Архив

Тошкентда оммавий муштлашувда қатнашган 28 киши қамалди
22 февраль 2023, 17:40

Тошкентда оммавий муштлашувда қатнашган 28 киши қамалди

Яккасарой туманида қурилишда ишловчи 30 дан ортиқ фуқаро муштлашди. Суд уларнинг 28 нафарига 10 ва 15 суткадан маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Тошкент вилоятида поликлиника таъмирлашга ажратилган 392,9 млн сўм ўзлаштирилгани айтилмоқда
22 февраль 2023, 17:25

Тошкент вилоятида поликлиника таъмирлашга ажратилган 392,9 млн сўм ўзлаштирилгани айтилмоқда

Зангиота туманида корхона раҳбари қишлоқ оилавий поликлиникаларини таъмирлашда, ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 392,9 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда. Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари бошланди.

Республика болалар кутубхонаси баҳор охиригача очилиши режалаштирилмоқда
22 февраль 2023, 16:00

Республика болалар кутубхонаси баҳор охиригача очилиши режалаштирилмоқда

Тошкентдаги Республика болалар кутубхонаси реконструкциядан сўнг баҳор охиригача очилиши режа қилинмоқда. «Биз ҳамма учун очиқ бўлган замонавий, қулай ҳудуд яратяпмиз. Одамлар бу маконни ўзларига мослаштиришларини хоҳлаймиз», — дея таъкидлади Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси. Фото.

Январь ойида енгил автомобилларга талаб яна ортган — ИТИМ
22 февраль 2023, 15:58

Январь ойида енгил автомобилларга талаб яна ортган — ИТИМ

Йилнинг биринчи ойида ўзбекистонликлар 118 минг дона автомобиль сотиб олган. Бу 2022 йил декабрь ойига нисбатан 18 фоизга кўп. Йил бошидан буён маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдоси 23,4 мингтани ташкил этиб, декабрга нисбатан 71 фоизга ошди.

«Ўзбекгидроэнерго» Zhejiang Jinlun Electromechanic компанияси билан меморандум имзолади
22 февраль 2023, 15:00

«Ўзбекгидроэнерго» Zhejiang Jinlun Electromechanic компанияси билан меморандум имзолади

Эндиликда қуввати 2−15 МВт гача бўлган гидроагрегатлар Made in Uzbekistan миллий бренди асосида маҳаллийлаштириш доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади.

Азим Муллахонов Муқимий театрига директор бўлди
22 февраль 2023, 14:49

Азим Муллахонов Муқимий театрига директор бўлди

Ўзбекистон ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига директор, Достон Ҳақбердиев эса бош режиссёр бўлди.

Олмалиқда МЧЖ раҳбари 2,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирганликда гумонланмоқда
22 февраль 2023, 14:42

Олмалиқда МЧЖ раҳбари 2,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирганликда гумонланмоқда

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида МЧЖ раҳбари кредит эвазига харид қилинган 2,3 млрд сўмлик қурилиш материалларини бошқа шахсларга сотиб юборганликда гумонланиб қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жиззахда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди
22 февраль 2023, 14:39

Жиззахда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди

Шароф Рашидов туманида эр-хотин вафот этди, улар ис газидан заҳарланган бўлиши мумкин. Жиззах вилояти прокуратураси текширув ишларини олиб бормоқда.

ТерДУ талабаси фуқаронинг банк картасидан 75 млн сўм ўзлаштиргани айтилмоқда
22 февраль 2023, 14:10

ТерДУ талабаси фуқаронинг банк картасидан 75 млн сўм ўзлаштиргани айтилмоқда

Термиз давлат университети 4-курс талабаси ўзи амалиёт ўтаган банкда фуқаронинг карта маълумотларини ўзлаштириб, 75,7 млн сўмни ечиб олганликда гумонланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди. Агар унинг айби тасдиқланса, 3−5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Газ компанияларига солиқ имтиёзлари берилганига қарамай, газ ишлаб чиқариш камайди
22 февраль 2023, 12:40

Газ компанияларига солиқ имтиёзлари берилганига қарамай, газ ишлаб чиқариш камайди

Табиий газ бўйича солиқ ставкалари 3, нефть ва газ конденсати учун 2 баравар пасайтирилгани туфайли давлат бюджетига 2022 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун 538,1 млрд сўм солиқ тушмади. Шу билан бирга, газ қазиб олиш 4%, газ конденсати 2,8% га камайди. Нефть ишлаб чиқариш 1,8% га ошди.

Қашқадарёда Cobalt уриб кетган 33 ёшли аёл вафот этди
22 февраль 2023, 12:22

Қашқадарёда Cobalt уриб кетган 33 ёшли аёл вафот этди

Қарши туманида Cobalt пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 33 ёшли аёлни уриб кетди. Пиёда вафот этди. Ҳудудда пиёдалар ўтиши учун ер ости йўли қурилган, лекин у ер қаровсиз ҳолатда. Аҳоли вакиллари ушбу туннелни яроқли ҳолатга келтириб берилишини сўрамоқда.

Яқин, ўрта ва узоқ истиқболда бизни қандай глобал хавф-хатарлар кутмоқда?
22 февраль 2023, 12:22

Яқин, ўрта ва узоқ истиқболда бизни қандай глобал хавф-хатарлар кутмоқда?

Жаҳон иқтисодий форуми ҳисоботига кўра, яқин бир йилда энергия инқирози, яшаш харажатларининг ўсиши, озиқ-овқат тақчиллиги, узоқ ва ўрта истиқболда эса табиий офатлар, иқлим, ресурслар инқирози ҳамда улар келтириб чиқарадиган ижтимоий-иқтисодий таназзул ва беқарорлик жиддий хавф туғдириши мумкин.

Блогер Абдуқодир Мўминовнинг тергов вақтида вафот этгани рад этилди
22 февраль 2023, 12:00

Блогер Абдуқодир Мўминовнинг тергов вақтида вафот этгани рад этилди

Бош прокурор матбуот котиби «Газета.uz»га маълум қилишича, блогер Абдуқодир Мўминовнинг тергов пайтида вафот этгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, «у тирик ва соғлом». Блогернинг собиқ адвокати ҳам терговчи билан гаплашгани ва Мўминовнинг соғ-саломатлигини тасдиқлади.

Қирғизистон Ўзбекистондан гўшт ва чорва моллари олиб киришга қўйилган тақиқни бекор қилди
22 февраль 2023, 11:23

Қирғизистон Ўзбекистондан гўшт ва чорва моллари олиб киришга қўйилган тақиқни бекор қилди

Қирғизистон Ўзбекистондан импорт қилинадиган гўшт ва чорва молларига қўйилган тақиқни олиб ташлади. Чеклов 2022 йил сентябрь ойида жорий қилинганди.

Тошкентда 11-синф ўқувчиси тенгдошини пичоқлаб қўйди
22 февраль 2023, 11:17

Тошкентда 11-синф ўқувчиси тенгдошини пичоқлаб қўйди

Чилонзор туманидаги 162-мактабда 11-синф ўқувчиси тенгдошини пичоқлади. Воқеага ўзаро келишмовчилик сабаб бўлган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарё ва Сирдарёда ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди
22 февраль 2023, 11:16

Қашқадарё ва Сирдарёда ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди

ДХХ тезкор тадбир ўтказиб, Қашқадарёда жами 99 гектар ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбарлари ва ходимини қўлга олди. Сирдарёда ҳам муқаддам судланган шахс боғ яратиш учун берилган ерни 30 минг долларга сотмоқчилиги маълум бўлди. Ҳозир ушбу шахсларга жиноят иши очилди.

Қашқадарёда пахта ортилган юк машинаси ёниб кетди
22 февраль 2023, 10:50

Қашқадарёда пахта ортилган юк машинаси ёниб кетди

Кўкдала туманида пахта ортилган юк автомобили ёниб кетди. Автомашинадаги юкнинг бир қисми ёнғиндан сақлаб қолинди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар йўқ.

Мирзоҳид Қодиров Дори воситалари экспертизаси давлат маркази директори в.б. этиб тайинланди
22 февраль 2023, 10:23

Мирзоҳид Қодиров Дори воситалари экспертизаси давлат маркази директори в.б. этиб тайинланди

Мирзоҳид Қодиров Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У «Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропи воқеалари ортидан ишдан олинган Сардор Кариев ўрнини эгаллади.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 360 сўмгача тушди
22 февраль 2023, 10:17

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 360 сўмгача тушди

Тижорат банклари 22 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 250 — 11 310 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 360 сўм.

Ўзбекистонда қонунчилик ҳужжатларининг 243 тасида 350 та коррупциявий ҳолат аниқланди
22 февраль 2023, 09:56

Ўзбекистонда қонунчилик ҳужжатларининг 243 тасида 350 та коррупциявий ҳолат аниқланди

Ижтимоий ҳимоя, молия ва банк, тадбиркорлик, ташқи иқтисодий фаолият ҳамда божхона ишига оид 1 860 та қонунчилик ҳужжати коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди. Экспертизага кўра, 243 та ҳужжатда 350 та коррупциявий омил аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг