Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи чоғида Қарши туманидаги «Янги Батош» маҳалласида бўлди. У ердаги янги қурилган мактаб ва касаначилик марказини кўздан кечириб, аҳоли билан суҳбатлашди.
Тошкент туманининг Келес-Сариағач темир йўлида юк поезди фуқаро оёғини босиб кетди. Ҳозир жабрланувчининг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.
Президент қарори билан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати тўлдирилди. Энди иш берувчиларга ўзини ўзи банд қилган шахсларни касаначи сифатида жалб қилишга рухсат берилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг икки масъул қўмитаси бугун Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилади. Ҳужжат ноябрь ойида қайта кўриб чиқиш учун қайтариб юборилганди.
Аввал ИИВ бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Миржамол Миралимов Бухоро вилояти ИИБга раҳбар бўлди.
Хитойлик олимлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида маслаҳатчи лавозимида фаолият юритади. Вазирлик раҳбарияти олимлар билан учрашди. Улар дастлаб ҳудудлардаги ҳолатни ўрганади. Сўнг илмий ёндашув асосида камбағалликдан чиқиш бўйича мақсадли дастурлар ишлаб чиқилади.
2017−2022 йилларда йўловчиларни ташиш ва йўловчи айланмаси ўсди. 2022 йилда транспортда 6,1 млрд киши ташилди. Бунда автомобиллар улуши юқори бўлди. Эндиликда жамоат транспорти қамровини 95% га етказиш режалаштирилмоқда.
Хитой Украина инқирозини сиёсий ҳал қилиш бўйича 12 банддан иборат ўз позициясини тақдим қилди. Унда «совуқ уруш ҳақидаги фикрлардан воз кечиш» ва барча мамлакатларнинг суверенитетини ҳурмат қилиш, шунингдек, ядро қуролидан фойдаланишга йўл қўймаслик зарурлиги қайд этилган.
25 февраль куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қор ва ёмғир ёғади. Якшанбага бориб қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу кунларда тоғли жойларда қор кўчиши хавфи бор.
Нукус шаҳрида кўп қаватли уйнинг лифтида қамалиб қолган 1997 йил туғилган аёл ва унинг 1 ёшли боласи қутқарилди.
23 февраль куни Тожикистонда бир нечта зилзила содир бўлганди. Фавқулодда вазиятлар давлат қўмитаси зилзила оқибатида Сарез кўлига зарар етмаганини маълум қилди. Кўлда сув тошқини хавфи юзага келиши Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистонга ҳам жиддий хавф туғдиради.
Самарқанд вилоятида фуқароларни Мексика орқали АҚШга жўнатиш учун 40 минг АҚШ доллари талаб қилганликда гумонланган шахс қўлга олинди. Ўтказилган тезкор тадбирда эса 10 минг АҚШ долларни фуқародан олаётган вақтида ушланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Президент қарори билан давлат бюджетидан пахта ёки ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ишчиларининг даромад солиғи қайтариб берилади. Ушбу тартиб 1 апрелдан тажриба тариқасида жорий этилади.
Самарқанд шаҳрида 7,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган меҳмонхона аниқлангани айтилмоқда. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 85 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
24 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Қашқадарёга жўнаб кетди.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен қатор минтақавий ва икки томонлама масалалар бўйича ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилиш учун келаси ҳафта Ўзбекистонга келади. Шунингдек, у минтақа давлатлари ташқи ишлар вазирларининг C5+1 форматидаги учрашувида қатнашади.
БМТ Бош ассамблеяси Украинада имкон қадар тезроқ тинчликка эришиш, жумладан, Россия қўшинларини бу ҳудуддан зудлик билан олиб чиқиб кетиш зарурлиги тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Ўзбекистон овоз беришда 32 та давлат орасида бетараф қолди.
Бекобод туманидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналига Cobalt автомашинаси тушиб кетди. Воқеага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган. Машина ФВБнинг бир гуруҳ қутқарувчилари ёрдамида чиқариб олинди.
Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш терминали олдида кутиб олувчилар учун ҳудуд қурилиши бошланди. Иккита кутиш жойидан биринчиси мавжуд шийпон ўрнига қурилади ва у март ойи охиригача якунланиши режалаштирилган.
Қозоғистонда вертолёт қулаши оқибатида тўрт кишининг ҳалок бўлгани, Молдованинг МДҲ доирасида ўнлаб битимлардан чиқаётгани, АҚШда қотилликни ёритишга борган журналистнинг ўқ еб ҳалок бўлгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг