
Тошкентда 160 ўринга мўлжалланган диализ маркази очилиши кутилмоқда. Унда йилига 1000 дан ортиқ беморлар гемодиализ муолажасини олиш имконига эга бўлади. «Газета.uz» NephroPlus компанияси Ўзбекистондаги филиали раҳбарига буйрак етишмовчилигига чалинган беморларнинг саволлари билан мурожаат қилди.
Россиянинг «Победа» авиакомпанияси апрель ойи охиридан Москвадан Тошкент ва Самарқандга чартер рейсларни бошлашни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Россия шаҳарларидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва бошқа шаҳарларга мунтазам қатновларни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Тижорат банклари 7 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 290 — 11 340 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 360 — 11 405 сўм.
Қамчиқ довонида 70 метр куб тупроқ-лой кўчкиси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Самарқанд шаҳрида собиқ ички ишлар ходими фуқародан ишини ҳал қилиб бериш эвазига 5000 доллар олишда гумонланиб ушланди. Терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонлик велопойгачи аёл Янина Кускова Хорватияда ўтказилган Porec Trophy Ladies турнирида олтин медални қўлга киритди. Ольга Забелинская эса саккизинчи натижани қайд этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг